Россия ва Белоруссия тиббиёт муассасаларининг етакчи мутахассислари билан ҳамкорликдаги «XXI аср психиатрияси: анъаналар ва замонавийлик» мавзусидаги интеграл таълим курси.

Тошкент тиббиёт академияси ҳамда Ўзбекистон  психиатрлар Ассоциацияси Ўзбекистон Республикаси тиббий ОТМларининг профессор-ўқитувчилар таркиби, соғлиқни сақлаш ташкилотчилари ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли мавзу бўйича тиббий муассасалар тизими мутахассисларини 8 соатлик ҳажмдаги «XXI аср психиатрияси: анъаналар ва замонавийлик»  мавзусидаги интеграл таълим курсида иштирок этишга таклиф этади.

Ушбу тадбир 20192019 йил 15 октябрда ташкил этилади.

Курс маърузачилари таркиби:

Ашуров З.Ш.- Тошкент Тиббиёт Академияси “Психиатрия ва   наркология” кафедраси мудири, Ўзбекистон  психиатрлар Ассоциацияси  президенти; Алимов У.Х. – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш  Вазирлигининг бош психиатри, Тошкент Врачлар Малакасини Ошириш Институти “Психиатрия ва  психотерапия” кафедраси мудири; Магзумова Ш.Ш.    – Тошкент Тиббиёт Академияси “Психиатрия ва   наркология” кафедраси профессори, Ўзбекистон  психиатрлар Ассоциацияси  вице-президенти; Солдаткин В.А.- Ростов Давлат тиббиёт университети психиатрия ва наркология кафедраси мудири,    Любов Е.Б.- РФ соғлиқни сақлаш вазирлиги психиатрия ИТИ суицидология бўлими бошлиғи, Копытов А.В.- Белоруссия Давлат тиббиёт университети психиатрия ва тиббий психология кафедраси профессори, ГУ РНПЦ руҳий саломатлик маркази наркология илмий бўлими мудири, Скугаревский О.А.- Белоруссия Давлат тиббиёт университети психиатрия ва тиббий психология кафедраси мудири, Скугаревская М.М. – ГУ РНПЦ руҳий саломатлик маркази наркология илмий бўлими ходими;

Ўтказилиш жойи: ТТА Ректорати, Тошкент ш., Форобий кўчаси, 2-уй.

Таълим даражасига бўлган талаб: олий тиббий маълумотнинг мавжудлиги.

Курсда таълим олиш бепул.

Ўқиш муддати тугагандан сўнг, Тошкент Тиббиёт Академияси раҳбарияти ва  Ўзбекистон  психиатрлар Ассоциацияси  томонидан тасдиқланган сертификат берилади.

Курс дастури ўз ичига қуйидаги мавзуларни жамлайди: Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар ва мамлакат психиатрия хизмати мисолида уларнинг самаралари, замонавий психиатрияда психосоматика, когнитив пасайишли беморлардаги уйқу бузилишлари, психиатрия ва неврологиядаги депрессия, шунингдек, клиник амалиётда учрайдиган ҳолатларнинг кенг муҳокамаси.

Ушбу курсда иштирок этиш истаги бўлса, 2019 йил 14 октябргача ТТА Ҳалқаро бўлимининг электрон манзилига tma.interdep@gmail.com (хат мавзусида «Интеграл курсга талабнома» деб кўрсатиш лозим) курсда иштирок этиш учун талабнома юбориш зарур, шунингдек, қуйидаги телефон рақами орқали рўйхатга ёзилиш керак: +998977128805.

Тўлиқ маълумотни қуйидаги телефон рақами орқали олиш мумкин: +998712148291, +998977128805.

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan