ИЛК БИТИРУВЧИЛАР ҚЎШМА ДИПЛОМ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИЛАР

Жорий йилнинг 12-13 июнь кунлари Тошкент тиббиёт академияси ва Корея Университети билан ҳамкорликдаги«Атроф муҳит ва инсон саломатлиги»қўшма магистратура йўналиши илк битирувчиларини тантанали диплом билан тақдирлаш маросими ҳамда«Атроф муҳит ва инсон саломатлиги муҳофазасининг долзарб муаммолари» га бағишланган халкаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтмоқда

Соғлиқни сақлашни ислоҳ қилишга доир имзоланган ҳужжат ва шартномалар ижроси юзасидан ТТА ва Корея Университети ҳамкорлигида жорий йилнинг 12-13 июнь кунлари «Атроф муҳит ва инсон саломатлиги муҳофазасининг долзарб муаммолари»га бағишлган 5-чи халқаро илмий-амалий анжуман ташкил қилинмоқда.

ТТА ва Корея Университети ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми доирасида тиббий таълимда илк бор «Атроф-муҳит экологияси ва инсон саломатлиги» бўйича замонавий қўшма магистрлик дастури ишлаб чиқилган ва ҳозирги кунда шу йўналишда 23 нафар магистрантлар таълим оладилар. 13 нафар кўшма магистрлик дастури битирувчилари жорий йилда магистрлик ишларининг бирламчи апробациясини Корея Университетида ҳимоя қилдилар. Бундан ташқари Корея Университетидан ТТА ўқув жараёнига узоқ муддатга кореялик мутахассислар доимий тарзда жалб этиб келинмоқда.
Маълумот учун: Корея Университети Корея Республикасидаги энг йирик олийгохлардан бири ҳисобланади. Хозирги кунда университетда 25000 дан ортиқ талабалар тахсил олмоқда. Профессор-ўқитувчиларининг сони 1400 нафарга етади. Университетнинг энг кучли йўналишларидан бири соғлиқни сақлаш ва тиббиётдир. Университет клиникаси энг замонавий тиббиёт ускуналари билан жихозланган бўлиб, у ерда халқаро даражадаги тиббиёт мутахассисларини тайёрланади.
Шунингдек, ҳамкорликда ташкилаштирилган Илмий-тадқиқот Маркази ишлаб чиқаришда экологик назоратни ўрнатиш мақсадида фаолият олиб боради. Марказ сув, тупроқ ва хаводан олинган намуналарни устида текширувлар ўтказиш учун мўлжаллангн қиймати 200.000 АҚШ долларидан ортиқ энг охирги замонвий техник қурилмалар билан жихозлангандир.
Ташкил этилаётган тадбир Корея Университети ва ТТА ҳамкорлигининг амалий натижаларидан биридир. Ушбу тадбир доирасида қўшма магистрлик дастурининг биринчи битирувчилари қўшма магистрлик дипломлари билан тақдирланадилар. Ўзбекистон Республикаси тиббий таълимида илк бор магистратура битирувчилари қўшма дипломлар билан тақдирланадилар.

Translate: Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan