“Олий тиббий таълимни ривожлантиришда янги давр талаблари” мавзусида XV – ўқув-услубий семинар бўлиб ўтди

2019 йилнинг 24 декабрь куни Тошкент тиббиёт академиясида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирликлари билан ҳамкорликда “ОЛИЙ ТИББИЙ ТАЪЛИМНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ЯНГИ ДАВР ТАЛАБЛАРИ” мавзусида XV – ўқув-услубий семинар бўлиб ўтди.
Анжуманда республиканинг тиббий олий таълим муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирликларидан вакиллар иштирок этишди.
Тошкент тиббиёт академиясида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган мазкур илмий-амалий анжуманда “1. Олий таълим сифатини оширишда кредит модул тизимини ўрни. (Маърузачи: Боймурадов Ш.А.-ТТА ўқув ишлари бўйича проректори); 2. Симуляционное обучение в медицинском образовании (Докладчик: Булатов С.А., д.м.н., профессор, заведующий кафедры симуляционного обучения КГМУ); 3. Кредитная система – трансформация мышления ключевых бенефициаров (Семенов А.А., магистр философии Кембриджского Университета, Международный Научный Сотрудник программы Хьюберта Хамфри Пеннсильванского Государственного Университета в США.) 4. Влияние новых образовательных технологий на качество подготовки кадров (Докладчик: Ахмедиева А.Т.- к.э.н., доцент, с.н.с. сектора Научно-исследовательского центра «Научные основы и проблемы развития экономики Узбекистана» при ТГЭУ) каби мавзудаги маърузалар муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, семинарда бугунги кунда Тошкент тиббиёт академиясида халқаро стандартлар даражасида олий малакали мутахассислар тайёрлаш учун янги авлод ўқув адабиётларини яратиш ва уларни олий таълим муассасаларининг таълим жараёнига кенг тадбиқ этиш, замонавий ўқув, ўқув-методик ва илмий адабиётлар билан таъминлаш, шу жумладан, энг янги хорижий адабиётларни таржима қилиш, ахборот-ресурс марказлари фондларини мунтазам янгилаб бориш, педагог кадрларнинг касб маҳорати сифати ва савиясини узлуксиз юксалтириш, хорижда педагог ва илмий ходимларнинг малакасини ошириш ва стажировкасини ўтказиш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказлари ўқув жараёнларига юқори малакали хорижий олимлар, ўқитувчи ва мутахассисларни кенг жалб қилиш, илм-фанни янада ривожлантириш, унинг академик илм-фан билан интеграциялашувини кучайтириш, инновацион ва технологик ғояларни ҳар томонлама ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва шу каби масалалар тўғрисида ҳам сўз борди.

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan