Кураш бўйича “Вазир Кубоги” шахар 2- босқич мусобақаси бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг нуфузини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 4 ноябрдаги ПҚ-4881-сон қарори ҳамда Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида кураш спорт турини оммалаштириш мақсадида уч босқичдан иборат бўлган мусобақа режаси тузилди.

Февраль ойида Тошкент тиббиёт академиясида факультетлар аро кураш бўйича “Ректор Кубоги” мусобақалари ўтказилиб, кейинги босқич яни Шахар босқичига спортчи-талабалар саралаб олинди.

2021 йил 10 март куни “Вазир Кубоги”нинг шахар 2-босқичи Тошкент давлат юридик университетида ўтказилди. Мусобақада Тошкент тиббиёт академияси талабаларидан 7 нафар спортчи-талаба қатнашди. Тошкент тиббиёт академиясидан 100 кг вазн тоифасида Даволаш факультети 3 курс талабаси Тўраев Бехруз 3- ўринни эгаллади.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

Translate: Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan