ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРМОҚДА

Жорий йилнинг 1 апрель санасида Тошкент тиббиёт академияси 1-сон болалар касалликлари кафедрасига Украина Миллий педиатрия, акушерства ва гинекология институти катта илмий ходими, тиббиёт фанлари академиги М.Н.Матвиенко ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5-июнь №3775 сонли “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалда оширилаётган кенг қамровли ислохатларда фаол иштрокини таъминлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар” тўғрисидаги қарор ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси 1-сон болалар касалликлари кафедраси Украина Миллий педиатрия, акушерства ва гинекология институти катта илмий ходими, тиббиёт фанлари академиги М.Н.Матвиенко билан илмий учрашув ташкил этди. Бунда ташриф буюрган мехмон баклавр, клиник ординатор ва магистратура талабалари, ҳамда шифокорларга “Болаларда ўткир респиратор касалликларни даволашнинг замонавий усуллари” мавзусида маъруза ва мастер-класс ўтказди.

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan