Ёш олимлар мактаби

Ёш олимлар кенгаши фаолияти

Тошкент тиббиёт академиясида “Ёш олимлар кенгаши” Ўзбекистон Республакасининг 1991 йил 20 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсати асослари тўғрисида»ги 429-XII-сонли Қонунининг устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2013 йил 2 майдаги 144-сонли «Олий таълим тизимида «Ёш олимлар кенгаши»ни ташкил этиш тўғрисида»ги буйруғини ижросини таъминлаш, ёшларни илмий тадқиқот фаолиятига тизимли йўналтириш, мавжуд илмий анъналарни давом эттириш ҳамда янги илмий мактабларни шакллантиришга замин яратиш, ёш олимлар касбий ва  ижтимоий-маиший миқёсдаги илмий фаолиятни қўллаб-қувватлаш, уларнинг фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларини ривожлантиришга ёрдам кўрсатиш, катта илмий-ходим изланувчилар, мустақил тадқиқотчилар, ёш олимлар манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида ташкил этилган.

Ёш олимлар кенгаши талабалар ва магистрларни илмий фаолиятини ривожлантириш ва уларни қўллаб қувватлаш мақсадида ташкил қилинган. Кенгаш бевосита ТТАнинг илмий бўлими қошида фаолият юритади. У факультетлар бўйича ёш олимлар кенгашини ўзида мужассамлаштирган.  Хар бир кафедрада кенгаш фаолияти учун масъул ходим белгиланган бўлиб,  унинг вазифасига кенгаш фаолияти ҳақида маълумот тарқатиш,  барча факультет ва курслардан талабаларни жалб этиш киради. Бундан ташқари, ёш олимларга таълим бериш ва керакли кўникмалар олишга ҳамда, илмий йўналиш, мавзу танлаш, маълумот тўплаш, уни таҳлил қилиш, статистик ишлов бериш, илмий изланиш натижаларига кўра тезис ва мақолалар чоп этишга кўмаклашиш каби вазифаларни бажаради. Кенгаш вазифалари қаторига илмий йўналишда ривожланиш истагида бўлган ёш олимларни жамлаш ва улар учун қулай мухитлар яратиш киради. Хозирги кунда ТТАда илмий кенгаш куйидаги ишларни олиб бормоқда:  кўп йиллардан бери ўтказиб келинаётган ёш олимлар кунлари ташкиллаштирилиб, унда ёш изланувчиларга энг долзарб ва қизиқарли мавзулардаги илмий ишларини кенг оммага тақдим этиш имконини беради. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, сўнгги тўрт йилда ташкиллаштирилиб, одат тусига кирган Topical issues in medicine илмий анжуман йил сайин оммавийлашиб бориб, нафақат ТТАнинг магистратура талабалари, балки бакалавриатура талабалари ҳамда, бошқа тиббиёт муассассаси талабалини хам эътиборини тортмоқда. ТТА томонидан ушбу ўқув йилида чет элдан таклиф қилинган олимлар иштирокида йигирмадан ортиқ маърузалар ва мастер-класслар ташкил этилди. Шу билан бир қаторда, ТТА талабалари ва ёш олимлари дунёнинг турли давлатларида ташкил этилган семинарлар, конференциялар, тренинглар, мастер-класс ва малака ошириш дастурларида қатнашиб келмоқда. Агар 2013 йилда чет эл конференция ва тренингларида 42та магистратура талабалар иштироқ этишган бўлса, шу ўқув йилнинг маълумотларига кўра 65та магистратура талабаси ва 4та бакалавриатура талабаси 24та хориж давлатларида бўлиб қайтишган. Бизнинг ёш олимларимиз Италия,  Хиндистон, Жанубий Корея, Бельгия, Япония, Хитой, Швейцарияда малака оширишган; KHIDI, KOFFIH, KOICA, JICA ва Erasmus+ ташкилотлари грантларини қўлга киритишган. Бундан ташқари Тиббиёт Талабаларининг Осиё Ассоциациясига (AMSA) аъзо бўлиб, Муинжанов Б. бошчилигида Ўзбекистон бўлими тузилган. Ёш ва фаол талаба ва магистрлар мастер-класс ўтказиб беришди. 2012-2014 йилларда ТТА кафедраларида ёш олимлар қаторидан 124 нафари ассистент лавозимида олиб қолинди.

Лекин шунга қарамасдан Ёш олимлар кенгаши ҳал этиши лозим бўлган муаммолар хам мавжуд. Жумладан:

  1. Кафедрада талабалар илмий жамияти (ТИЖ) учун норматив хужжатлар тўлиқ эмас.
  2. Баъзи кафедралар ёш олимлар орасида илмий фаолиятни оммавийлаштиришда фаол эмас.
  3. МИТЛга жалб этилган талабалар сони кам.
  4. ТТА ТИЖ кенгаши ва чет эл тиббий муассассалари орасида ҳамкорлик ишлари кучайтирилиши лозим.

Келажак режа:

  1. МИТЛга илмий ишларни бажарадиган талабаларни жалб этиш.
  2. Чет эл грантларга иштироқ этадиган талабалар сонини ошириш.
  3. Илмий иш мавзулари талабалар томонидан мустақил танланган бўлиб, улар билан ишлар режасини ташкиллаштириш.

Кўз касалликлар кафедраси ассистенти: Ходжаева У. З.

Иқтидорли талабалар билан ишлаш

 

Талабаларни илм билан шуғулланиши мустақил мамлакатимизнинг ривожланишида ва илм салоҳиятини мукаммал эгаллашда асосий омиллардан ҳисобланади. Академияда иқтидорли талабалар билан ишлаш фаолияти Узбекистон Республикаси ОЎМТВ нинг Олий ўқув юртларида иқтидорли талабалар билан ишлаш фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари хақидаги буйруғи, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги  Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ -3151-сонли, 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ 2909 – сонли, 2017 йил 5 майдаги “Ўзбекистон Республикасида тиббий таълим тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 2956-сонли Қарорларининг ижросини таъминлаш борасида  ТТА, иқтиддорли талабалар ва тўгараклар  бўлимида ҳам  бир қатор  ишлар  амалга  оширилмоқда. Ушбу ишларни бажариш учун ССВнинг 2017 йил 11 августда чиқарилган 449-сонли ва Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 1 августдаги 527-сонли буйруқлари билан танишиб, буйруқлар мазмуни ва моҳияти тўғрисида ҳамда  уларнинг ижросини таъминлаш, шунингдек, тегишли чора-тадбирларни бажариш атрофлича  муҳокама этилди ва жамоа олдида турган аниқ вазифалар белгиланди. Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг  2016 йил  14 сентябрда  қабул  қилинган  « Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида» ги қонуниг ижросини таъминлаш юзасидан,иқтидорли талабаларни маълум мақсадга йўналтирилган дастур асосида ўқитиш ва мехнатсевар, ватанпарвар интеллектуал салоҳиятли кадрлар тайёрлаш ҳозирги кун таълим йўналишининг долзарб муаммоси бўлиб ҳисобланади.

Ҳисобот йилида режа асосида олиб борилган тадбирларнинг асосий мақсади иқтидорли ва исътедодли талабаларни илм билан шуғулланиши мустақил мамлакатимизнинг ривожланишида ва илм салоҳиятини мукаммал эгаллашдан иборатдир.

   Бу борада  Тошкент тиббиёт академиясининг иқтидорли талабалар илмий фаолтиятини тадбиқ этиш бўлимида ҳам бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини рўйёбга чиқаришнинг кейинги босқичи талабларидан келиб чиққан ҳолда бакалавриатнинг 4-7 босқичларида академия кафедралари ўқитувчилари томонидан иқтидорли талабаларни танлаш ва уларни илмий-тадқиқот ишларига жалб этишга эътибор кучайтирилган. Энг истеъдодли изланувчан ва ташаббускор ёшлар  илмий-тадқиқот ишларига жалб этилган. Келгусида етук илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш учун заҳира ана шу йўл билан яратилмоқда. Академиядаги фан докторлари ва фан номзодлари уларга илмий раҳбарлик қилишмоқда. Талабалик даврида олиб бораётган илмий-тадқиқот ишлари мавзулари кейинчалик магистрлик  диссертациялари мавзулари сифатида давом эттирилмоқда.

2018  йил  11-12  апрел  кунлари  “Тиббиётнинг  долзарб  масалалари”  га  бағишланган анъанавий  ёш  олимлар  илмий-амалий  конференцияси  –  “Тиббиётда инновациялар:  ёш  олимлар  назари”  ва  “Талабалар  илмий  жамияти” конференциялари бўлиб ўтди. Конференция Тошкент шахридаги Халқаро бизнес маркази  Навои ва Қўқон  маърузалар залида  11 апрель 2018 йилда  8 00 – 16 00 да бўлиб ўтди. Конференцияда Тошкент тиббиёт академияси ректори профессор Л.Н.Туйчиев., илмий ишлар проректори Ф.Л.Азизова., ўқув ишлари проректори  Ш.А.Боймурадов  ва ректорат ходимлари., факультет деканлари ва кафедра мудирлари, иқтидорли талабалар қатнашдилар.

Кириш сўзи Тошкент тиббиёт академияси ректори  профессор Л.Н.Туйчиевга берилди. Профессор Л.Н.Туйчиев конференцияни очиб бердилар ва барча маърузачиларга омад тиладилар. Конференцияда: Уммумий маърузалар, хирургия ва терапия тармовларида ва постер маърузалар бўлиб ўтди. Иқтидорли магистр ва талабаларимиз инглиз, русс ва ўзбек тилларида чиқишлар қилишди. Уларнинг маърузалари тингловчилар томонидан зўр қизиқиш билан тингланди. Қизиқарли савол-жавоблар ва бахс-мунозаралар бўлди ўтди. Ҳакамлар хаяти томонидан маърузачилар бахоланиб борилди Хакамлар хаятининг фикр- мулохазалари тингланди.

1.Уммумий маърузалар;

 

Умумий маърузаларда  13 та иқтидорли талабалар чиқишлар қилишди. Хакамлар хаяти томонидан қуйидагича баҳоланди:

1-ўрин: Мухаммад Дин А. Тошкент тиббиёт академияси. Илмий рахбари Бобоев К.Т.

2-ўрин:Абдуқадиров Д.Самарқанд давлат тиббиёт институти. Илмий рахбари Мелькумян Т.В

3-ўрин:Абдуллаев Б. Тошкент тиббиёт академияси. Илмий рахбари Ирисқулов Б.Ў.

2.Терапия тармоғи:

Терапия тармоғида 9 та иқтидорли талабалар чиқишлар қилишди. Хакамлар хаяти томонидан қуйидагича баҳоланди:

1-ўрин:Носиржонов М. Тошкент тиббиёт академияси. Илмий рахбари Мирзаева К.С.

2-ўрин: Нкрматов Б. Тошкент тиббиёт академияси. Илмий рахбари Ахмадалиева Н.О.

3-ўрин: Норқулов М. Тошкент тиббиёт академияси. Илмий рахбари Мақсудова  М.Х

 

3.Хирургия тармоғи:

Хирургия тармоғида 8 та иқтидорли талабалар чиқишлар қилишди. Хакамлар хаяти томонидан қуйидагича баҳоланди:

1-ўрин: Норқулов Н. Самарқанд давлат  тиббиёт  институти. Илмий рахбари Пардаев С.Н.

2-ўрин: Зокиров А. Тошкент тиббиёт академияси. Илмий рахбари Зокиров К.Р

3-ўрин: Рўзиева С. Тошкент тиббиёт академияси. Илмий рахбари Мирзаева Д.Б

4.Постер маърузалар:

Постер маърузаларда 17 та иқтидорли талабалар  чиқишлар қилишди. Хакамлар хаяти томонидан қуйидагича баҳоланди:

1-ўрин:Азизова Д., Салимов М. Тошкент тиббиёт академияси. Илмий рахбари Собирова Р.А

2-ўрин: Ходжиметов Д. Тошкент тиббиёт академияси. Илмий рахбари Алиходжаева Г.А.

3-ўрин: Узаков А, Султонов Д.Тошкент тиббиёт академияси. Илмий рахбари Шайхова Х.Э., Хасанов У.С

Конференцияда ўрин олган ва қатнашган иқтидорли талабаларни Тошкент тиббиёт академияси ректори профессор Л.Н.Туйчиев  самимий табриклаб диплом ва сертификатлар, қимматбахо совғалар топширилди.

Ёш олимлар куни муносабати билан ўтказилган конфененция Тошкент тиббиёт академиясида 36 та мутахассислик кафедралар тармоқлари бўйича 12 апрелда бўлиб ўтди. Барча тармоқларда қатнашувчи талабалар учун биринчи, иккинчи ва учунчи ўринлар ажратилди. Тошкент тиббиёт академиясининг иқтидорли талабалар бўлимининг махсус ходимлари  барча тармоқлада бўлиб ўтаётган конференцияларни кузатиб бордилар ва барча тармоқларда тадбирларнинг аъло даражада ўтаётганлигининг гувохи бўлдилар. Конференцияларда барча иштирок этган иқтидорли талабаларни тақдирлаш учун  сертификатлар ва совғалар берилди. Ушбу конференцияда қатнашган барча тингловчилар жуда кўплаб сохага оид янгиликларни олдилар. Шунга ўхшаган тадбирлар ташкиллаштириш талаба-ёшларимизни келажакда  ватанимизга ва ўз сохасига яхши мутахассис бўлиб хизмат қила олишида катта ахамиятга эга.Барча маълумотлар  дастурда  илова қилиб бериган.

Талабалар орасида илмий изланишларни тўғри йўлга қўйиш ва унинг  самарадорлигини ошириш мақсадида факультетлар тассарруфида илмий марказлар ва  тўгараклар ташкил этилган ва уларга энг малакали профессор-ўқитувчилар жалб қилинган.

ТТАда иқтидорли талалар илмий салоҳиятини оширишга қаратилаган тўгараклар фаолияти. Тошкент тиббиёт академиясида 2018-2019 йилларда фан,бадий-хаваскорлик ва спорт тўгараклари    ташкил қилинган.

Тошкент тиббиёт академиясида   4 та факултет бўлиб:

1.Даволаш факультетида жами 14 та кафедра бўлиб,  фан тўгараклар сони  18 тадан иборат, 221 талаба билан иш олиб борилмоқда. Даволаш факультетида иқтидорли талабалар билан ишлашга маъсул т.ф.д., Расулова Д.К.

2.Тиббий-профилактика факультетида жами 12та кафедра бўлиб, фан тўгараклар сони 19 тадан иборат  76та иқтидорли талаба фаолият олиб борамоқда.Тиббий-профилактика факультети иқтидорли талабалар билан ишлаш бўйича маъсул: Н.Т.Ёдгорова.

3.Тиббий-педагогика факультетида жами 13 та кафедра бўлиб, фан тўгараклар сони 12 тадан иборат бўлиб  92 та иқтидорли талаба фаолит олиб борамоқда. Тиббий-профилактика иқтидорли талабалар билан ишлаш бўйича маъсул: О.Н Вицагорцева

4.ОМХ факультетида жами 5 та кафедра бўлиб тўгараклар сони 7тадан иборат 82та иқтидорли талабалар билан фаолят олиб боради. ОМХ иқтидорли талабалар билан ишлаш бўйича маъсул: катта ўқитувчиси Жўраева Н.К

Жами: ТТА да 56 та  илмий фан тўгараклар билан фаолият олиб борилди.. Бу тўгаракларга 447 иқтидорли талабалар аъзо бўлган. 

ТТАда ташкил қилинган бадиий-хаваскорлик тўгараклари 15тадан иборат бўлиб 270 талаба билан фаолия олиб борилади. Бадиий-хавасколик тўгаракларида  миллий ашула ва рақс, театр, тикувчилик ва бичувчилик ва бошқа йўналишлар мавжуд  бўлиб тўгаракнинг бадиий рахбари М.А.Абдуллаев талабалар билан хафтада 2 кун фаолият олиб борадилар.
ТТАда ташкил қилинган 10 та спорт тўгараклари мавжуд бўлиб, спорнинг футбол, волебол, баскетбол, шахмат, кураш, бодибилдинг, дзю-до ва бошқа турлари билан 204 та талаба билан тўгарак рахбар, мураббий  спори устаси Ш.Ф. Ерматов хафтанинг деярли хар куни дарсдан кейин иш олиб борадилар.

Ундан ташқар Тошкент шахрида  бир қанча ўқув марказлари бўлиб М: Step by step, Royal education, Profi education, Only education, Language art, Cambridge education  каби ўқув марказларида б00  га якин иқтидорли талабаларимиз инглиз курсалрига  аъзо бўлиб инглиз  тилини қизиқиш билан ўрганмоқда.

Иқтидорли талабаларнинг касбий йўналишлари, мутахассисликлари ва қизиқишлари эътиборга олиниб қўшимча равишда ўқув ва илмий тадқиқод ишларига йўналтирилмоқда, кафедралар қошидаги фан тўгараклар мавжуд бўлиб, бунда талаблар семенар ва трейнингларда иштирок этмоқдалар.  Бунга ТТА, эпидемиология кафедрасида тўгараклар ва иқтидорли талабалар билан олиб борилган иш фаолитни мисол қилиб  олишимиз мумкин. Кафедра иқтидорли талабалар билан бир қанча  илмий семинарлар,  республика  миқиёсида тезис ва мақолалар чоп этилган, тўгараклар дастури ва низоминга асосан талабларнинг дарсдан бўш вақтларида профессор-ўқитувчилар билан график асосида машғулотлар олиб борилмоқда.

Талаба-ёшларнинг илмий конференсияларини ташкил қилиш ва ўтказиш, академияда доимий анъанага айланган. Иқтидорли талабаларни илмий имкониятлари ҳар йилги ўтказиладиган фан олимпиадаларида ҳам ўз аксини топади: Ўзбекистон  Республикаси  олий  ва ўрта  таълим  вазирлиги  Ўзбекистан  Республикаси  олий  ва  ўрта  махсус  таълим  вазирининг  2018  йил  7 апрелдаги  301-сонли  “Олий  таълим  муассасалари  талабалари  республика  фан олимпиадасини  ташкил этиш ва  ўтказиш  тўғрисидаги”  ги буйруғига асосан, Тошкент тиббиёт академиясиданинг  Хирургия, Нормал физиология, Паталогик физиология, Педиатирия, Микробиология ва Терапия ва Акушерлик ва гинекология   фанлари бўйича иқтидорли талабалар ўртасида   Республика  фан олимпиадаси ўтказилди.

3-та биринчи ўрин: жаррохлик, терапия, фармакология йўналиши бўйича, 3-та иккинчи ўрин: нормал физиология, патологик физиология ва акушерлик-гинекология йўналиши бўйича
1-та учунчи ўрин: нерология йўналиш бўйича 1та талабамиз микробиология йўналиши бўйича фаол иштирок этиб келдилар. Низомнинг 43-бандига асосланиб  олимпиада ғолиблари пул мукоқофти ва дипломлар билан  тақдирланди.

Республика фан олимпиадаси 2-босқичи якунларига кўра ТТА талабалари;

2017-2018 йил Талабалар республика  фан олимпиадасининг иккинчи босқич якунларига кўра олимпиада ғолиблари таркиби;

 

1.Терапия фани бўйича 1-ўрин. Порсохонова Хозирда Радиология йщналиши магистратура талабалси

2.Жаррохлик фани бўйича 1-ўрин. Саатова Умида Миржалоловна. Хозирда Хирургия йўналиши магистратура талабаси

3.Фармакалогия  фани бўйича 1-ўрин. Пайзиева Дилрух Суннатилло қизи. Даволаш факультети 4-курс  401-гурух талабаси.

4.Нормал физиология фани бўйича 2-ўрин.   Асилов Саидбурхон Саидмурод ўғли. Даволаш факультети 3-курс 301-гурух талабаси.

5.Педиатрия фани бўйича 2-ўрин. Нуриддинов Хусниддин Зафариддин ўғли. Хозирда  Урология йўналиши магистратура талабаси

6.Патологик физиология  фани бўйича  2-ўрин. Исмоилов Улуғбек Илхомжон ўғли. Даволаш факультети 4-курс  402-гурух талабаси.

  1. Неврология фани бўйича 3-ўрин. Абдурахмонова Қутлибика Бахтиёр қизи. Даволаш факультети 6- курс 611-гуруҳ талабаси. Хозирда магистратура талабаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендиялари ҳамда Навоий, Беруний, Улуғбек, Ибн Сино, Имом ал-Бухорий ва Ислом Каримов  номли Давлат стипендияларига номзодларни  саралаш жараёнининг 1-босқичи Олий ва ўрта махсус  таълим  вазирлигининг 2018 йил 14 июндаги № 87-02-1424 – сонли хатига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги “Ўзбекистон  иқтидорли  ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида” ги 226-сон қарори билан  тасдиқланган “Талабалар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендиялари ва уларни тайинлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ” ва “Номли давлат стипендиялари ва уларни тартиби тўғрисидаги НИЗОМ”ларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июндаги “ Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим  ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш, шунингдек бошқаларини ўз кучини йўқотган деб  ҳисоблаш тўғрисида“ ги  ПФ 5069-сонли Фармонини инобатга олган холда, 2017-2018 ўқув йили учун бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича Ўзбекистон  Республикаси  Президенти Давлат стипендиялари ҳамда Ибн Сино, Ислом Каримов номли Давлат стипендияларига ўтказиладиган танловнинг  биринчи босқичини  ташкил қилиш ва ўтказиш тўғрисидаги буйруқларга асосан Тошкент тиббиёт академияси 2018 йил 20 июндаги 366-сонли  “Давлат стипендияларига ўтказиладиган танловнинг биринчи боскичини ташкил қилиш ва ўтказиш” тўгрисида ички буйруғи  асосида ва стипендия танловини саралаш боқичини ўтказилди ва ТТА 2018 йил 28 июлдаги 12-сонли кенгаш қарори асосида саралаш боқичидан ўтган талабалар хакида маълумотларни  йиғилди ва Ўзбекистон  Республикаси  Олий  ва ўрта махсус  таълим  вазирлигига топширилди..

2018 йил 5 октябр куни мухташам Туркистон саройида Тошкент тиббиёт академиясининг Биз Ибн Сино издошларимиз” ва “ Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда  ТМА барча профессор –ўқитувчилари, 1-курс талабалари ва иқтидорли талабалар қатнашдилар.

Тадбирда  Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Т.А.Бобомуродовнинг сайи ҳаракатлари билан  академиянинг барча факультетлари  ва магистатурада тақсил олаётган иқтидорли талабалар ўзлари эришган ютуқлари билан иштирок этдилар.

Тошкент тиббиёт академиясининг 2018 йил 17 октябрда 196-сонли Ўзбекистон  Республикаси олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиладиган  “Йил талабаси” танлови тўғрисида НИЗОмга асосан “Йил талабаси” танлови ўтказилди. Ташкил этилган ишчи гурух томонидан хар бир номинация бўйича тақдим этилган фанларни ўзлаштириш натижалари,  жамоатчилик ишлари  ва эришган ютуқлари акс этган хужжатлари, талабаларнинг илмий ва ижодий ишларини қабул қилиш ва ўрганиш асносида тахлил этилди. Ундан ташқари танлов иштирокчиларининг  дарсларга иштироки, фаоллик даражаси, етакчилик қобилияти  бахоланди.

Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилди.

  “Йилнинг ўз мутахассислиги бўйича энг билимдон талабаси” номинацияси: бунда талабанинг олий ўқув юртига киргандан бошлаб фанларни ўзлаштириш ва ўқув жараёнлардаги иштироки ва фаоллиги, чоп этилган мақола ва тезислари ҳамда уларнинг мазмун-моҳияти, долзарблигига оид ишлар кўриб чиқилди  ва куйидаги талабалар тавсия этилди. 1-ўрин: Жалилова Зарифа Шухрат қизи. Даволаш факультети 6- курс  601-гурух талабаси. 2-ўрин: Алматова Умида Алибой қизи. Тиббий-педагогика факультети 2-курс 202-гурух талабаси. 3-ўрин: Исмоилов Улуғбек Илҳомжон ўғли. Даволаш факультети 4-курс  401-гурух талабаси.

“Йилнинг энг ташаббускор талабаси” номинацияси: бунда талабанинг олий таълим муассасаси, Ёшлар иттифоқи ва бошқа жамоат ташкилотларидаги жамоатчилик иштироки, фаоллик даражаси, намунавий ишлари, ташкилотчилик қобилияти ва шу асосда ўзи ташкил этган тадбирлар мазмуни, эришган ютуқлари кўриб чиқилди ва куйидаги талабалар тавсия этилди.1-ўрин: Рўзиева Садоқат ҳамдам қизи. Даволаш факультети 5-курс  504-гурух  талабаси. 2-ўрин:. Шаробидинов Билолиддин Бахтиёр ўғли. Даволаш факультети 6-курс  607-гурух  талабаси. 3-ўрин: Алимов Собир.Тиббий-профилактика факультети 4-курс 402 гурух талабаси.

Йилнинг ихтирочи талабаси” номинацияси:  бунда талаба томонидан яратилган илмий ишлар, ихтиролар, инновацион ғоялари, рационализаторлик таклифлари, уларнинг янгилиги, долзарблиги ва илмий аҳамияти кўриб чиқилди ва қуйидаги талабалар тавсия этилди.1-ўрин: Охунова Диёра Алишер қизи. Даволаш факультети 6- курс  601-гурух талабаси. 2-ўрин: Рўзибоева Азиза Рустам қизи. Тиббий-педагогика факультети 2-курс 201-гурух талабаси 3-ўрин: Қурбонова  Нодира  Ахмаджон қизи. Олий маълумотли хамшира факультети 3-курс 304-гурух талабаси.

“Йилнинг спортчи талабаси”номинацияси: бунда талабанинг спорт соҳасидаги ютуқлари ва эришган натижалари кўриб чиқилди ва қуйидаги талабалар тавсия этилди. 1-ўрин: Самадов Аслбек. Даволаш факультети 6- курс  604-гурух талабаси. 2-ўрин: Бойқобилов Лочинбек. Тиббий-профилактика факультети 5-курс 502- гурух талабаси. 3-ўрин: Асрорхўжаева Ирода Рустамхўжа қизи. Тиббий-педагогика факультети 3-курс 302-гурух талабаси.

 “Йилнинг ижодкор талабаси”номинацияси: бунда талабанинг санъат, адабиёт, маданият ва бошқа соҳадаги ижодий ишлари ва эришган натижалари кўриб чиқилди ва қуйидаги талабалар тавсия этилди. 1-ўрин: Жўраев Шахзод Хошимович. Тиббий профилактика факультети 4-401-курс талабаси. 2-ўрин: Файзиева Феруза Тоиржон  қизи. Тиббий педагогика факультети 2-курс 202 –босқич талабаси. 3-ўрин:Хикматуллаев Достон Акбар ўғли. Тиббий-профилактика факультети 3-курс 302- гурух талабаси.

Танловнинг якуний босқичида биринчи ўрин  совриндорларини танловнинг республика босқичида қатнаштиш учун тавсия этилди. Номинация бўйича 1,2,3-ўринларни эгаллаган  ғолиблар Тошкент тиббиёт академиясининг фахрий ёрлиғи билан мукофотланди.

Шундай қилиб иқтидорли талабалар билан ишлашнинг ижобий томонлари ва камчиликларини ҳисобга олиб кейинги иқтидорли талабалар мониторингини кучайтириш бўйича бир қанча ишлар олиб борилиши, иқтидорли талабалар контингенти изчилигини ошириш учун ягона базани шакллантириш, иқтидорли талабларни турли хил халқаро грант лойихаларида иштирок этишлари ва малака ошириш ва инновацияга йўналтириш имкониятларини янада кенгайтириш лозим.

 

 

Translate: Eng Рус