Магистратура Йўриқнома

Магистратура низоми

Магистратурага киришда абитуриентлар олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

  1. Олий таълим муассасаси ректори номига ариза;
  1. Олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси (ёки дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) ва ксерокопияси – 1 дона;
  1. Диплом иловаси асл нусхаси (иловадаги диплом ўртача балли 100 баллик рейтинг баҳолаш тизимида кўрсатилган бўлиши лозим) ва ксерокопияси – 1 дона;
  1. Чоп этилган илмий мақола ёки тезислари (ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатлари) нусхаси (мавжуд бўлган ҳолда);
  1. 3.5 x 4.5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (барчаси бир хил бўлиши шарт);
  1. 086-У-шаклдаги тиббий маълумотнома – асли;
  1. Паспорт (ксерокопия)*
  1. Халқаро тан олинган чет тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 58 ёки IELTS бўйича камида 5 балл, TestDaF (TDN3), CEFR бўйича камида В2) ёки Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси ҳақидаги В2 ёки С1 даражасидаги сертификат асли ва ва ксерокопияси – 1 дона;
  1. Конверт – 2 дона;
  2. Скоросшиватель – 1 дона;
  3. Битталик целофан файл – 1 дона.

*Ҳужжатлар тақдим этилиши жараёнида абитуриентлар паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлик ҳақидаги ҳужжатларини шахсан кўрсатадилар ва нусхасини топширадилар.

Translate: Eng Рус