Швеция-Ўзбекистон тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларни янада мустаҳкамламоқда.

2024 йил 26 апрель куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги делегациясининг Гётеборг шаҳридаги Sahlgrenska University раҳбарияти билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Тошкент тиббиёт академияси ҳақида тақдимот бўлиб ўтиб, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, илмий йўналишларда мақолалар чоп этиш, жумладан онкология, неонатология, болалар педиатрияси йўналишларида ҳамкорлик қилиш, ёш олимлар малака ошириш бўйича келишувларга эришилди.

Куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги делегацияси Швециянинг Гётеборг шаҳридаги Қиролича Сильвия номидаги Болалар шифохонасига ташриф буюрди.

Шифохона замонавий ускуналар билан жиҳозланган 1000 ўринга мўлжалланган. Шифохона раҳбарияти билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, ўзаро тажриба алмашиш бўйича музокаралар олиб борилди. Учрашувдан сўнг семинар тренинг ташкил этилиб унда болалар онкологияси, болалар неонатологияси бўйича ҳамкорлик қилиш бўйича музокаралар олиб борилди.

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan