KLINIK ORDINATURA

Клиник ординатурада ўкитишдан мақсад соғликни сақлаш муассасалари ва ташкилотларида ёки хусусий амалиётда мустақил ишлаш учун  юқори малакали мутахассисларни  тайёрлашдан иборат.

Клиник ординатурада ўкувчиларнинг асосий  вазифалари мустақил касбий фаолиятнинг малака ва кўникмаларини шакллантириш,  тиббий фанларнинг клиник,  методологик асосларини чуқур ўрганиш кабиларни  ўз ичига олади.

Тошкент Тиббиет Академияси битирувчилари ўзларининг тиббиётга оид билимларини клиник ординатурада 42 та йўналиш бўйича давом эттиришлари  мумкин

Клиник ординатурада ўкиш Ўзбекистон Республикаси Соғликни Сақлаш Вазирлиги томонидан тасдиқланган ўкув дастурига мос равишда олиб борилади ва 2-3 йил давом этади. Дастур ўз ичига назарий ва амалий  фанларни қамраб олган.

Клиник ординатурада ўкитиш Академиянинг клиник ва назарий кафедраларида олиб борилади. Ўкиш шахсий режа асосида ўтилади. Ўкиш даврида ординатор шифокорнинг режалаштирилган ишини олиб боради ва малакали шифокорлар кузатуви остида булади. Шифокорлик мутахассислиги бўйича амалий кўникмаларни қўллаш хар хил бўлимларда клиник цикллларни ўтиш билан давом этади.

Ҳар ўкув йили охирида ординатор шахсий режа асосида бажарилган ишлар бўйича ҳисобот тайёрлайди, шунингдек аттестациядан ўтади.  

Клиник ординатурани тугатгандан сўнг мутахассис имтихон топширади ва клиник ординатурани тугатганлиги ҳақида гувоҳнома олади  .

Ординатор ўкишни аспирантурада давом эттириши мумкин (ўкиш муддати 3 йил).

Клиник ординатурада тайёрланадиган квалификация ва  мутахассисликлар

Клиник ординатура мутахассисликлари номи Квалификациялар номлари
Акушерство и гинекология Шифокор-акушер-гинеколог
Аллергология и иммунология Шифокор-аллерголог-иммунолог
Анестезиология и реаниматология Шифокор-анастезиолог-реаниматолог
Гастроэнтерология Шифокор-гастроэнтеролог
Гематология Шифокор-гематолог
Генетика Шифокор-генетик
Тери касалликлари Тери касалликлари шифокори
Болалар жаррохлиги Болалар жарроҳлиги шифокори
Инфекцион касалликлар Шифокор-инфекционист
Кардиология Шифокор-кардиолог
Кардиохирургия Шифокор-кардиохирург
Клиник лабаратор ташхислаш Клиник лаборатор ташҳислаш шифокори
Клиник фармакология Шифокор-клиникфармаколог
Комбустиология Шифокор-комбустиолог
Даволаш физкультураси Даволаш физкультураси шифокори
Нур диагностикасиа Нур диагностикаси шифокори
Медико-социальная экспертиза Шифокор-эксперт
Неврология Шифокор-невролог
Нейрохирургия Шифокор-нейрохирург
Нефрология Шифокор-нефролог
Умумий амалиет шифокори Умумий амалиёт шифокори
Онкология Шифокор-онколог
Ортодонтия Шифокор-стоматолог-ортодонт
Отоларингология Шифокор-отоларинголог
Офтальмология Шифокор-офтальмолог
Патологик  анатомия Шифокор-патологоанатом
Педиатрия Шифокор-педиатр
Проктология Шифокор-проктолог
Профпатология Шифокор-профпатолог
Психиатрия-наркология Шифокор-психиатр-нарколог
Психотерапия Шифокор-психотерапевт
Пульмонология Шифокор-пульмонолог
Радиология Шифокор-радиолог
Реабилитология Шифокор-реабилитолог
Ревматология Шифокор-ревматолог
Юрак кон томир жаррохлиги Юрак қон томир жарроҳлиги шифокори
Спорт тиббиёти Спорт тиббиёти шифокори
Терапия шифокор-терапевт
Травматология и ортопедия шифокор-травматолог-ортопед
Трансплантология Шифокор-трансплантолог
Трансфузиология Шифокор-трансфузиолог
Урология Шифокор-уролог
Физиотерапия шифокор-физиотерапевт
Фтизиатрия Шифокор-фтизиатр
Хирургия Шифокор-жарроҳ
Эндокринология Шифокор-эндокринолог
Эндоскопия Шифокор-эндоскопист

 ТТА да  олий ўқув юртидан кейинги таълим фаолияти

Тошкент тиббиёт академиясида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” 2012 йил 28 декабрдаги 365-сонли ва 2017 йил 22 майдаги 304-сонли қарорларига асосан қуйидаги ишлар амалга оширилди:

ТТА да қуйидаги йўналишлар бўйича докторантлар таҳсил олмоқда:

Докторантура учун:

  1. 00.01-Акушерлик ва гинекология
  2. 00.07-Гигиена
  3. 00.09-Педиатрия
  4. 00.27-Хирургия

Жами 5 та докторант.

Таянч докторантура учун:

  1. 00.01-Акушерлик ва гинекология
  2. 00.02-Морфология
  3. 14.00.03-Эндокринология
  4. 14.00.04-Оториноларингология
  5. 14.00.05-Ички касалликлар
  6. 14.00.07- Гигиена
  7. 14.00.08-офтальмология
  8. 14.00.09- Педиатрия
  9. 14.00.12-Тиббий реабилитология
  10. 14.00.13-Неврология
  11. 14.00.15-Патологик анатомия
  12. 14.00.16-Нормал ва патологки физиология
  13. 14.00.17-Фармакология ва клиник фармакология
  14. 14.00.18-Психиатрия ва наркология
  15. 14.00.21-Стоматология
  16. 14.00.22-Травматология ва ортопедия
  17. 14.00.23- Хамширалик ишини ташкил этиш
  18. 14.00.27-Хирургия
  19. 14.00.29-Гематология ва трансфузиология
  20. 14.00.30-Эпидемиология
  21. 14.00.31-Урология
  22. 14.00.33-Жамият саломатлиги. Согликни сакдаш менежменти
  23. 14.00.36-Аллергология ва иммунология
  24. 14.00.38-Спорт тиббиёти
  25. 19.00.04-Тиббий ва махсус психология
  26. 03.00.01-Биохимия

Жами 50 та таянч докторант

2019 йилда 114.00.19-Психиатрия ва наркология ихтисослиги бўйича 1 нафар таянч докторант ҳимоя қилди.

Академияда 143 та мустақил изланувчи фаолият юритмоқда. Шундан  121 нафар PhD  ва 22 нафар DSc мустақил изланувчилардир. 2019 йилда 16 та мустақил изланувчи диссертацияларини ҳимоя қилди.

Докторант ва мустақил изланувчиларнингдиссертация тадқиқотлари мавзулари Фан ва технологиялар маркази томонидан аниқланган ва институт олимлари қатнашаётган тиббиётнинг устувор йўналишларига мос келади.

Илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш учун институт кафедралари етарли илмий-тажриба базасига эга. Улар зарур асбоб-ускуналар, кимёвий реактивлар, тажриба ҳайвонлари, виварий, ҳамда ахборот технологиялари билан тўла таъминланган. Илмий кадрларга замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган марказий-илмий лаборатория, илмий-тадқиқот ишлари юзасидан илмий мақолаларни эълон қилиниши учун “Central Asian Journal of Medicine” тиббиёт журнали, ўқув маркази ва инглиз тилини ўрганиш клублари мавжуд. Академияда доктарантура ва таянч доктарантлар билан ишлаш Вазирликнинг бу соҳага оид кўрсатмалари ва йўриқномалари асосида амалга оширилмоқда.

 

Translate: Eng Рус