Учинчи ренессанс даври тиббиётини ривожланган давлатлар тиббиёти қаторига қўйиш учун қайси форматдаги иш услуби талаб этилади…

-Тошкент тиббиёт академияси флагман олийгоҳга айлантирилиш арафасида: -ТТАни трансформация қилиш ёки раҳбариятнинг ўзига академик ва иқтисодий эркинлик беришнинг фурсати етмадими…


-Учинчи ренессанс даври тиббиётини ривожланган давлатлар тиббиёти қаторига қўйиш учун қайси форматдаги иш услуби талаб этилади.
-Мамлакатдаги 11 та тиббиёт олийгоҳларида кадрлар тайёрлашнинг салоҳияти халқаро талабга жавоб беряптими…
Тошкент тиббиёт академиясида бугун Ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрулло Иноятов иштирокида ўтказилган навбатдаги Илмий Кенгаш йиғилиши шу каби кескин саволлар, ўринли таклиф ва долзарб мулоҳазалар атрофида кечди.


Кенгаш ишида ҳозирги тиббий таълимдан янгича тиббий таълимга ўтиш зарурати юзага келаётганлиги борасида гапирилди.
Тиббиётни янги босққичга олиб чиқарканмиз, бизнинг таълимда мавжуд бўлмаган замонавий йўналишларга эҳтиёжимиз борлиги тан олинди.
Замонавий тиббиёт тажрибасида ўзини оқлаб улгурган инновацион йўналишлар: биофизика, биотехнология, наномедицина, нанотехнология, IT медик, сетивой врач, молекулар генетик, тканивая инженерия…каби 20 га яқин ҳали бизнинг ҳаётимизда мавжуд бўлмаган янги бакалавр йўналишларини амалиётга тадбиқ этишимиз учун аввало профессор ва ўқитувчилар тафаккурида кескин бурилиш бўлиши лозимлиги ҳақида гапирилди.

Бизнинг таълим классификаторимизга киритилмаган бу янги йўналишларни тиббий таълимга тадбиқ этишнинг бирдан бир йўли бошқарув тизимини замон талабига мос келадиган мутахассис кадрлар билан таъминлаш.
Чет давлатларнинг нуфузли олийгоҳларидан мутахассис жалб этиб, янги штат бирлигини жорий этиш.
Ўқув услубий бўлимда бугун фаолият юритаётган раҳбар лавозимига ҳам чет мамлакат олийгоҳининг энг етакчи ўқитувчи, профессорларини жалб этиш.


Кенгаш якунида барча кафедралар мудирлари, деканлар, илмий ишлар бўйича проректорлар, профессор ва ўқитувчилардан Тошкент тиббиёт академияси бўйича кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилаётган янги қарор лойиҳаси бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдирилиши сўралди.
ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ МАТБУОТ КОТИБИ:
ГУЛЧЕҲРА МИРЗАЕВА

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.