Магистратура бўлими

Имамов Абдураҳмон АбдуганиевичИмамов Абдураҳмон Абдуганиевич

Магистратура бўлими бошлиғи

Тел: +998(71)  214-89-30, +998(71) 238-65-12

E-mail: Magistratura@tma.uz, abduraxmon.imamov@tma.uz


 Магистратура бўлимининг асосий бажарадиган вазифалари:

  • Магистратура бўлимининг асосий мақсади узлуксиз таълим тизимининг магистратура босқичида юқори малакали, юксак маданиятли, маънавий-маърифий жиҳатдан етук, билим жиҳатдан халқаро стандартларга мос келувчи рақобатбардош магистрларни тайёрлаш.
  • Магистратура бўлими бир неча мутахассислик бўйича магистрлар тайёрлайдиган университетнинг ўқув-илмий ва маъмурий таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
  • Магистратурада ўқув жараёни тегишли таълим йўналиши (магистратура мутахассислиги) бўйича таянч олий таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқилган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилган ҳамда Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашда муҳокама қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) томонидан тасдиқланган мутахассисликлар бўйича Олий таълимнинг давлат таълим стандартлари (бундан буён матнда Давлат таълим стандартлари деб юритилади) ва ўқув режалари асосида ташкил этилади.
  • Ўқув жараёнини ташкил этиш, машғулотлар жадвалини тузишда иштирок этиш, магистрантнинг мустақил ишлари хажмини белгилаш ва назорат қилиш.
  • Мутахассислик кафедралари ҳамда вазирлик тизимидаги корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда соҳанинг долзарб муаммоларига бағишланган магистрлик диссертация мавзулари базасини шаклллантириш.
  • Мутахассислик кафедраларининг касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар билан ўзаро ҳамкорлик шартномаларини тузиш ва магистратура талабаларининг илмий-педагогик амалиётини ўзаро ҳамкорликда ташкил этиш.
  • Магистратура талабалари билан боғлиқ бўлган буйруқлар лойиҳаларини шакллантириш ва университет ректорига тавсия қилиш.
  • Магистратура талабалари орасида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни олиб бориш, уларни одоб аҳлоқ қоидалари билан таништириш.
  • Магистратура талабалариннг илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик амалиётларини тизимдаги корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этиш ва унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.
  • Магистратурасига қабул қилиш ишларини ташкиллаштириш ва амалга ошириш ҳамда қабул бўйича таклиф ва мулоҳазаларни университет раҳбарияти билан ҳамкорликда юқори ташкилотларга тақдим қилиш.
  • Магистратура фаолиятини ташкил этиш, уни амалга ошириш бўйича чет эл университетлари тажрибаларини ўрганиш ва уларни самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни ўқув жараёнига тадбиқ қилиш.

Ильясова Наргиза Хамидуллаевна

Ильясова Наргиза Хамидуллаевна

Магистратура бўлими услубчиси

Тел.: +998 (71) 214-89-30

E-mail: Magistrarura.dekanat@mail.ru

 

 


Файзибоев Пирмамат Нормаматович

Файзибоев Пирмамат Нормаматович

Магистратура бўлими Маънавият ва маърифат ишлари бўйича декан муовини

Тел: +998(97) 709-01-66

E-mail:  pirmamat.fayziboev@tma.uz

 

 


Магистратура – аниқ ихтисослик бўйича фундаментал ва амалий билим берадиган бакалавриатдан кейин унинг негизида таълим муддати камида икки йил давом этадиган олий таълимдир.

Магистрант – ҳар томонлама билимдон, фундаментал илмий асосга эга, илмий ижод услубиёти, замонавий ахборот технологияси, илмий маълумотлар қабул қилиш, улардан фойдаланиш ва сақлаш усулларини биладиган, илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик фаолиятга тайёр бўлган етук инсондир.

Магистратура бўлимининг мақсади ва вазифалари

– Университет магистратура бўлимининг асосий мақсади узлуксиз таълим тизимининг магистратура босқичида юқори малакали, юксак маданиятли, маънавий-маърифий жиҳатдан йетук, билим жиҳатдан халқаро стандартларга мос келувчи рақобатбардош магистрларни тайёрлаш.

– Магистратура бўлими бир неча мутахассислик бўйича магистрлар тайёрлайдиган университетнинг ўқув-илмий ва маъмурий таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

– Магистратурада ўқув жараёни тегишли таълим йўналиши (магистратура мутахассислиги) бўйича таянч олий таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқилган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилган ҳамда Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашда муҳокама қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) томонидан тасдиқланган мутахассисликлар бўйича Олий таълимнинг давлат таълим стандартлари (бундан буён матнда Давлат таълим стандартлари деб юритилади) ва ўқув режалари асосида ташкил этилади.

– Ўқув жараёнини ташкил этиш, машғулотлар жадвалини тузишда иштирок этиш, магистрантнинг мустақил ишлари хажмини белгилаш ва назорат қилиш.

– Мутахассислик кафедралари ҳамда вазирлик тизимидаги корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда соҳанинг долзарб муаммоларига бағишланган магистрлик диссертация мавзулари базасини шаклллантириш.

– Мутахассислик кафедраларининг касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар билан ўзаро ҳамкорлик шартномаларини тузиш ва магистратура талабаларининг илмий-педагогик амалиётини ўзаро ҳамкорликда ташкил этиш.

– Магистратура талабалари билан боғлиқ бўлган буйруқлар лойиҳаларини шакллантириш ва университет ректорига тавсия қилиш.

– Магистратура талабалари орасида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни олиб бориш, уларни одоб аҳлоқ қоидалари билан таништириш.

– Магистратура талабалариннг илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик амалиётларини тизимдаги корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этиш ва унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.

– Университет магистратурасига қабул қилиш ишларини ташкиллаштириш ва амалга ошириш ҳамда қабул бўйича таклиф ва мулоҳазаларни университет раҳбарияти билан ҳамкорликда юқори ташкилотларга тақдим қилиш.

–              Магистратура фаолиятини ташкил этиш, уни амалга ошириш бўйича чет эл университетлари тажрибаларини ўрганиш ва уларни самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни ўқув жараёнига тадбиқ қилиш.


Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1998 йил 30 октябр 305 сонли буйруғи билан тасдиқланган Магистратура ҳақидаги Низом асосида собиқ 1 ва 2 ТошДавТИ қошида магистратура факультетлари ташкил қилиниб фаолият кўрсатган. Факультетларга профессорлар Расуль-Заде Ю.Г., Якубов А.В. рахбарлик қилган. 2005 йил 19 июнда собиқ 1 ва 2 ТошДавТИлари бирлаштирилиб Тошкент Тиббиёт Академияси ташкил қилиниши муносибати билан ТТА магистратура факультети ташкил этилди. Факультет декани лавозимида 2005 йилда профессор Расуль-Заде Ю.Г., 2005-2008 йй. профессор Маматкулов Б.М. фаолият кўрсатди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимида магистратура фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2007 йил 10 сентябрь 190-сонли қарори, Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигининг 2008 йил 18 февраль 34-сонли буйруғи ва Тошкент Тиббиёт Академиясининг 2008 йил 20 май 106-сонли буйруғи асосида 2008 йил 1 январда Магистратура бўлими ташкил топди. Магистратура бўлими бошлиғи лавозимида 2008-2011йй. доцент Маликова Г.Б., 2011-2013 йилларда профессор Рахмонова Л.К., 2013-2014 йилларда доцент Боймурадов Ш.А лар раҳбарлик қилишди. 2014 йилдан ҳозирги кунгача доцент Имамов А.А. магистратура бўлими мудири лавозимида фаолият кўрсатиб келмокда.

Ҳозирги кунда Тошкент тиббиёт академияси тиббиёт соҳасида Марказий Осиёда етакчи ўқув муассасаси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 июндаги «Ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-91 сонли Қарорига мувофиқ ТТА тиббиёт соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади.
Академия кафедраларида магистратура ўқув режасидаги фанларни олиб бориш ва ўтказиш учун зарурий ўқув лабораториялари ва хоналари мажуд бўлиб, улар йетарли даражада замонавий технологиялар билан жиҳозланган. Жумладан, университетда машғулотлар олиб бориш учун 45 та мултимедиа синфлари, 52 та компютер синфлари, ва 43 та ўқув ва ўқув-илмий лаборотория хоналари мавжуд.
ТТА да магистратура талабаларининг мустақил ишлаши учун барча шароитлар йетарли, жумладан университет 45 мбит/с (тас-их), 8 мбит/с (ташқи канал) тезликда интернет тармоғига уланган замонавий компютерлар билан жихозланган 3 та электрон кутубхона ва кафедралардаги 52 та компютер синфлари мавжуд. Бундан ташқари, университет ҳудудида интернетга уланиш учун симсиз алоқа воситалари (wи-фи) ўрнатилган.
Университетнинг http://www.tma.uz  сайти орқали электрон ахборот ресурслари базаси (https://www.library.tma.uz), Зиёнет таълим порталига http://www.ziyonet.uz, Республика ахборот-кутубхона тизимларидан ва бошқа олий таълим муассасалалари сайтларидан ҳамда маҳаллий ва халқаро илмий ахборотлар базаларидан фойдаланиш учун шароитлар яратилган.

1-курс магистратрлик диссертациялари мавзулари

Магистратрлик диссертациялари мавзулари 2017-2018


Магистратура талабалари томонидан тайёрланаётган Магистрлик диссертациялари мавзулар >>>


2016-2017 ўқув йили битирувчиларининг магистрлик диссертациялри кафедралараро апробациясидан ўтказиш

2018-2019 магистратрлик диссертациялари мавзулари 


Тошкент тиббиёт академиясининг магистратура бўлимида қуйидаги йўналишлар бўйича магистрантлар таълим оладилар.

 

Шифр Мутахассислик номи
5А510101 Акушерлик ва гинекология
5А510102 Эндокринология
5А510103 Терапия (йуналишлар бўйича)
Терапия (ички касалликлар)
Терапия (гематология ва трансфузиология)
Терапия (реабилиталогия)
5А510104 Оториноларингология
5А510105 Кардиология
5А510106 Офтальмология
5А510107 Юқумли касалликлар (йуналишлар бўйича)
Юқумли  касалликлари (умумий)
Юқумли касалликлар (болалар юқумли касалликлари)
Юқумли касалликлар (фтизиатрия)
5А510108 Дерматовенерология
5А510109 Неврология
5А510110 Умумий онкология
5А510111 Психиатрия
5А510112 Хирургия (йуналишлар буйича)
Хирургия(умумий хирургия)
Хирургия (торакал хирургия)
5А510113 Ташхиснинг инструментал ва функционал усуллари (йуналишлар буйича)
Ташхиснинг   инструментал ва функционал усуллари (тиббий генетика)
Ташҳиснинг инструментал ва функционал усуллари (тиббий биохимия)
Ташхиснинг инструментал ва функционал усуллари (бактериология ва вирусология)
Ташхиснинг инструментал ва функционал усуллари (клиник лаборатор диагностика)
Ташхиснинг инструментал ва функционал усуллари (тиббий радиология)
5А510114 Нейрохирургия
5А510115 Cоғлиқни сақлашни бошқариш ва жамоат соғлиғини сақлаш (йўналишлар бўйича)
5А510116 Тиббий психология
5А510117 Урология
5А510118 Морфология (йуналишлар буйича)
Морфология (одам анатомияси ва гистология, цитология ва эмбриология)
Морфология (нормал ва патологик физиология)
5А510119 Наркология
5А510120 Анестезиология ва реаниматология
5А510121 Травматология-ортопедия
5А510123 Суд тиббиёт экспертизаси
5А510124 Патологик анатомия
5А510125 Шошилинч тиббий ёрдам
5А510126 Фармакология
5А510127 Спорт тиббиёти
5А510128 Диетология
5А510201 Педиатрия
5А510301 Гигиена (йуналишлар буйича)
Гигиена (коммунал гигиена)
Гигиена (мехнат гигиенаси)
Гигиена (овкатланиш гигиенаси)
Гигиена (болалар ва ўсмирлар гигиенаси)
Гигиена (радиацион гигиена)
Гигиена (умумий эпидемиология)
5А510302 Атроф муҳит ва инсон саломатлиги 
5А510701 Олий хамширалик иши

 

Йиллар Бюджет Контракт Битирувчилар умумий сони
2005-2006 йй. 51 152 203
2006-2007 йй. 61 159 220
2007-2008 йй. 73 164 237
2008-2009 йй. 67 195 262
2009-2010 йй. 71 213 284
2010-2011 йй. 58 191 249
2011-2012 йй. 63 207 270
2012-2013 йй. 59 224 283
2013-2014 йй. 61 215 276
2014-2015 йй. 62 208 270
2015-2016 йй. 62 175 237
2016-2017 йй. 58 177 235
2017-2018 йй. 57 156 213
2018-2019 йй. 57 182 239
Жаъми 860 2618 3478

Тошкент Тиббиёт Академиясининг Магистратураси ташкил қилингандан буён битирган магистрлар сони

Тошкент тиббиёт академияси магистратурасини тугаллаган талабалар ҳозирги кунда Республикамизнинг нуфузли тиббиёт олийгоҳлари ва уларнинг клиникалари ҳамда илмий текшириш институтларида ишлаб келишмоқда.


Translate: Eng Рус