Илмий тадқиқотга оид хужжатлар тўплами

Тошкент тиббиёт академиясида юқори малакали кадрлар тайёрлашда Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” ги,  “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида” ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 16-февралдаги ПФ-4958-сон “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” ги Фармонига, ҳамда  Вазирлар Маҳкамасининг  2012 йил 28 декабрдаги 365-сон  “Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ва 2017 йил 22 майдаги 304-сон  “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорларига мувофиқ қуйидаги Низомлар асосида фаолият юритилади:

  1. ИЛМИЙ ДАРАЖАЛАР БЕРУВЧИ ИЛМИЙ КЕНГАШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМ
  2. ИЛМИЙ ДАРАЖАЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМ
  3. ИЛМИЙ УНВОНЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМ
  4. МАЛАКАВИЙ ИМТИҲОНЛАРНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМ
  5. ЭКСПЕРТ КЕНГАШИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМ.

Илмий тадқиқотларни олиб бориш ва диссертация ишини ҳимоя қилиш олий ўқув юртидан кейинги таълим институларида таянч докторантура,  докторантура  ёки мустақил изланувчилик институти шаклида олиб борилади.

Олий ўқув юртларидан кейинги таълим институларида ўқиш уч йилгача давом эттирилади.

Таня докторантура ва докторантурага қабул қилиш ТТА ташкил этадиган қабул комиссияси томонидан қонун хужжатларда белгиланган тартибда амалша оширилади.

Таянч докторантурага ўқишга талабгорларни танлаб олиш кириш имтиҳонлари натижаларига кўра, докторантурага эса – суҳбат натижаларига кўра амалга оширилади.

Мустақил изланувчилик институтига расмийлаштириш суҳбат натижаларига кўра амалга оширилади.

Таянч докторантура ёки докторантураг қабул қилиш ажратилган квота асосида амалга оширилади. Квоталар ҳар йил Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тақдим этилади. Квотлар 1 сентябрдан кечикмасдан эълон бенрилади.

Хужжатлар ТТА қабул комиссияси томонидан 15 сентябрдан 15 октябргача бўлган даврда қабул қилинади.

Таянч докторатурада ўқишга талбагорлар ТТАга қуйидаги хужжатларни тақдим этади:

  1. Ариза
  2. Қисқача биографик маълумотнома
  3. Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусҳаси (ишлаётган талабгорлар учун)
  4. ОТМ магистратураси ёки клиник ординатурани тагатганлик, олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги типлом нусхаси
  5. Нашр этилган илмий ишлар рўйҳати, шунингдек уларнинг нусхалари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли хужжат нусхасини тақдим этадилар.

Докторатурада ўқишга талбагорлар ТТАга қуйидаги хужжатларни тақдим этади:

  1. Ариза
  2. Қисқача биографик маълумотнома
  3. Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусҳаси (ишлаётган талабгорлар учун)
  4. Олий маълумот, фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда унга тнглаштирилган илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси
  5. Тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасининг муфассал лойиҳаси

Таянч докторантураг кириш имтихонлари мутахассилик ва чет тили фанидан, шунингдек докторантураг кириш учун суҳбат ҳар йили 1-25 ноябрь даврида ўтказилади.

Мустақил изланувчиликка талбагорлар ТТАга қуйидаги хужжатларни тақдим этади:

  1. Ариза
  2. Қисқача биографик маълумотнома
  3. Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун магистрлик ёки клиник ординатура ёки олий маълумот (мутахассислик дастури бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси
  4. Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусҳаси
  5. Илмий ишлар рўйҳати ва уларнинг нусхаси
  6. фан доктори (DSc) илмий дапражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расийлаштириш учун фан номзоди ёки фалсаф доктори ((PhD) дипломи ёки хорижда олинган унга тенглаштирилдган бошқа илмий даражалар нусхаси
  7. Иш жойидан тавсифнома

МАЛАКАВИЙ ИМТИҲОНЛАРИ УЧУН ҲУЖЖАТ ҚАБУЛ ҚИЛИШ МУДДАТЛАРИ :

 ФЕВРАЛ ОЙИ УЧУН 15 ДЕКАБРДАН 15 ЯНВАРГАЧА

МАЙ ОЙИ  УЧУН 15 МАРТДАН 15 – АПРЕЛГАЧА

НОЯБР  ОЙИ УЧУН 15- СЕНТЯБРДАН 15 ОКТЯБРГАЧА

ТАҚДИМ ҚИЛИНАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР:

1.СКОРОШИВАТЕЛЬ

2.ЙЎЛЛАНМА ХАТ (Илмий котиб)

3.ОБЪЕКТИВКА

4.ПАСПОРТ  НУСХАСИ

  1. ДИССЕРТАЦИЯ МАВЗУСИНИНГ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ БЮЛЛЕТЕНИДА ЧОП ЭТИЛГАНЛИГИДАН НУСҲА
  1. А) КАТТА ИЛМИЙ ХОДИМ ИЗЛАНУВЧИЛАР (К.И.Х.И).- ЎҚИЁТГАН ТАЪЛИМ МУАССАСИДАН МАЪЛУМОТНОМА

Б)  МУСТАҚИЛ ИЗЛАНУВЧИ (М.И).- ИШ ЖОЙИДАН МАЪЛУМОТНОМА

  1. НОМЗОДЛИК ДИПЛОМИНИНГ НУСХАСИ (агар мавжуд булса)

* инглиз  тилидан малакавий имтихон фақат Тошкент тиббиёт академияси ҳузурида ўтказилмоқда.