Тошкент тиббиёт академияси иқтидорли талабалари ўз ижодий ишлари билан талабалар анжуманида иштирок этишди

“Шарқ донишмандлари айтганидек,

“Энг катта бойлик – бу ақл-заковат ва илм,

Энг катта мерос – бу яхши тарбия,

Энг катта қашшоқлик – бу билимсизликдир!”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Олий Мажлисга мурожаатномасидан.

Мамлакатимизда илм-фанни равнақ топтиришга, ёшларимизни чуқур билим, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялашга давлат сиёсати даражасида қаралиб келинади. Муҳтарам Президентимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган беш муҳим ташаббусни илгари сурилиши ҳам бунга яққол мисол бўла олади.

Тошкент тиббиёт академиясида талаба-ёшларимизни чуқур билим, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялашга, Президентимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббусни амалга оширишга қаратилган ишларни бажариш доимо диққат марказида.

Тошкент тиббиёт академияси талабалари ўртасида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган “КЕЛИНГ – ВАТАНИМИЗГА ҚАНОТ БЎЛАЙЛИК!” мавзусидаги талабалар анжумани шулар жумласидан. Ташкил этилган ушбу анжуманда шер ёзишга қизиқувчи талабалар ўзлари ёзган шерларини, расм чизишга қизиқувчи талабалар ўзлари чизган расмларини, китоб ўқишга қизиқувчи талабалар ўзлари ўқиган китобларидан сахна кўринишларини, спорт соҳасида мувофаққиятга эришган талабалар ўз ютуқларини намойиш этишга имкон бўлди.

Анжуманда қатнашган талабаларга уларни рағбатлантириш, доимий илм олишга, ўз устида ишлашларига мотивация бўлиши учун Тошкент тиббиёт академияси раҳбарияти томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари тақдим этилди.

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan