“Оқ гуллар” номли талаба ва ёш олимларнинг халқаро тиббиёт форуми

Тошкент тиббиёт академияси, Халқаро алоқалар бўлими хабар беради: 2018 йилнинг  4-6 апрел кунлари Казан шаҳрида Казан Давлат Тиббиёт Университети (КДТУ) томонидан ташкил этилган, навбатдаги “Оқ гуллар” номли талаба ва ёш олимларнинг халқаро илмий тиббиёт форуми бўлиб ўтади.

ТТА ва КДТУ ўртасидаги ўрнатилган ҳамкорлик доирасида академиянинг қизиққан талабалари ва ёш олимлари ушбу анжуманда иштирок этишлари учун таклиф этилади.

Форум давомида илмий амалий анжуманлар, турли олимпиадалар ва ўқув машғулотлари ўтказилади.

Ушбу тадбир ўзаро ғоялар билан алмашиниш учун, эришилган ютуқлар билан танишиш ва талаба ва ёш олимлар учун билим даражасини ошириш учун асос бўлиб ҳизмат қилади.

Анжуманда қатнашиш ва материаллар нашри бепул.

Анжуманда қатнашишга қизиққан талаба ва ёш олимларни 2018 йил 10 февралига қадар ТТА Халқаро алоқалар бўлимига қуйидагиларни тақдим этишларини сўраймиз:

  1. анжуманда қатнашиш учун ариза;
  2. тезис ва/ёки презентация (доклад)

Қўшимча маълумот учун биз билан +998(71) 2148291 номери орқали боғланинг.

                                                        ТТА Халқаро алоқалар бўлими

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan