Маънавият ва маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими

Хасанова Машхура Абдувалиевна

Маънавият ва маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи

Teл.: +998(78) 150-78-03
E-mail: manaviyat@tma.uz, Manaviyat2015@mail.ru, mashxura1976y@mail.ru.

Маънавий-ахлоқий тарбия бўлими Академияда олиб бориладиган маънавий-маърифий ишларга бошчилик қилиш, бўлимга тегишли норматив ҳужжатларда белгиланган кўрсатмаларни мувофиқлаштириш, бўлимлар, жамоат ишларида ва кафедраларнинг маънавий-маърифий тажрибаларни умумлаштириш, адабиётлар тайёрлаш ва уларни нашр қилдириш, талабаларнинг маънавий дунёсини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида тузилади.


Умумий қоидалар

  • Бўлим академия ректорининг буйруғи асосида тузилади;
  • Бўлимнинг ишчи гуруҳи академиянинг ушбу соҳа бўйича етакчи мутахассислари, профессор-ўқитувчилардан таркиб топади;
  • Бўлим маънавий-ахлоқий ишлар бўйича проректор бошчилигида фаолият олиб боради;
  • Ўз фаолиятини йўлга қўйишда бўлим факультет деканлари, бўлим бошлиқлари кафедра ҳам гуруҳ раҳбарлари билан биргаликда иш олиб боради;
  • Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Маънавият ва маърифат марказининг низоми асосида иш олиб боради, жорий ва келажакдаги иш режаларига асосланиб иш юритади.

Бўлимнинг мақсади:

  • Талаба-ёшларни миллий ва умум инсоний қадриятларига содиқлик руҳида тарбиялаш,
  • уларнинг руҳий-естетик дунё қарашини кенгайтириш,
  • тафаккурини юксалтириш,
  • ёшлар дунё қарашига салбий таъсир кўрсатадиган ҳар хил “оммавий маданият” хуружларидан авайлаб-асраш,
  • уларни бу йўллардан қайтариш,
  • Мустақил Ўзбекистоннинг ҳақиқий фидойиси бўлиб камол топишини шакллантиришдан иборат.

Бўлимнинг вазифалари:

  • Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий, иқтисодий, маънавий-маърифий ишларга боғлиқ чора-тадбирларни ўтказиш;
  • Талаба-ёшлар орасида маънавий-ахлоқий, эстетик, сиёсий, ҳуқуқий, олижаноблик фазилатларини шакллантириш, турли мафкуравий таҳдидларга қарши курашиш имунитетини янада кучайтириш мақсадида турли соҳа мутахассислари, давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда давра суҳбатлари, учрашувлар, маънавий-маърифий, маданий тадбирлар ташкил этиш.
  • Миллий урф-одатлар, қадриятлар асосида олибборилаётган анжуманлар, учрашувлар ташкил қилиш
  • Талабаларнинг руҳий ва жисмоний қобилиятини шакллантириш мақсадида олиббориладиган ишларни шакллантиришга кўмаклашиш;
  • Академияда маънавий-ахлоқий тарбия ишларини белгилаш, уларга зарур норматив ҳужжатлар ҳам тавсиялар ишлаб чиқиш;
  • Республика маънавият ва маърифат марказининг шаҳар, туман бўлимлари ҳамда мамлакатимизда хизмат кўрсатиб келаётган фондлар, ижтимоий ташкилотлар билан биргаликда маънавий-ахлоқий ишларни шакллантириш.

Бўлимнинг ҳуқуқлари:

  • Факултетлардаги маънавий-ахлоқийи шларни назорат қилиш;
  • Маънавий-ахлоқий ишларга боғлиқ вазирлик буйруғлари ҳам кўрсатмаларни факултетлардаги бажарилишини назорат қилиш,
  • Деканларнинг маънавий-ахлоқий ишлари бўйича ўринбосарларини тайинлаш, ҳамда вазифаларидан озод қилишга боғлиқ йиғилишларда доимий равишда ўзтавсиялари билан қатнашади.
  • Маънавий-ахлоқий масалалар бўйича факултет деканлари ва кафедра мудирларига кўрсатмалар, тавсиялар беради;
  • Профессор-ўқитувчиларнинг йиллик ўқув юкламаларида «Маънавий-маърифий ишлари» соҳасига тегишли бандига тўлиқ бажарилишини назорат қилади ва уни баҳолайди;
  • Маънавий-ахлоқий тарбия ишлари бўйича декан ўринбосарлари олиб борадиган ишлар бўйича белгиланган тартибда мунтазам бўлим бошлиғига ҳисобот беради;
  • Маънавий-ахлоқий ишларни шакллантириш, яхши намунакўрсатган бўлим, факултет, кафедра жамоатини моддий ва маънавий рағбатлантиришга тавсиялар беради.

Нурбоева Ҳабиба БотировнаНурбоева Ҳабиба Ботировна

Маънавият ва маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими услубчиси

Тел +998 (94) 636-74-76

 

 

 


 

Translate: Eng Рус