Тошкент тиббиёт академияси Қабул комиссияси / Toshkent tibbiyot akademiyasi Qabul komissiyasi / Приемная комиссия Ташкентской медицинской академии


5510700 - "Олий хамширалик иши" йуналиши бўйича касбий (ижодий) имтихон дастури ва бахолаш мезонлари Тошкент педиатрия тиббиёт институтида  ишлаб чиқилди.

 

Тузувчилар:

  1. ТошПТИ Олий хамширалик иши бўлими бошлиғи, Акушерлик ва гинекология кафедраси доценти, т.ф.н. Ш.Т. Мухамедханова
  2. ТошПТИ Амбулатор тиббиёти кафедраси мудири, профессор, т.ф.д.                Э.А. Шомансурова

 

Такризчилар:
1. П.Ф. Боровский номли тиббиёт коллежи ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари     Х.С. Буриходжаева
2. ТошПТИ Анестезиология ва реанимация кафедраси мудири, профессор, т.ф.д.    Т.С. Агзамходжаев

 

Дастур ва бахолаш мезонлари  Тошкент педиатрия тиббиёт институти Марказий услубий кенгашининг 2014 йил 21 май 9-сон мажлисида муҳокама этилди ва маъқулланди.

 

Дастур ва бахолаш мезонлари  Тошкент педиатрия тиббиёт институти Илмий Кенгашининг 2014 йил 28 май 9-сон мажлисида муҳокама этилди ва маъқулланди.

 

 

Кириш:
Ушбу дастур ижодий имтихон буйича абитуриентлар томонидан билиши керак бўлган таълимнинг мақсади ва вазифалари, билимларига, малакаларга ва амалий кўникмаларга бўлган талабларини ўз ичига олади. Булар аҳолига самарали ҳамширалик ёрдамини кўрсатишни, ҳамшираларни малакали тайёрлаш, шунингдек жамиятнинг барча аъзоларини саломатлигини мустахкамлашга қаратилган чора-тадбирларни ищлаб чиқиш учун зарур мутахассисларни билимларни аниклаш  имконини беради.

Дастур мақсади ва вазифалари

Дастур мақсади  – абитуриентларнинг танланган мутахассислик бўйича ўқиш ва кейинчалик ишлаб кетиш имкониятларини аниқлаш, уларнинг танланган фанлар бўйича билимлари ва малакалари даражаларини, касбий кўникмаларини  баҳолашдир.
ҲАМШИРАЛИК ИШИ АСОСЛАРИ
Фан бўйича абутириентларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар
«Хамширалик иши асослари» ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида абитуриент:
Беморларнинг шахсий гигиенаси, беморларни парвариш қилиш, шахсий ва умумий парвариш, зарарсизлантирувчи эритмалар, техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этиб зарарсизлантирувчи эритмалар тайёрлаш, хонани гигиеник жихатдан санитар – профилактик талабларга риоя қилган холда тутиш, беморларни парвариш қилиш воситаларини зарарсизлантириш қоидалари, дезинфекция ва дезинсекция, дератизация ва унинг турлари хақида тушунча, зарарсизлантириш ва унинг турлари хақида тушунча, беморларни қабул қилиш, тўлиқ ва қисман тозалаш, тиббиёт ашёлари автоклавда стериллаш, боглов ашёларини тайёрлаш, биксларга жойлаш ва стерилизация қилиш, стерил стол тайёрлаш, муолажа хонасини ишга тайёрлаш, беморларни транспортировка қилиш ва ўриндан ўринга ўтказиш, соғлом одамни ва беморни клиник текшириш асослари, профессионал биоэтика, деонтология хақида, ҳамширалик жараёни ва уни қўллай олишни билиши керак.
Орал регидратацияни ташкил этиш ва ўтказиш, эксикоз даражаларида ёрдам курсатиш, иситма даврларида биринчи ёрдам кўрсатиш, ўткир томир етишмовчилигида биринчи ёрдам кўрсатиш, сийдикни Ничипоренко ва Аддис – Каковский, Зимницкий усуллари ёрдамида текшириш учун йигиш, нажасни капрологик текширувга тайёрлаш, рентгенологик текширувга беморларни тайёрлаш, шошилинч хабарнома тўлдириш,  гипертермик синдромда шошилинч ёрдам кўрсатиш,  беморларни пункцияларга тайёрлаш, тиббий хужжатлар, навбатчиликни қабул қилиш ва топшириш, тиббиёт хамшираларининг лаборатория ва инструментал текширувларда қатнашуви, рентгенологик текширувлар ва бунда тиббиёт хамшираларининг қатнашуви, эндоскопик текширувлар ва уларда тиббиёт хамширасининг қатнашуви, пункцияларга тайёрлаш каби муолажалар хакида тасаввурга эга бўлиши керак.
Техника хавфсизлигига риоя қилган ҳолда зарарсизлантирувчи эритмаларни тайёрлаш, беморларни парвариш қилиш учун ишлатиладиган анжомларни зарарсизлантириш, зарарсизлантиришни физик усулини қўллаш, зарарсизлантиришни кимёвий усулини қўллаш, беморларни қабул қилиш, тўлиқ ва қисман санитар тозалаш, тиббиёт асбобларини стерилизация қилишдан олдин тозалаш, жарроҳлик асбобларига стерилизациядан олдин тозалик синамалар қўйиш, керакли пархез асосида касалга бир кунлик таомнома тузиш, совитгич - тозалигини текшириш ва уларга сақланадиган озиқ - овқат маҳсулотларини сақланишини назорат қилиш, беморларни қошиқ ёрдамида  ўринда овқатлантириш, чойнаксимон идиш ёрдамида озиқли эритмаларни ва аралашмаларни зонд орқали юбориш, гастростома орқали беморни овқатлантириш, гастростома атрофидаги терини парвариш қилиш, иситмани ўлчаш усуллари ва унинг кўрсаткичлари, беморларни плеврал пункцияга тайёрлаш ва муолажаларда иштироқ этиш, плеврал пункциядан сўнг беморни кузатиш ва парвариш қилиш, асосий тиббий хужжатлар ва уларни ёзиб бериш, , беморларда антропометрия ўтказиш, гипертермик синдромида биринчи ёрдам, орал регидротацияни ташкил этиш ва ўтказиш, эксикозни 1 даражасида биринчи ёрдам кўрсатиш, эксикозни 2 даражасида биринчи ёрдам кўрсатиш, иситманинг биринчи даврида бемор парвариши ва биринчи ёрдам кўрсатиш, иситманинг 2 босқичида бемор парвариши ва биринчи ёрдам кўрсатиш, иситманинг 3 босқичида бемор парвариши ва биринчи ёрдам кўрсатиш, талваса синдромида биринчи ёрдам кўрсатиш, миокард инфарктида зулук қўйиш техникаси, миокард инфаркт хурижидан сўнг беморларни кузатиш ва парваришлаш буйича амалий малакага эга бўлиши керак. 

Ижодий имтихон учун саволлар тузишда куйидаги назарий кисмдан фойдаланишга тавсия этилади

 Даволаш – профилактика муассасаларининг санитария – эпидемиология тартиби. Дезинфекция ва стерилизация.
Санитария – эпидемиология тартиби, унинг мақсади ва амалга ошириш йуллари, қўлларни юқумсизлантириш ва қўлқопларни кийиш, дезинфекциянинг мақсади ва уни амалга ошириш усуллари, стерилизациянинг мақсади ва уни амалга ошириш усуллари
Мутахассис одоб ва ахлоки

  Касб этикаси, хамширанинг ахлокий, эстетик ва интелектуал хусусиятлари, этикага хос тушунчалар ва хамширанинг вазифалари, хамширанинг деонтологик хатти харакатлари асослари, профессионал нуксонлар ва уларнинг олдини олиш, тиббиёт хамширасининг эхтиётсизлик харакатлари ва хужжатлар билан ишлашлари. Ҳамширалик ишини аниқлаш. Ҳамширалик ишининг асосий принципи: инсон ҳуқуқи ва қадр-қимматини хурматлаш. Тиббий ҳамшира ўзининг тутиш кодекси. Ҳамшира жараёни тушунчаси, унинг мақсадлари. Ҳамшира жараёни босқичлари. Хозирги замон ҳамширанинг ўрни, вазифаси ва жавобгарлиги.

Беморларни парваришлаш
Беморларни парваришлаш ва унинг ахамияти, палата хамширасининг вазифалари, тиббиёт ходимининг шахсий гигиенаси

Даволаш муассасаларининг санитария – гигиена тартиби,
дезинфекция ва стерилизация
Муолажа хонасини тозалаш, парвариш буюмлари, хоналар, ванналар ва йигиштириш анжомларини зарарсизлантириш, шприц ва игналарни стериллаш.

Беморларни қабул қилиш
Қабулхона бўлимини хоналарини жихозлаш, тиббиёт хамширасининг қабулхонадаги фаолияти, беморнинг санитария тозалови, беморларни транспортировка қилиш, жойлаштириш

Беморларни шахсий гигиенаси ва ўриндаги холати
Беморларнинг фаоллик тартиби, беморнинг ўриндаги холати, бемор ўрнини тайёрлаш, оғир ётган беморларнинг ич кийимлари ва ўрин кўрпаларини алмаштириш, бадан терисини парваришлаш ва ётоқ яралар профилактикаси, ётоқ яраларни парвариш қилиш усуллари, беморлар тагини ювиш, оғиз бўшлиғини парвариш қилиш, кўзларни парвариш қилиш, қулоқлар ва бурунни парвариш қилиш, сочларни парвариш қилиш

Беморларни овқатлантириш.
Стационарда беморлар овқатини ташкил қилиш, беморларни суньий овқатлантириш, гастростома орқали овқатлантириш, зонд орқали овқатлантириш
Беморлар холатини кузатиш ва парваришлаш
Тана харорати ва унинг физиологик ўзгаришлари, термометр ва хароратни ўлчаш тартиби, иситманинг сабаблари ва турлари, иситма даврлари ва иситмалаётган беморларни парвариш қилиш, пульсни аниқлаш ва бахолаш, артериал босимни аниқлаш, нафас олишни санаш, суткалик диурезни аниқлаш, сув балансини аниқлаш

Қон айланишига ижобий таьсир килувчи амиллар
Оддий физиотерапиядан фойдаланиш, ханталма қўйиш,  зулуклар солиш техникаси, компресслар,  иситгичлар (грелкалар) ва музли халтачадан фойдаланиш, сув билан даволаш муолажалари, оксигенотерапия,  оддий физиотерапия муолажаларини ўтказишда техника хавфсизлиги қоидалари

Қусаётган ва физиологик бўшалишлари бузилган беморларни
кузатиш ва парваришлаш
Қусаётган беморларни кузатиш ва парваришлаш, ичак фаолияти бузилган беморларни кузатиш ва парвариш қилиш, хукналар ва уларни амалга ошириш техникаси, сийдиги тутилиб қолган ва сийдигини тутиб туролмайдиган беморларни парваришлаш, қовуқни катетрлаш, сийдик тутолмаслик
Дори воситаларини ёзиб бериш, саклаш ва куллаш.
Дориларни сақлаш ва тарқатиш, дори моддаларини юбориш усуллари, дори моддаларини сиртдан қўллаш, дори моддаларини энтерал йўл билан юбориш, дори моддаларини парентерал юбориш, тери орасига қилинадиган иньекциялар, тери остига иньекция қилиш ва дори юбориш, дори моддаларини мушак орасига юбориш, дори моддаларини венага юбориш, қон олиш

 

Рентгенологик текширувлар ва бунда тиббиёт хамшираларининг қатнашуви
Беморни бронхографияга тайёрлаш, беморни меьда аьзосини, йўғон ичагини, ўт пуфаги ва ўт йўлларини рентгенологик текширувига тайёрлаш, беморни сийдик ажратиш тизими аьзоларини рентгенологик текширувига тайёрлаш
   «КАТТАЛАРДА ХАМШИРАЛИК ИШИ»
(ТЕРАПИЯ)
«Катталарда хамширалик иши» ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида абитуриент:
Терапевтик касалликлар хақида тушунчани, хамшира парваришининг мақсадларини, терапевтик пациентларни даволашда ва парвариш қилишда ҳамшира ўрни ва вазифаларини, ўткир касалликлар ва сурункали касалликлар кечишини, хамда касалликларда ҳамшира парваришини, хаётий мухим кўрсаткичларни текширишни, Нафас тизими аьзолари, қон айланиш тизими аьзолари, хазм тизими аьзолари, сийдик ажратиш тизими аьзолари, гепатобилиар тизим аьзолари, эндокрин тизим аьзолари тузилиши ва функцияларини, касалликлар этиологияси, клиникаси ва даволаш принципларини, шошилинч холларда хамширалик ёрдамини кўрсатишни билиши керак.
Беморларни дифференциал парвариш қилиш ва кузатиш, гипертермия синдроми, бронхоспазм синдроми,  қон томирлар фаолиятининг ўткир етишмовчилиги синдроми, тож томирларнинг ўткир етишмовчилиги синдроми, гипертензив синдром, талваса синдроми, биологик ўлим ва мурдани саранжомлаш, терапевтик бўлимнинг тиббий хужжатлари, бронхлар яллиғланиши, ўпка эмфиземаси, сурункали ўпка юрак етишмовчилиги, ўткир томир етишмовчилиги синдроми, ўткир чап қоринча етишмовчилиги синдроми, ўткир ўнг қоринча етишмовчилиги синдроми, артериал гипертензия синдромлари, ревматизм, ўткир ва сурункали гастрит, 12 бармоқли ичакнинг сурункали яллиғланиши, меьда ва 12 бармоқли ичакнинг яра касаллиги, ўткир ва сурункали гепатит, жигар циррози, ўткир ва сурункали гломерулонефрит, ўткир ва сурункали пиелонефрит, ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилиги синдроми, беморларни холатини шикояти ва кўздан кечириш асосида бахолаш, асосий тиббий хужжатларни расмийлаштириш, беморнинг овқат хазм қилиш органларини рентгенологик текширишга тайёрлаш хақида тасаввурга эга бўлиши керак.
Ётоқ яраларнинг олдини олиш ва даволаш, беморларнинг тагини ювиш, беморга суднолар ва сийдикдонларни тутиш, бемор тана вазнини аниқлаш, беморлар транспортировкаси, беморларнинг дренаж холатини яратиш, тана хароратини ўлчаш, зулук қўйиш техникаси, қон чиқариш техникаси, навбатчиликни қабул қилиш ва топшириш, беморларга дори тарқатиш, ингаляторлардан фойдаланиш техникаси, шприцларни йигиш, ампула ва флаконлардан дорини тортиб олиш техникаси, мушак ва тери орасига иньекция қилиш техникаси, вена ичига дори юбориш техникаси, томчилаб ва қуйиш йўли билан қон бериш системасини тайёрлаш, системани дори ва қон билан тўлдириш, дори моддаларини оқизиш ва томчи усулида киритиш, венадан қон олиш техникаси, бемор йўталини кузатиб бориш, беморларга овкат тарқатиш, меьдани ювиш техникаси, ошкозонни зондлаш техникаси, меьда суюклигини олиш техникаси, кайт қилаётган беморларга ёрдам кўрсатиш, захарланишларда биринчи ёрдам кўрсатиш алгоритмлари, газ хайдовчи найчани қўллаш техникаси, қорин бўшлиғи пункцияси учун анжомлар йиғиш, нажасни яширин қон ва умумий тахлили учун йиғиш, суткалик диурезни аниқлаш, сийдикни текшириш учун йиғиш ва лабораторияга йўлланма ёзиш, Зимницкий, Аддис – Каковский ва Нечипоренко усулида сийдик йиғиш техникаси, сийдикда қанд миқдорини аниқлаш учун сийдик йиғиш, сийдик пуфагини катетрлаш техникаси, улим белгиларини аниқлаш, бемор бармоғидан қон олиш, йўғон қон томчисига қон олиш техникаси, бронхиал астма хуружида шошилинч ёрдам кўрсатиш, анафилактик шокда шошилинч ёрдам кўрсатиш, аллергик синамалар қўйиш, стенокардия хуружида шошилинч ёрдам кўрсатиш, ўпка шишида шошилинч ёрдам курсатиш, юрак астмасида шошилинч ёрдам кўрсатиш, буйрак санчиғида шошилинч ёрдам кўрсатиш, уремик комада шошилинч ёрдам кўрсатиш бўйича амалий малакага эга бўлиши керак.
Ижодий имтихон учун саволлар тузишда куйидаги назарий кисмдан фойдаланиш тавсия этилади

Нафас тизими касалликлари парваришида хамширалик ишини
ташкил этиш.
Ўткир ва сурункали бронхит этиологияси, клиникаси, давоси ва профилактикаси. Бронхиал астма касаллиги этиологияси, клиникаси, давоси ва профилактикаси. Плеврит касаллиги этиологияси, клиникаси, давоси ва профилактикаси. Оксигенотерапия. Қуруқ ва нам йўталда шошилинч ёрдам кўрсатиш, бўғилиш хуружида шошилинч ёрдам кўрсатиш, қон туфлашда шошилинч ёрдам кўрсатиш, кўкрак қафаси оғриғида шошилинч ёрдам кўрсатиш,  дренаж холати, Ўпкадан қон кетганда биринчи ёрдам кўрсатиш.

Юрак қон томир тизими касалликлари парваришида хамширалик ишини ташкил этиш.
Гипертония касаллиги этиологияси, патогенези, клиникаси, давоси, парваришлаш ва профилактикаси. Миокард инфаркти касаллиги этиологияси, патогенези, клиникаси, давоси, парваришлаш ва профилактикаси. Стенокардия касаллиги этиологияси, патогенези, клиникаси, давоси, парваришлаш ва профилактикаси. Ревматизм касаллиги этиологияси, патогенези, клиникаси, давоси, парваришлаш ва профилактикаси. Шок ва шок турлари. Коллапс ва колапсда шошилинч ёрдам кўрсатиш. Гипертоник кризда шошилинч ёрдам кўрсатиш. Беморни ЭКГ текшируви учун тайёрлаш.  Ўлим ва ўлим белгилари. Юрак сохасидаги оғриқда шошилинч ёрдам кўрсатиш. Юрак астмасида шошилинч ёрдам кўрсатиш.  Хушдан кетганда шошилинч ёрдам кўрсатиш. Кардиоген шокда шошилинч ёрдам кўрсатиш
Хазм тизими касалликлари парваришида хамширалик ишини
ташкил этиш.
Ўткир ва сурункали гастрит касаллиги этиологияси, клиникаси, давоси, парвариши, профилактикаси. Ўткир ва сурункали энтерит, колит касаллиги этиологияси, клиникаси, давоси, парвариши, профилактикаси. Гепатит А ва гепатит В касаллиги этиологияси, клиникаси, давоси, парвариши, профилактикаси. Жигар циррози касаллиги этиологияси, клиникаси, давоси, парвариши, профилактикаси. Ўт пуфаги яллиғланиш касаллиги этиологияси, клиникаси, давоси, парвариши, профилактикаси. Ошқозон 12 бармоқли ичак яраси касаллиги этиологияси, клиникаси, давоси, парвариши, профилактикаси. Меьдани зондлаш, меьдани ювиш, хукна ва хукна турлари, хукналар ўтказиш. Ошқозондан қон кетганда биринчи ёрдам кўрсатиш. Газ хайдовчи найчани қўллаш. Тўғри ичакка дори препаратини киритиш.  Тюбаж ўтказиш. Қусаётган беморларга шошилинч ёрдам кўрсатиш.

Сийдик ажратиш тизими аьзолари касалликлари парваришида
ҳамширалик ишини ташкил этиш.
Ўткир ва сурункали гломерулонефрит касаллиги, этиологияси, клиникаси, давоси, парваришлаш, профилактикаси. Ўткир ва сурункали пиелонефрит касаллиги, этиологияси, клиникаси, давоси, парваришлаш, профилактикаси. Буйрак  - тош касаллиги, этиологияси, клиникаси, давоси, парваришлаш, профилактикаси. Сийдик қопини катетерлаш, сийдик йўлларини рентгенологик текширишга тайёрлаш. Буйрак санчиғида биринчи ёрдам кўрсатиш. Нечипоренко усули бўйича сийдик йиғиш, Зимницкий усули бўйича сийдик йиғиш, Аддис Каковский усули бўйича сийдик йиғиш. Уремик кома этиологияси, патогенези, клиникаси ва шошилинч ёрдам кўрсатиш

Эндокрин тизими касалликлари парваришида хамширалик ишини
ташкил этиш.
Қалқонсимон без касалликлари этиологияси, клиникаси, давоси, профилактикаси. Қандли диабет касалликлари этиологияси, клиникаси, давоси, профилактикаси. Қонда қанд микдорини аниқлаш. Инсулинни хисоблаш ва шприцга тортиб олиш. Гипергликемик комада шошилинч ёрдам кўрсатиш. Гипогликемик комада шошилинч ёрдам кўрсатиш
Шошилинч холларда хамширалик ёрдамини кўрсатиш
Эпилепсияда ёрдам кўрсатиш. Илон чаққанда биринчи ёрдам кўрсатиш. Чаён чаққанда шошилинч ёрдам кўрсатиш. Чўкишда биринчи ёрдам кўрсатиш. Клиник ўлимда биринчи ёрдам кўрсатиш. Анафилактик шокда биринчи ёрдам кўрсатиш

ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР БИЛАН ОҒРИГАН БЕМОРЛАРДА ХАМШИРАЛИК ПАРВАРИШ
(ЮҚУМЛИ  КАСАЛЛИКЛАР)
Фан бўйича абутириентларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар
Инфекция ва юқумли касалликларни ўрганиш. Иммунитет ҳақида тушунча. Юқумли касалликлардаги асосий клиник белгиларини беморларини асосий муаммоларини ажратиб ҳамшира ташхисини қўйиш. Беморларни уй шароитида ва касалхонада даволаш ва парваришлаш асослари. Пархез ва ётоқ режимининг аҳамияти. Умумий ва махсус профилактика чоралари.
Фекал-орал ва майиший йўл билан юқадиган вирусли гепатитлар (ВГА, ВГЕ); парентерал йўл билан юқадиган вирусли гепатитлар (ВГВ, ВГС, ВГД). Вирусларнинг хусусиятлари, касаллик эпидемиологияси, касалликнинг асосий клиник белгилари. Ҳамшира ташхисини қўйиш. Беморларни парваришлаш, пархез таомлари. Махсус профилактикаси.
Амалий кўникмалар:
1. Шошилинч ҳабарнома варағини тўлдириш. (Форма 058)
2. Сийдикда ўт пигментини аниқлаш.
II. Ўткир ичак инфекциялари (шигиллезлар, сальмонеллезлар, қорин тифи, паратиф касалликлари, ботулизм, протозой касалликлар).
Касаллик қўзғатувчиси, манбаи, юқиш йўллари,  атроф-муҳитнинг аҳамияти, касалликнинг асосий клиник белгилари, асоратлари. Даволаш усуллари ва пархезниниг аҳамияти.
Амалий  кўникмалар:

III. Ҳаво-томчи инфекциялари (ўткир респиратор вирусли касалликлар, қизамиқ, менингококкли инфекциялар, кўкйўтал). Инфекция манбаи ва юқиш йўллари. Асосий клиник белгилари. Бемор муаммоси. Ташхисоти, даволаш ва профилактикаси (махсус ва умумий).
Амалий кўникмалар:

IV. Зооноз касалликлар (бруцеллёз, қутуриш, куйдирги). Касаллик манбаи ва юқиш йўллари, асосий клиник белгилари, даволаш, олдини олиш чоралари.
Амалий кўникмалар

V. Ўта хавфли инфекциялар (ўлат, вабо, геморрагик иситмалар). Қўзғатувчилари, касаллик манбаи, юқиш йўллари, асосий клиник белгилари, бемор муаммолари, ҳамшира ташхиси, даволаш, махсус ва умумий профилактикаси.
Амалий кўникмалар:

VI. Протозой инфекциялар (безгак, амебиаз). Этиологияси, касаллик манбаи, юқиш йўллари, ўтказувчи омиллар. Асосий клиник белгилари, ҳамшира ташхисоти, даволаш, профилактикаси.
Амалий кўникмалар:

VII. ОИТС

 

ХИРУРГИК КАСАЛЛИКЛАР БИЛАН ОҒРИГАН БЕМОРЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ПАРВАРИШИ
(ХИРУРГИЯ)
Фан бўйича абитуриентларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар
Ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида хамшира:

Ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида хамшира:

Антисептика ва асептика

Антисептика. Антисептика турлари (механик, физик, кимёвий ва биологик антисептика). Антисептика усулларини оқилона қўллаш асослари. Асосий антисептик моддаларни ва антибиотикларни асоратлари ва уларни профилактикаси. Антибиотикларни қўллаш усуллари.
Асептикаси. Асептика – хирургияда инфекциянинг олдини олишда замонавий усулларнинг ишлатилиши. Эндоген ва экзоген инфекция (хаво-томчи орқали, имплантацион, контакт) уни олдини олиш чора тадбирлари. Касалхона ичи инфекцияси ва унинг профилактикаси.
Шифохона, боғлов хонаси, операция блокини тозалаш усуллари. Операция хонасини ишдан сўнг йиғиштириш.
Боғлов материалларини, чойшабларни тайёрлаш, уларни стерилизацияси. Операциядан олдин қўлларни ювиш. Операция майдонини тайёрлаш.
Операцион  чойшаблар боғлов материаллар хирургик асбоблар оптик приборларни  стерилаш усуллари. Стерил инструментлари билан ишлаш кўникмаларини хосил қилиш. Қўлларни дезинфекция қилиш.

Қон кетишни ташҳислаш ва қон йўқотиш
даражасини аниқлаш
Қон кетишнинг таснифи. Артериал ва веноз қон кетиш клиник белгилари. Бирламчи ва иккиламчи қон кетиши ва қачон улар бўлади. Артериал, веноз, капилляр ва паренхиматоз  қон кетишларнинг характеристикаси.  Ташқи ва ички, ўткир ва сурункали, эрта ва кеч қон кетиш хусусиятлари. Махаллий ва умумий белгилари, қон кетиш асоратлари. Қон кетишда биринчи ёрдам бериш.

Қон оқишни тўхтатиш усуллари
Вақтинчалик қон кетишни тўхтатишни усуллари. Эсмарх жгути, импровизацион жгут, жгут  қўйилишининг қонун  ва қоидалари. Бармоқ билан кон томирни суякка босиш, йирик кон томирларни суякка босиладиган майдонлари кандай холатларда  қўлланилади. Босиб турувчи боғлам қўйиш қандай қон кетишларда фойда беради. Қон кетишни бутунлай тўхтатишни механик асослари. Қон кетишни бутунлай тўхтатишни химик усуллари. Физик методлар уларнинг таьсир механизми. Қон кетишни тўхтатишни биологик усуллари. Қон кетишда биринчи ёрдам ва хамшира тактикаси.

Десмургия
Боғловлар классификацияси. Боғлов материал турлари.  Боғлов материалларни махкамлаш усуллари. Юзга боғлам қўйиш техникасини ўргатиш, бошга, бўйинга, оралиқларга, қоринга. Турли хил боғлов материаллари ва уларни махкамлаш усуллари (елимли, лейкопластерли, эластик бинтлар қўллаш). Боғламлар қўйиш техникаси ва усуллари. Тананинг хар хил жойларига боғлам қўйиш техникаси.

Оператив хирургик  техникаси
Жарроҳлик асбоблари: умумий ва махсус турлари.  Қўлланилиш тартиби бўйича асбобларни тақсимлаш: тўқималарни кесиш учун  асбоблар, қисқич асбоблар, тўқималарни бириктириш учун қўлланиладиган, тўқималарни химоя қилувчи, яра ва табиий тешикларни кенгайтирувчи ва ёрдамчи асбоблар. Кўкрак кафаси, қорин бўшлигида, суякларда, тўғри ичакда ўтказиладиган операцияларда қўлланиладиган асбоблар тўплами. Асбобларни узатиш усуллари. Скальпел, қайчи, қон тўхтатувчи қисқичлар, игнатутгич нинаси билан ва бошқа асбобларни қўлдан қўлга узатиш қоидалари.

Жарохат ва жарохат инфекциялари
Хирургик операциядан кейинги жарохатлар. Уларга кўрсатмалар. Оператив даво: йирингни очишда врачга ёрдам бериш, дренажлаш. Йирингли касалликларда антибиотиклар ва ферментларни қўллаш. Фурункул, карбункул, сарамас, эризипилоид, лимфаденит, лимфангоит, абсцесс, флегмона, мастит, парапроктит билан хасталанган беморларни клиник маназараси  махаллий симптомлари. Амалиётдан кейинги парварпиш қилиш
Шикастланиш синдроми. 
Шок, коллпс, кўкрак кафаси травмаларида, мия шикастида, оёк қўллар синиши ва чиқишида кечиктирилмайдиган ёрдам кўрсатиш.  Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш. Транспортли иммобилизацияни тананинг турли соҳалар  шикастланганида қўйиш техникаси. Пневматороксда биринчи ёрдам курсатиш

Хирургик аралашувларда ҳамширалик жараёни
Операциядан олдинги даврда ҳамширалик жараёни. Субъектив ва объектив маълумотларни йиғиш ва операциядан олдин физикал текшириш усуллари. Операциядан олдин беморни ва операцион майдонни тайёрлаш тадбирлари. Беморни текширишда ҳамширанинг вазифаси. Беморни амалиётга тайёрлашда ҳамширанинг вазифаси. Беморни операцион хонага обориш.
Операция даврда ҳамширалик жараёни. Амалиёт даври босқичлари. Амалиёт ва наркоз  вақтида тиббий хамшира вазифалари. Мумкин бўлган тезкор вазиятлар ва анестезиологик  ёрдам картаси билан танишиш.
Операциядан кейинги даврда ҳамширалик жараёни.  Хамшмралик текширув ўтқазиш. Ётоқ яралар профилактикаси. Сийдик келишини кузатиш, сийдик тутилганда ёрдам кўрсатиш. Дренаж ва боғламлар парвариши. Операциядан кейин кўп учрайдиган асоратлар ва уларни олдини олиш.

Термик травма: куйиш, совуқ уриш, электр куйиш
Куйиш ва совуқ уришда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш.  Куйиш ва совуқ уришда парвариш қилиш бўйича  хамширалик жараёни.

Бош мия, умуртқа поғонаси ва суяк бугим тизими шикасти
Шикастланганларни хавфсиз транспортировка қилиш турлари. Бинтли, дуррачали боғламлар қўйиш,  транспорт иммобилизация қилиш.

Қорин ва кўкрак кафаси очиқ ва ёпиқ шикастлари
Шифокоргача булган ёрдам. Хамширалик жараёни мобайнида тезкор ёрдам  кўрсатиш ва парвариш қилиш усуллари.

Эндоскопик текширувлар ва уларда тиббиёт хамшираларининг роли.
Бронхларни эндоскопик текширувга тайёрлаш (Бронхоскопия), гастродуоденоскопик текширувга тайёрлаш, цистоскопияга беморларни тайёрлаш, ректоромоноскопияга беморларни тайёрлаш, эзофагогастродуоденоскопияга беморларни тайёрлаш коидалари.

Беморларни пункцияларга тайёрлашда хамширанинг роли.
Плеврал пункция, абдоминал пункция, люмбал пункция, стернал пункцияларда хамшира роли ва махсус жихозларни тайёрлаш.

 

ИНТЕНСИВ ТЕРАПИЯНИ ЎТАЁТГАН БЕМОРЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ПАРВАРИШИ
(РЕАНИМАТОЛОГИЯ)
Билимлар, малакалар ва амалий кўникмаларга қўйиладиган талаблар:
Абитуриент хамширалар қуйидагиларни билиши лозим:

 

Хамширалар қуйидаги амалий кўникмаларни бажара олиши лозим:

 

ОНАЛИКДА ХАМШИРАЛИК ПАРВАРИШИ
(АКУШЕРЛИК ВА ГИНЕКОЛОГИЯ)

Абитуриент

Абитуриент

               малака ва кўникмаларга эга бўлиши керак.

Назарий қисм

Амалий куникмалар руйхати

                                            
БОЛАЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ПАРВАРИШИ

Абитуриент
Болаларда ҳамширалик парваришини ривожланиши ва соғлиқни сақлаш      тизимидаги ислоҳатларни; бола билан мулоқотнинг унинг ёши   ва ривожланиши билан    боғлиқлигини; боланинг оила аъзолари билан мулоқотни;   болаларда ҳамширалик  парваришида ҳамширалик жараёни ҳақида тушунчани. болаларнинг ўсиш ва ривожланишига таъсир этувчи омилларни; боланинг ўсиш ва ривожланиш мониторингини; боланинг психомотор ривожланиш мониторингини. билиши керак
Асаб тизимининг ҳолатини баҳолаш;           сезги аъзоларининг ҳолатини баҳолаш;
эндокрин тизимининг ҳолатини баҳолаш; нафас аъзолари ҳолатини баҳолаш; юрак қон –томир тизимининг ҳолатини баҳолаш; лимфа тизимининг  ҳолатини баҳолаш;           овқат хазм қилиш тизимининг ҳолатини баҳолаш; буйрак ва сийдик  чиқариш тизимининг ҳолатини баҳолаш, муддатига етмай туғилган чақалоқлар ҳолатига баҳо бериш, чақалоқларда касаллик белгиларини аниқлаш; асфиксияда шошилинч ёрдам кўрсатиш, ларингоспазмда шошилинч ёрдам кўрсатиш; рахитни олдини олиш бўйича ота-оналарга тавсиялар бериш. аҳволи оғир болага ўринда қулай шароит яратиш ва овқатлантириш; ётоқ яраларини олдини олиш;  малака ва кўникмаларга эга бўлиши керак.

Ижодий имтихон учун саволлар тузишда куйидаги назарий кисмдан фойдаланишга тавсия этилади

          ҳамширалик парвариши;

      ҳамширалик парвариши

•        буйрак ва сийдик чиқариш аъзолари касалликларида бола ва унинг    оиласига ҳамширалик парвариши

•        туғма нуқсонларга олиб келадиган омиллар ва уларни олдини олиш чора-тадбирлари;
•        туғма нуқсонли бола ва унинг оиласига ҳамширалик парвариши;
•        ногирон болалар ва уларнинг оиласига ҳамширалик парвариши

ўткир распиратор вирусли инфекция билан касалланган бола  ва унинг    оиласига ҳамширалик парвариши;

Амалий кўникмалар:

 

 

510700 - "ОЛИЙ ҲАМШИРАЛИК ИШИ" ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА КАСБИЙ (ИЖОДИЙ) ИМТИХОН ЎТКАЗИШ ҚОИДАЛАРИ  ВА БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

"Олий  хамширалик  иши" бўлимига талабалик танловда қатнашувчи абитуриентлар тиббиёт коллежларда ўтилган касбий фанлар бўйича мутахассислик (касбий) имтихонни топширадилар. Имтихон билетлар ердамида езма ва оғзаки сухбат шаклида ўтказилади.
Касбий (ижодий) имтихон тест синовлари бошлангунга қадар “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасасига қабул қилиш бўйича” Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриятига талабаларни қабул қилиш тартиби ва қоидалари тўғрисидаги Низомда белгиланган муддатларда ўтказилади. Имтихон тасдиқланган жадвалга қатъий риоя қилинган ҳолда ўтказилади.
Касбий (ижодий) имтихоннинг асосий мақсади абитуриентларнинг танланган мутахассислик бўйича ўқиш ва кейинчалик ишлаб кетиш имкониятларини аниқлаш, уларни тиббиёт коллежларида олган билимлари ва малакалари  даражаларини, касбий кўникмаларини, ижодий қобилиятини баҳолашдир.
Ҳамширалик иши мутахассислиги фанлари бўйича маслаҳатлар жадвали қабул ҳайъати томонидан ишлаб чиқилади ва ректор томонидан тасдиқланади.
Имтихон ҳайъати раиси Соғлиқни сақлаш ва Олий ва ўрта махсус таълим Вазирликлари томонидан тасдиқланади.
21 июл куни имтихонда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган абитуриентлар рўйхати тасдиқланади ва эълон тахтасига осиб қўйилади.
Кириш синовларининг натижалари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги томонидан тасдиқланган баҳолаш мезонларига мувофиқ балл билан бахоланади ва қўйилган балл қайдномаларга, имтихон варақасига киритилиб, фан бўйича имтихон ҳайъатининг раиси ва аъзолари имзолари билан тасдиқланади.
4 та саволнинг баллари жамланиб, талабага умумий балл чиқарилади. Имтихон бахолари имтихондан эртасига куни эрталаб эълон қилинади. Баллардан норози бўлган талабаларнинг аризаларига асосан ўрнатилган тартибда апелляция ҳайъати иши ташкил этилади. Ўқишга кирувчи синов натижасидан норози бўлган тақдирда синов натижаларини эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат давомида синов ишини апелляция қилиш ҳақида ариза билан қабул ҳайъати раиси ёки апелляция ҳайъати номига ариза билан мурожат қилиши мумкин. Апелляция ҳақида аризани кўриб чиқиш муддати 2 кундан ошмаслиги лозим.
Имтихон варақалари қабул ҳайъати раиси ва масъул котиби томонидан имзоланади ҳамда гербли муҳри билан тасдиқланади.
Имтихон қайдномалари қабул ҳайъати томонидан ўз вақтида Давлат Тест Марказига тақдим этилади.
Жадвал бўйича касбий (ижодий) имтихонга келмаган абитуриентлар тест синовларига қўйилмайди. Имтихонни қайта топшириш ман этилади.
Олий  ҳамширалик иши йўналиши бўйича касбий (ижодий) имтихонни баҳолаш мезонлари
Имтиҳон билетлар ёрдамида оғзаки суҳбат шаклида ўтказилади.
Ҳар бир билет “хамширалик иши” мутахассислиги бўйича амалиётга оид  3 та назарий савол ёки амалий кўникма ва 1 та вазиятли масаладан иборат бўлади.
Касбий имтиҳондан абитуриент тўплаши мумкин бўлган максимал балл 75,6 қилиб белгиланади.
Бунда хар бир назарий савол ёки амалий кўникма  учун  20% ва вазиятли масала учун 40% ажратилади.
Билетдаги саволларга ажратилган баллар қуйидагича тақсимланади: ҳар бир назарий савол ёки амалий кўникма савол учун максимал 15.12  балл, вазиятли масала учун максимал 30,24 балл.

                                                      Баҳолаш мезонлари

86 - 100% тўғри жавобга – 13.0 – 15.12 балл
71 – 85,9% тўғри жавобга – 10.73 – 12.9 балл
55 – 70,9% тўғри жавобга – 8.31 – 10.72 балл
54,9% гача – 0 балл деб ҳисобланади.

86 -100% тўғри жавобга – 26,0 - 30,24 балл
71 – 85,9% тўғри жавобга – 21,47 - 25,99 балл
55 – 70,9% тўғри жавобга – 16,63 - 21,46 балл
54,9% гача – 0 балл қониқарсиз деб хисобланади.

Билет саволига хаттоки қисман саёз тарзда жавоб бермаган, асосий ва иккинчи даражали тушунчаларни ажрата олмайдиган, вазиятли масалани тўғри еча олмаган абитуриентларга 0 балл қўйилади.


2015 - Тошкент тиббиёт академияси Қабул комиссияси / Toshkent tibbiyot akademiyasi Qabul komissiyasi / Приемная комиссия Ташкентской медицинской академии