Давлатимиз раҳбари мурожаатномасининг ижроси амалда

Давлатимиз раҳбари мурожаатномасининг ижроси амалда.

Тошкент тиббиёт академиясининг навбатдаги Илмий кенгашида Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига қилган мурожаатномасига муносабат билан бошланди.

Кенгаш раиси, ректор А.Шадманов ҳаётимизнинг барча соҳаларини қамраб олган тарихий мурожаатноманинг муҳим аҳамияти тўғрисида батафсил гапириб ўтдилар.

Айниқса, Муҳтарам Президентимизнинг  таълим ва аҳоли саломатлигини сақлаш масалаларига бўлган юксак эътибори ва келгуси йилда амалга оширилиши лозим бўлган аниқ вазифалар таҳлилига тўхталиб ўтилди. Илмий кенгаш аъзолари (профессор-ўқитувчилар) томонидан мулоҳазалар билдирилди.

Таъкидланганидек, “Халқимиз мактаб, боғча ва шифохоналар кўпайишини, таълим ва тиббиёт сифати оширилишини истайди. Фарзандлар камолотини ўйлайди”.

Давлатимиз раҳбарининг бепул тез тиббий ёрдамнинг кафолатланиши, соҳага ажратилаётган маблағлар ҳар бир беморга етиб бориши учун соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилиши кутилаётган кўлами кенг

устивор топшириқлар мамлакатимиздаги нуфузли тиббиёт олийгоҳларидан бири Тошкент тиббиёт академияси зиммасига ҳам қатор вазифаларни юклайди.

Илмий кенгаш ана шундай кўтаринкилик билан ўз ишини давом эттириб, таълим сифат ва самадорлиги, талабалар иқтидори ва ташаббусларини ҳар томонлама ҳимоялаш доимгидай Кенгаш диққат марказида.

Тошкент тиббиёт академиясининг матбуот хизмати.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan