Воронеж шаҳридаги илмий тиббиёт анжумани

Тошкент тиббиёт академияси Халқаро алоқалар бўлими маълум қилади: Н.Н.Бурденко номидаги  Воронеж давлат тиббиёт университети билан ўрнатилган икки томонлама ҳамкорлик доирасида ТТА барча манфаатдор вакиллари 2018 йил мартда (сана ташкилотчилар томонидан белгиланади) Воронеж шаҳрида (Россия) бўлиб ўтадиган “Тиббиётнинг олий анъаналарини ҳимоя қилиш ва ривожлантириш” номли олий ўқув юртлар талабалари илмий анжуманида иштирок этиш учун таклиф қилинади.

Бу тадбир университетнинг 100 йиллигига бағишланади.

Анжуман мавзуси қадим замонлардан то ҳозирги кунгача давлат тиббий ҳизматларини шакллантириш ва генезиси муаммоларига бағишланган.

Анжуман доирасида бир қанча бўлимлар ишлари режалаштирилган: олий ўқув юртларининг тиббиёт сулоласи, тиббиёт касбига содиқлик, етакчи шифокорлар, уруш ва тинчлик йилларидаги тиббиёт ва бошқалар.

Анжуманда иштирок этиш ва материаллар нашри бепул.

Қизиқиш уйғотган талабалар ва ёш олимларни 2018 йил 8-февралга қадар Халқаро алоқалар бўлимига қуйидагиларни топширишлари сўраймиз:

  1. анжуманда иштирок этиш учун ариза;
  2. тезис ва/ёки ҳисобот (доклад).

Қўшимча маълумот учун биз билан +998(71) 2148291 номер орқали боғланинг.

ТТА Халқаро алоқалар бўлими

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan