РЕСПУБЛИКА КЎЗ КАСАЛЛИКЛАРИ ШИФОХОНАСИДА ИМТИЁЗЛИ РАВИШДА ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТЛАРИ ЎТКАЗИЛАДИ

Бугунги кунда мамлакатимизда қандли диабет касаллигининг кўз билан боғлиқ асоратлари тиббиётимизнинг офталмология йўналишидаги долзарб муоммоларидан бири ҳисобланади. Шу боис мазкур хасталикларнинг олдини олиш, унга қарши курашиш, профилактика ва ташхислаш жараёнини яхшилаш мақсадида қатор изланишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 20 июндаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017 — 2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида илк маротаба ҳомийлар кўмагида “OERTLI” компаниясининг OS4 комбайни Республика кўз касалликлари клиник шифохонасига келтирилди. Мазкур замонавий технологиянинг имкониятларидан тиббиётимизда кенг фойдаланиш мақсадида шифохона мутахассислари хорижда малака ошириб қайтди.

Ушбу технология асосида шу йилнинг 20 – 26 май кунлари Республика кўз касалликлари клиник шифохонасида марказ шифокорлари ва Москва шаҳридаги Гельмголц илмий текшириш институти профессори, тиббиёт фанлари доктори Сергей Торопаян бошчилигида қандли диабет касаллигининг кўз билан боғлиқ асоратлари, жумладан, диабетик ретинопатия ва тўр парда касалликлари билан касалланган беморларга имтиёзли нархларда жарроҳлик амалиётлари ўтказади.

Ҳафталик давомида Тошкент врачлар малака ошириш институти офтальмология кафедрасида тахсил олувчи клиник ординаторлар, малака ошириш учун келган шифокорларга ва клиника шифокорларига маҳорат дарслари ўтказилади ва юқори технологик мураккаб операциялар жонли жарроҳлик усулида намойиш этилади.

Ушбу амалиётлардан имтиёзли равишда фойдаланишни истаган беморлар Республика кўз касалликлари шифохонаси маъмурияти билан боғланишлари мумкин.
Манба: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Translate: Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan