«Доктор Репортёр» ҳамкорликка чорлайди.
ТТА матбуот котиби ГУЛЧЕҲРА МИРЗАЕВА.Тошкент тиббиёт академияси ташкил этилганлигининг 100 йиллигига бағишланади.
«Доктор Репортёр» ҳамкорликка чорлайди.
“ТАФАККУРИ ТЕРАН ТАБАРРУК ИНСОНЛАР ЁДИ…”
ТТА матбуот хизмати ҳузуридаги «Доктор Репортёр» медиа клуби иқтидорли талаба ёшлар, магистрлар, профессор ва ўқитувчиларни ижодий ҳамкорликка чорлайди.
Жамиятнинг янгиланиш палласида пайдо бўлиб ҳаётий эҳтиёжга айланиб улгурган, катта маблағ, кучли билим ва тафаккур муҳими, вақт талаб этадиган бунёдкор ғоянинг машаққатли ва айни пайтда шарафли оғир юки тиббиёт илми ривожига муносиб ҳисса қўшган олимлар Тошкент тиббиёт академияси профессор ўқитувчилардан бугунги кунгача яратилган ўқув методик таъминотни қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштиришдек, масъулияти залворли бироқ шарафи улуғ ишларни талаб этмоқда.
Бир асрдан зиёд тарихий жараёнларга гувоҳ бўлган Тошкент тиббиёт академияси илмий педогогик жамоаси таркибида жуда катта ҳаётий тажрибага эга тафаккури теран табаррук ёшли инсон фаолият олиб бормоқдалар.
Уларнинг аксарияти ҳанузгача тиббиёт тизимидаги илмий-амалий жараёнда фаол. Йиллар давомида ўқиб ўрганганлари, жамланган маънавий меросни ёшларга ўргатиб уларга сабоқ беришда барчага ўрнак бўлмоқдалар.
«Доктор Репортёр» медиа гуруҳи ўз сафига иқтидорли талаба ёшларни, тиббиёт илмининг билимдони бўлган магистрлар, мамлакатимиз соғликни сақлаш тизимида фидоийлик намуналарини кўрсатаётган профессор ва олимлар, академикларни бирлаштиришни истайди.
Зеро, фикрлар хилма-хиллиги янги ташаббусли ғояларга туртки бўлади. Устоз ва шогирдлик анъаналари янада мустаҳкамланади.
“ТАФАККУРИ ТЕРАН ТАБАРРУК ИНСОНЛАР ЁДИ…”
«Доктор Репортёр» ТТА ректори ва илмий кенгаш маслаҳати билан:
Иқтидорли талабаларнинг ижодий талқинларини:
“соғлом турмуш тарзи”
“ янги кашфиётлар”
“сиз бу олимни танийсиз”
“соғлиқни сақлаш фидоийлари”
“табиатнинг ўзи шифо”
“Тиб қонунларини ўрганамиз”
“мусиқий терапия нима”
“тана ва руҳият уйғунлиги” психология
“рақамли тиббиёт ”
“Тиббиёт илмидаги инновациялар”
сингари 10 дан ортиқ рубрикалар орқали
Замонамиз қаҳрамонига айланиб улгурган тиббиёт илми фидоийлари, ёшлар ва фахрийларнинг ғайрат ва шижоати борасидаги публицистик мақола ва очеркларимизни ТТА расмий телеграмм канали ва веб сайтимизда намойиш этиб борамиз.
“ТАФАККУРИ ТЕРАН ТАБАРРУК ИНСОНЛАР ЁДИ…”
Биз уларни шундай эътироф этамиз..улар чинаккамига табаррук инсонлар. Зеро, инсоният саломатлиги йўлида бажарилаётга ҳар қандай ишнинг салмоғи ҳажми билан эмас, моҳияти билан қадрлидир.
Тошкент Тиббиёт Академисида қайноқ меҳнат фаолиятини олиб бораётган 1000 нафарга яқин ўқитувчилар орасида 200 га яқин фан докторлари, 600 дан зиёди фан номзодлари, академиклар, хорижий академияларнинг илғор аъзолари, фан арбоблари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган шифокорлар ва таълим фидоийларининг борлиги биз учун шарафдир.
Ибн Сино издошлари. Тиббиёт илмини асрлардан асрларга олиб ўтишда бир бирига елка тутаётган янги тарихнинг муносиб давомчилари улар…
“ТАФАККУРИ ТЕРАН ТАБАРРУК ИНСОНЛАР ЁДИ…”
Азиз талаба ёшлар, магистрлар, ҳурматли Устозлар…
ИЖОДИЙ ЛОЙИҲАМИЗГА МАРҲАМАТ…
БИЗ СИЗ БИЛАН БИРГАЛИКДА КИЧИК БИР МАҚСАДИМИЗ – САВОБЛИ ВА ҲАЙРЛИ ИШНИ АМАЛГА ОШИРИШ НИЯТИДАМИЗ.
МАҚСАДИМИЗ:
-асримиз зиёлилари бўлмиш тиббиёт соҳаси фидоийлари билан эркин мулоқотга киришиб, улар яратган илм мазмун моҳияти ҳақида барчани хабардор этиш.
–Ёшларда устозлларга хавас уйготиш мақсадида ҳозирданоқ ўзи эгаллаётган билимлар жамланмаси ҳақида тиббиётга оид мақола, рисола ва монографиялар ёзиш борасидаги қобилиятива тажрибасини шакллантиришга ҳисса қўшиш.
-Бўлажак шифокорлар учун қулай ижодий муҳит яратиб, келажакда улар орасидан машхур фан докторлари, профессор ва академиклар етишиб чиқишига кўмаклашиш.
ЛОЙИҲА МУАЛЛИФИ: ТТА матбуот котиби ГУЛЧЕҲРА МИРЗАЕВА.
Тел: 983080918