Биринчи қўшимча профессионал таълим курси ўтказилди!

Биринчи қўшимча профессионал таълим курси ўтказилди! 

Халқаро ҳамкорлик ва хорижнинг етакчи таълим муассасалари билан ўқув дастурларини ташкил этиш доирасида Тошкент тиббиёт академияси ҳамда В.Г. Тимирясов номидаги Қозон инновацион университети томонидан  «Соғлиқни сақлашда менеджмент» мавзусида Биринчи қўшимча профессионал таълим курси  ўтказилди.

Курс 26 сентябрдан 29 сентябргача бўлган муддатда давом этди.

Курс маърузачилари – В.Г. Тимирясов  номидаги  Қозон  инновацион университети менеджмент факультети декани Антонов С.А ҳамда  Тошкент тиббиёт   академияси    Жамоат    соғлиғини   сақлаш   мактаби    директори Маматқулов Б.М.
Ўқув машғулотлари кундузги  шаклда  олиб  борилди.  Курсда  ТТА вакиллари билан бир қаторда  Тошкент  фармацевтика   институти   ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институти мутахассислари ҳам иштирок этишди.

Ушбу тренингда жами 60 дан ортиқ мутахассислар иштирок этишди. Курс иштирокчилари ўз малакаларини ошириш ҳамда соғлиқни сақлашни ташкил қилиш  ва ўқитишнинг илғор илмий  асослари билан танишиш имконига эга  бўлдилар. Шу жумладан, қўйидаги мавзулар кенг ёритилди:
-тиббиётда рискларни бошқариш;
– соғлиқни сақлаш соҳасида стратегик бошқарув;
– тиббиёт муассасаларини сифатини бошқариш;
– ҳодимларни бошқариш.
Курс якунида барча иштирокчиларга Тошкент тиббиёт академияси ва В.Г. Тимирясов номидаги Қозон инновацион институти томонидан  18 соатлик малака оширилганини тасдиқловчи сертификатлар берилди.      Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирлиги кўмагида Тошкент тиббиёт академияси ва В.Г. Тимирясов номидаги Қозон инновацион институти bilan birgalikda ўтказилган «Соғлиқни сақлашда менеджмент» мавзусида Биринчи қўшимча профессионал таълим курсини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси тиббиёт университетларининг профессор-ўқитувчилари таркибига  соғлиқни сақлашни ташкил этишнинг илғор халқаро стандартларга мос келувчи тажрибасини ўрганишга имкон берди.

Хорижий ҳамкор ташкилотлар билан қўшма таълим дастурларига асос солиш давом этмоқда.

ТТА халқаро алоқалар бўлими

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.