ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ БЎКА ТУМАНИ АҲОЛИСИГА ТИББИЙ-САНИТАРИЯ ЁРДАМИ КЎРСАТИШ ИШЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

“Энг катта вазифамиз – одамларни рози қилиш”
Шавкат Мирзиёев

Президентимиз Ш.М.Мирзиёев раҳнамолигида халқимизга муносиб турмуш шароити яратиш, тинч-фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш, айниқса, саломатлигини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш, пировардида энг улкан мақсад – одамларни рози қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар изчил давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 июнь куни Тошкент вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти Бўка туманини (жумладан 7-қишлоқ оилавий поликлиникаси) намунали шаклга келтириш бўйича Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари шифокор ходимлари, клиник ординаторларидан иборат махсус ишчи гуруҳ тузилди.

Мазкур ишчи гуруҳга жорий йилнинг 3 июнидан бошлаб бир ой давомида Бўка тумани аҳолисига тиббий-санитария ёрдам кўрсатиш, ҳолатни намунавий шаклга келтириш вазифаси юклатилди ва ишчи гуруҳ томонидан тиббиёт ходимлар билан таъминот, уларнинг малакаси ва салоҳиятини ошириш, аҳолининг соғлом турмуш тарзи юритиши, жисмоний фаоллигини қўллаб-қувватлаш, касалликлар профилактикасининг самарали чораларини белгилаш, аҳолига шошилинч ва тез тиббий ҳамда ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатилишини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳамда репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш масалаларини такомиллаштириш, ҳудудда санитар-эпидемиологик барқарорликни таъминлаш ва шифохона ичи инфекциясини олдини олиш чораларини кўриш кабиларга алоҳида эътибор қаратилди.
Бу ишларни амалга оширишнинг энг асосий сабаблардан бири вилоятларда шифокор кадрларининг танқислиги. Шифокор кадрлар танқислиги бўйича энг муаммоли худудлар Сурхондарё, Тошкент вилоятлари ҳисобланиб келган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 19-20 январ кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи доирасидаги ташаббуси асосида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 мартдаги №172-сонли Қарорига асосан Термиз тиббиёт коллежи базасида Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали ташкил қилинди ва ўз фаолиятини 2018 йил 1 февралдан расман бошлади. ТТА Термиз филиалининг очилиши худуддаги шифокор кадрларнинг танқислиги масаласини ечишда, мавжуд эхтиёжни қондиришда амалий ёрдам бўлди.
Бироқ Тошкент вилояти энг оғриқли худуд ҳисобланади. Биргина Бўка тумани мисолида кўрадиган бўлсак, ҳозирги кунда туман бўйича жами 322,75 штат бирлик врачлар учун иш ўринлари мавжуд бўлса, 148 нафар шифокор 244,25 штат бирлигида фаолият кўрсатишмоқда. 78,5 штат иш жойи эса вакант ҳисобланади. Агар фоизларда кўрадиган бўлсак – 24,3 фоиз иш жойи вакант, фаолият кўрсатаётган врачлар сони эса мавжуд штат бирлининг 50 фоизини ҳам ташкил этмайди.

Президентимизнинг соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари билан учрашувида «Мавжуд марказларнинг ҳаммаси Тошкент шаҳрида жойлашган. Бу, айниқса, қишлоқ аҳолисига муайян ноқулайликлар туғдираётир. Ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари мутахассислари жойларга чиқиб аҳолига тиббий хизмат кўрсатмоғи, жарроҳлик амалиётларини ўтказмоғи лозим», деб алоҳида таъкидлаб ўтган эди. Тошкент вилояти Бўка тумани ахолисини тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида 160 нафар Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари шифокор ходимлари, клиник ординаторларидан иборат махсус ишчи гуруҳ тузилди. Ўтказиладиган тиббий кўрик давомида ҳар бир беморга алоҳида эътибор қаратилади, шифокорлар беморлар хонадонига ташриф буюради. Шунингдек, беморларни жойлардаги Республика даволаш профилактика муассасаларидаги амбулатор шароитларида даволаш кўзда тутилган. Уруш фахрийлари ва катта ёшдаги беморларга ҳар томонлама кўрикдан сўнг мамлакатдаги санаторий ва курортларга йўлланма берилади.
Ушбу тадбир тиббий ёрдам билан чекланмайди. Унинг давомида пойтахт шифокорлари жойлардаги мутахассисларга жарроҳлик операцияларини ўтказиш ва даволаш усуллари бўйича семинар ва тренинглар олиб боради. Бундан ташқари, тиббий кўриклар давомида аҳоли билан соғлом турмуш тарзини олиб бориш тўғрисида суҳбатлар бўлиб ўтмоқда.

Хулоса қилиб Президентимиз сўзи билан айтганда, «Бир нарсани эсдан чиқармаслик лозим: марказ ходимлари беморнинг келишини кутиши керак эмас, аҳоли орасида юриб профилактика ва тиббий маданиятни ошириш билан шуғулланиши лозим». Шундагина одамлар рози бўлади.

Тошкент тиббиёт академияси ректори,
ишчи гуруҳ раҳбари Л.Н.Туйчиев

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Comment moderation is enabled. Your comment may take some time to appear.

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.