Тошкент тиббиёт академияси Қозон давлат тиббиёт университети билан “Даволаш иши” мутахассислиги бўйича қўшма таълим дастурини амалга ошириш ҳақидаги битимни имзолади

Тошкент тиббиёт академияси ва Қозон давлат тиббиёт университети ҳамкорлиги доирасида 2019 йил 30 май куни ТТА ректори профессор Туйчиевнинг ҚДТУ га ташрифи бўлиб ўтди.

Ташриф давомида ҚДТУ ректори профессор А.Созинов ҳамда қўшма таълим дастурини ишлаб чиқиш жараёнига жалб қилинган ҚДТУ раҳбарияти вакиллари  билан ушбу дастурни амалга ошириш масалалари бўйича мунозаралар ва клиник базалар, кафедралар ва университетнинг  симуляцион марказлари билан танишув бўлиб ўтди.

“Даволаш иши” мутахассислиги бўйича қўшма таълим дастурини амалга ошириш ва қўшма ўқув режани тасдиқлаш ушбу ташриф якун ясади.

Маълумот учун: Қозон давлат тиббиёт университети тарихан Россиянинг етакчи тиббиёт мактабларидан бири ҳисобланади. Университет 1814 йилда ташкил топган бўлиб, бугунги кунда Россиянинг энг яхши тиббиёт ОТМлари учталигига киради. ҚДТУнинг таълим дастурлари Европа агентлиги билан аккредитация қилинганлиги таълим сифатининг кафолатидир. ҚДТУ барча Россия ОТМлари ичида илмий ҳамда публикацион фаолият етакчиларидан ҳисобланади. ҚДТУ бу – 6000 ортиқ таълим олувчилар, 7 мутахассислик йўналишлари, 44 ординатура йўналишлари, 39 аспирантура йўналишлари.

Қўшма таълим дастури 2019 йилдан амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.

Қабул ҳам Тошкент тиббиёт академиясида ҳам Қозон давлат тиббиёт университетида ташкиллаштирилади. Таълим давомийлиги ҳар бир ҳамкор университетдан 3 йилдан, умумий ҳисобда 6 йилни ташкил этади. Битирувчилар иккита диплом билан тақдирланадилар (ТТА дипломи ҳамда ҚДТУ дипломи).

Ўқув жараёни давомида, икки ОТМ мутахассислари ҳамкор университет таълим фаолиятига жалб қилиниб борилари, доимий асосда ҳамкор университетда стажировка ҳамда малакавий амалиётлар ташкил этилади, қўшма дастур талабаларига ҚДТУ электрон таълим муҳитига кириш ҳамда ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкони тақдим этилади.

Тўлиқ маълумот учун: +998712148291.

                                                                 ТТА халқаро бўлими

 

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan