Тошкент тиббиёт академиясида “Билимли авлод – буюк келажакнинг, тадбиркор ҳалқ – фаровон ҳаётнинг, дўстона ҳамкорлик эса тараққиётнинг кафолатидир” мавзусида анжуман бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 5 январь куни Тошкент тиббиёт академиясида “Билимли авлод-буюк келажакнинг, тадбиркор ҳалқ – фаровон ҳаётнинг, дўстона ҳамкорлик эса тараққиётнинг кафолатидир” мавзусида профессор-ўқитувчилар анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда турли жамоат ташкилотларидан етук мутахассислар, олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъул ходимлари иштирок этдилар. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ТТАда бундай тадбир анаънавий тарзда ҳар йили қишки таътил даврида ўтказилиб келинмоқда.
Тадбирни кириш сўзи билан Тошкент тиббиёт академияси ректори, профессор Туйчиев Лазиз Надирович очиб берди. Тадбирда Республика Маънавият-маърифат маркази Миллий ғоя ва мафкура тадқиқотларини ташкил қилиш бўлими бошлиғи, доцент Ш.Н.Тўраев “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси. Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йилида талим ва соғликни сақлаш тизими олдида турган вазифалар” мавзусида, Чирчиқ Давлат педагогика институти ёшлар билан ишлаш проректори Б.Э.Хусанов “Нотиқлик санъатининг таълим – тарбия бериш ва бошқарув жараёнларидаги аҳамияти” мавзусида, ТТА ижтимоий фанлар кафедраси доценти Н.Ш.Ниёзова “Билимли авлод-буюк келажакнинг, тадбиркор ҳалқ – фаровон ҳаётнинг, дўстона ҳамкорлик эса тараққиётнинг кафолатидир” мавзусида, Тошкент тиббиёт академияси ёшлар билан ишлаш проректори Т.А. Бобомуратов “Тошкент тиббиёт академияси жамоасининг 2019 йил – фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да олдига қўйилган вазифалари тўғрисида, ТТА тиббий педагогика факультети 505 гурух мураббийи Ш.А.Қодирова “Талабаларни касбга тайёргарлигида педагог-мураббийларни роли ва инновацион ғояларнинг аҳамияти” мавзусида маъруза қилдилар.
Анжуманда муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 7 декабрь куни мамлакатимиз конституцияси қабул қилинганлигига 26 йил тўлиши муносабати билан бўлиб ўтган байрам тадбирида қилган маърузаларида фуқароларимизнинг ижтимоий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, жумладан, улар учун муносиб шарт-шароит яратиш, ёшларни ўқитиш ва касбга тайёрлаш, иш ва уй-жойлар билан таъминлаш каби ҳаётий масалаларни ҳал этишимиз лозимлигини, Конституциямизда ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга экани мустаҳкамлаб қўйилганлигини, бу муҳим ҳаётий қоиданинг ижросини таъминлаш – халқимиз генофондини асраш ёки оддий қилиб айтганда, давлат ва жамият тараққиётининг кафолати эканлигини таъкидлаб ўтган эди. Шундан келиб чиққан ҳолда тадбирда сўзга чиққанлар бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни самарадорлигини янада оширишда бир тану-бир жон бўлиб, ҳамжиҳатликда хизмат қилиш зарурлиги тўғрисида гапириб ўтиб, бу борада ўзларининг таклифларини йиғилганлар эътибоорига ҳавола этдилар.
Шунингдек, анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга қилган мурожаатномасининг мазмун-моҳияти, унда белгилаб берилган вазифаларни амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида ҳам атрофлича тўхталиб ўтилди.
Анжуман сўнгида маърузачилар анжуман иштирокчилари томонидан берилган турли долзарб саволларга жавоб бериб ўтдилар.

Translate: Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan