Tошкент тиббиёт академияси эпидемиология бўйича халқаро ўқув дастурини бошламоқда

TMA - CDC

2021 йил 25 январ куни АҚШнинг касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) билан ҳамкорликда Тошкент тиббиёт академиясида амалий эпидемиологияга бағишланган халқаро ўқув курси бошланди.

Янги коронавирус инфекция пандемияси соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини аниқ қилиб кўрсатиб берди. Бугунги кунда, бутун дунё бўйлаб тиббиёт ходимлари COVID-19 билан жасорат билан курашаётган пайтда, мамлакатнинг санитария-эпидемиологик осойишталиги, хавфсизлиги, аҳолининг соғлиғи ва ҳаёти тиббиёт ходимларининг касбий маҳорати ва уларнинг тайёргарлик даражасига боғлиқлигини кўрсатди.

Эпидемиологларни тайёрлаш жараёнида, уларнинг иш фаолиятлари учун энг яхши халқаро тажриба ва амалиётдан фойдаланиш, бошқа соҳа мутахассислари билан ҳамкорликни амалга ошириш соғлиқни сақлаш тизимлари учун ушбу қийин даврда  барча мамлакатларнинг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашнинг асосий таркибий қисмидир.

Мамлакатимизда эпидемиологлар тайёрлаш сифатини ошириш долзарблигини ҳисобга олган ҳолда, хамда эпидемиологик текширувларни ўтказиш бўйича халқаро стандартларни ва касалликларнинг турли хил эпидемияларига жавоб беришнинг илғор усулларини ўргатиш мақсадида Tошкент тиббиёт академиясида замонавий малака ошириш курси – эпидемиологлар учун уч ойлик халқаро ўқув дастури, яъни 2021 йил январ-апрел ойларида CDCнинг етакчи мутахассислари билан хамкорликда ўтказилади.

Ушбу дастур бўйича биринчи навбатда Tошкент шаҳри вабарча вилоятлардан жами 20 нафар эпидемиологлар тайёрланади, бу уларга яқин келажакда халқаро миқиёсда тан олинган замонавий эпидемиологиянинг илмий асосланган усулларидан фойдаланиш имконини беради.

Ушбу тантанали марсосимни ўтказиш давомида яъни – ўқув дастурнинг очилишда  тренинг курс иштирокчилари Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Баҳодир Юсупалиев, АҚШ элчихонаси ишларини юргазиш бўйича вакил Алан Мельцер, Tошкент тиббиёт академияси ректори, профессор Алишер Шадманов ва CDCнинг Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси директори Даниел Сингерлар томонидан олқишланди.

Маърузачилар ўзларининг чиқишларида мамлакатлар ўртасидаги соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни юқори даражада баҳолаб, Tошкент тиббиёт академиясида  Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш санитария-эпидемиология осойишталик хизматининг юқори малакали мутахассислари билан таъминлаш бўйича бошланган халқаро дастурнинг долзарб аҳамиятга эга эканлиги таъкидлаб ўтдилар.

Бугунги кунда Tошкент тиббиёт академиясида амалий эпидемиология бўйича халқаро ўқув дастурининг бошланиши – бу мамлакатимиз эпидемиологлари учун янги тайёргарлик даражаси ва аҳолининг соғлиғини сақлаш, касалликларнинг олдини олиш ва соғлиқни сақлаш ва  аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги чора-тадбирларни амалга оширишда юқори самарадорликга эришишга қаратилган яна бир долзарб қадамдир.

Маълумот учун: CDC – АҚШнинг Соғлиқни сақлаш агентлиги бўлиб, соғлиқни сақлашни амалга оширишдаги чора – тадбирларни такомиллаштиришга қаратилгандир.

Агентлик 1946 йилда ташкил этилган ва ўша пайтда санитария-эпидемиология хизмати каби вазифани бажарган. CDC АҚШ аҳолиси орасида эмлаш дастурига асос солаган ва муваффақиятли амалга оширган ташкилотдир.

Ҳозирги вақтда CDCнинг вазифаси амалий тиббий ва илмий маълумот бериш орқали соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришдан иборат.

CDC Қўшма Штатларнинг турли хил касалликлар тарқалишига, шу жумладан юқумли касалликларга қарши курашда муҳим рол ўйнайди.

Шу билан бирга, CDC АҚШнинг барча соғлиқни сақлаш муассасаларини ва етакчи университетларининг тиббиёт мактабларини барча соҳаларида илмий тадқиқотлар, лойиҳалар хамда дастурларни ташкил этиш ва ўтказишни қўллаб-қувватлайди. Агентлик турли ахборот, мувофиқлаштирувчи марказлари ва муассасаларидан ташкил топгандир.

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan