Эълон

Ҳурматли кафедра мудирлари !

 “9 май хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Тошкент тиббиёт академиясида кўп йиллар давомида самарали меҳнат қилган, аммо бу фоний дунёни тарк этган инсонларни хотирлаш ҳамда бугунги кунда нафақада бўлган ёки меҳнат қилаётган фахрий ходимларни қадрлаш мақсадида академиямизни журналлари, газетаси, расмий сайтида туркум мақолалар бериб бориш режалаштирилган.

Сизнинг кафедрангизда фаолият юритган мархум устозлар ва бугунги кунда кексалик гаштини сураётган ҳамда фаолият юритаётган фахрий ходимларни ҳаёти ва фаолияти тўғрисида мақола ёзиб унинг электрон шаклини 2.04. 2021 йилга қадар академияни маънавият ва маърифат бўлимига ( 94 69519 45 телеграм рақами орқали А. Н. Сайдуллаевга) топширишингизни сўраб қоламиз.

 

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

 

 

 

Ижрочи М. Хасанова

Телефон 78 150 78 03

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan