“Учинчи ренессанс – ёшлар нигоҳида” номли танловининг 2-босқичи ўтказилди

Жорий йилнинг 20 февраль куни Тошкент тиббиёт академиясида талабалар ўртасида “Учинчи ренессанс – ёшлар нигоҳида” номли танловининг 2- босқичи бўлиб ўтди.

Унга кўра, “Аждодлар меросини тарғиб қилишда инновацион ёндошув”, “Олий таълимда сифатли билим олишдан талабаларнинг манфаатдорлигини ошириш учун ўқув жараёни ва методикасини ўзгартириш йўллари”, “Ёшларни илм-фан ва инновацияларга қизиқтиришнинг ноанъанавий усуллари” номинациялари бўйича факультет босқичларида ғолиб бўлган 9 та лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди.

Танловнинг академия босқичида энг яхши уч лойиҳа:

  • Биринчи йўналиш – “Аждодлар меросини тарғиб қилишда инновацион ёндашув” номинацияси бўйича даволаш факультети 3 курс талабаси Джумаева Фарангизнинг “Алишер Навоий буюк меросини ўрганиш ва тарғиб этишда инновацион ёндашув мобиль илова дастурини яратиш” мавзусидаги лойиҳаси;
  • Иккинчи йўналиш – “Ёшларни илм-фан ва инновацияларга қизиқтиришнинг ноанъанавий усуллари” номинацияси бўйича даволаш факультети 1 босқич талабалари Камилов Жасурбек, томонидан тайёрланган “Онлайн обмен опытом между международными ВУЗами” мавзусидаги лойиҳаси;
  • Учинчи йўналиш – “Ёшларни илм-фан ва инновацияларга қизиқтиришнинг ноанъанавий усуллари” номинацияси бўйича тиббий педагогика факультети 3 курс талабаси Эшназаров Шахзод ҳамда даволаш факультети 3 курс талабаси Шамсиев Шахзод томонидан тайёрланган “Соғлом турмуш тарзини аҳоли ва талаба ёшлар орасида тарғиб қилишга инновацион ёндашув” мавзусидаги мобиль илова лойиҳаси ғолиб деб топилди ва Республика босқичига қатнашиш учун юборилди.

 

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

 

 

Translate: Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan