ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА «КОРРУПЦИЯСИЗ СОҲА» ЛОЙИҲАСИ ЮЗАСИДАН НАВБАТДАГИ  ЙИҒИЛИШ  ЎТКАЗИЛДИ.

Жорий йилнинг 16 сентябрь куни ТТА ректорат кенгашида профессор ўқитувчилар учун Жамоатчилик кенгаши раиси  Р.Ж. Усмонов томонидан “Тошкент тиббиёт академиясида  “Коррупциясиз соҳа» лойиҳаси бўйича амалга оширилаётган ишлар” мавзусида маъруза ташкил этилди. Маъруза давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 27.05.2019 йилдаги № ПФ 5729 – сонли Фармони ижросини таъминлаш учун коррупциянинг хавф-хатарларини таҳлил қилиш асосида, профессор-ўқитувчилар ва талабларни хабардор қилиш ва билимларини оширишда мақсадли тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, имконият яратувчи сабаблар, шарт шароитлар ва оқибатларини бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун жавобгарликни муқаррарлиги принципини тушунтириш ва таъминлаш мақсадида Тошкент тиббиёт академиясида коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашишнинг маънавий ва маьрифий асослари ҳамда капитал қурилиш ва олий таълим соҳаларида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳаси амалга оширилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан коррупцияга қарши кураш дастури тасдиқланганлигини ва бу борада олиб борилган ишлар тўғрисида тўҳталиб ўтилди.

Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларининг ва бошқа дастурларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва ҳамкорлигини таъминлаш, талабаларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга доир чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, уларни аниқлашга, уларга чек қўйишга, уларнинг оқибатларини, шунингдек уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар самарадорлиги оширилишини таъминлаш, коррупциянинг ҳолати ва тенденциялари тўғрисидаги ахборотни йиғиш ҳамда таҳлил этиш, академияда коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш, ушбу соҳадаги мавжуд ташкилий-амалий ва ҳуқуқий механизмларнинг самарадорлигини баҳолаш, коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва ушбу соҳадаги ишларни яхшилаш каби вазифалар белгилаб олинди ва коррупцияга йўл қўйилган ҳолатда Ўзбекистон  Республикаси жиноят кодексининг 210, 211, 212-моддаларига асосан, жавобгарлик муқаррарлиги тушунтириб ўтилди.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan