Стартап-ташаббуслари

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш имкониятларини янада яхшилаш, уларнинг инновацион ғоялари ва бизнес лойиҳаларини қўллаб -қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Тараққиёт Дастурининг “Ўзбекистонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш” Қўшма лойиҳаси кўмагида “Стартап-ташаббуслари” таълим олаётган ёшларни кенг жалб этиш ва фаол иштирокини таъминлаш мақсадида 12.10.2019 йил Тошкент тиббиёт академияси барча кафедралар  Талабалар илмий жамият маъсулларига, магистр ва талабаларга “Стартап-ташаббуслари” лойиха маъсули Рахимжонов Усмон Аминжонович билан учрашув ташкил қилинди. Бу учрашувда қатнашчилар лойиха тўғрисида батафсил маълумот олдилар, ҳамда барча қизиқтираётган саволларга жавоб олдилар.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan