Келажак ишизга омадлар хурматли битирувчилар!

Бугун Анестезиология ва реаниматология кафедрасида таҳсил олаётган магистрант талабаларимиз магистратурани тугатланлиги тўғрисида дипломларни олишди ва халқимизга аъло даражада хизмат қиладиган юқори малакали мутахассис бўлиб етишиб чиқишди.

Дипломларни тантанали тарқатиш маросимида кафедрамиз мудири Ибрагимов Н.К. фаол қатнашиб барча битирувчи магистрант талабаларни табрик сўзлар билан олқишладилар ва келажак хаётда ва ишларида омадлар тилаб қолдилар.

Магистрантлар ўз тамонларидан рахмат сўзларини барча кафедра ходимларига, шахсан проф. Аваков В.Е., доц. Ибрагимов Н.К., к/у Шарипов Р.О., к/у Бектемирова Н.Т., к/у Юсупова Б.Ю. ва к/у Юсупова Н.Ш.ларга, айтиб ўтишди.

Translate: Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan