Тошкент тиббиёт академиясида ҳозирги кунда 3 та илмий ихтисослашган кенгашлар мавжуд бўлиб улар қуйидагилар:
- Тошкент тиббиёт академияси қошидаги фан доктори илмий даражасини берувчи DSc 26.06.2017 Тib.30.01 рақамли ихтисослаштирилган кенгаш
- Тошкент тиббиёт академияси қошидаги фан доктори илмий даражасини берувчи DSc 26.06.2017 Тib.30.02 рақамли ихтисослаштирилган кенгаш
- Тошкент тиббиёт академияси қошидаги фан доктори илмий даражасини берувчи DSc 26.06.2017 Тib.30.03 рақамли ихтисослаштирилган кенгаш
Кенгаш ҳақида
Кенгаш аъзолари ва бошқа маълумотлар янгиланмоқда…
- Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тузиш ҳақида
≪Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси тўғрисидаги низом≫, ≪Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низом≫ ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мурожаатига (27.12.2017 й., 8н-3/269-сон) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ОАК Раёсатининг 2017 йил 28 декабрдаги 247/2- сон қарори ижросини таъминлаш максадида:
Тошкент тиббиёт академияси хузуридаги тиббиёт фанлари бўйича фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини берувчи DSc.27.06.2017.Tib.30.01 рақамли илмий кенгашга қўйидаги ихтисосликлар бўйича илмий даражаларни олиш учун диссертациялар ҳимоясини қтказишга
рухсат берилсин: 14.00.10-Юқумли касалликлар; 14.00.26-Фтизиатрия; 14.00.30-Эпидемиология. Мазкур илмий даражалар берувчи илмий кенгаш асосида қўйидаги ихтисосликлар бўйича илмий даражалар берувчи бир марталик илмий кенгаш тузишга рухсат берилсин: 03.00.04-Микробиология ва вирусология, 03.00.06-Зоология (тиббиёт фанлари). 3. Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги тиббиёт фанлари бўйича фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини берувчи DSc.27.06.2017.Tib.30.01 рақамли илмий кенгашнинг 21 кишидан иборат таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.27.06.2017.Tib.30.01 рақамли илмий кенгаш асосида бир марталик илмий кенгаш тузиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси ОАК ≪Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низом≫га мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ОАК Раёсатининг 2017 йил 28 декабрдаги 247/3-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида
Ўзбекистон Республикаси ОАК Раёсатининг 2017 йил 28 декабрдаги 247/3-сон қарорига асосан Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги DSc.27.06.2017.Tib.30.01 рақамли илмий кенгаш асосида Н.У.Таджиеванинг 14.00.10-≪Юқумли касалликлар≫ ва 14.00.09-≪Педиатрия≫ ихтисосликлари бўйича ≪Болаларда пневмококкли инфекциянинг ташхиси, даволаш ва профилактикасини такомиллаштириш≫ мавзусидаги диссертацияси ҳимоясини ўтказиш учун фан доктори (DSc) илмий даражасини берувчи бир марталик илмий кенгаш тузилсин. Н.У.Таджиеванинг 14.00.10-≪Юқумли касалликлар≫ ва 14.00.09-≪Педиатрия≫ ихтисосликлари буйича диссертацияси ҳимоясини ўтказиш учун тузилган фан доктори (DSc) илмий даражасини берувчи бир марталик илмий кенгаш таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин. Мазкур бир марталик илмий кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ОАК низомлари талаби асосида ташкил этсин ва унинг фаолият кўрсатиш ваколат муддати 2018 йилнинг 31 мартигача белгилансин.
- Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тузиш ҳақида ≪Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси тўғрисидаги низом≫, ≪Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низом≫ ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқ сақлаш вазирлиги мурожаатига (27.12.2017 й., 8н-3/269-сон) Ўзбекистон Республикаси ОАК Раёсатининг 2017 йил 28 декабрдаги 247 : сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида:
Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги тиббиёт фанлари бўйича фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини берувчи DSc.27.06.2017.Tib.30.03 рақамли илмий кенгашга қўйидаги ихтисосликлар бўйича илмий даражаларни олиш учун диссертациялар ҳимоясини ўтказишга рухсат берилсин; 14.00.07-Гигиена; 14.00.15-Патологик анатомия; 14.00.16-Нормал ва патологик физиология; 14.00.24-Суд тиббиёти.
Мазкур илмий даражалар берувчи илмий кенгаш асосида қўйидаги: ихтисосликлар бўйича илмий даражалар берувчи бир марталик илмий кенгаш тузишга рухсат берилсин: 14.00.02-Морфология; 03.00.01-Биокимё (тиббиёт фанлар. Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги тиббиёт фанлари бўйича фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини берувчи DSc.27.06.2017Tib.30.03 рақамли илмий кенгашнинг 21 кишидан иборат таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тузиш хакида ≪Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси тўғрисидаги низом≫, ≪Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низом≫ ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мурожаатига (27.12.2017 й., 8н-3/269-сон) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ОАК Раёсатининг 2017 йил 28 декабрдаги 247/2-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги тиббиёт фанлари бўйича фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини берувчи DSc.27.06.2017.Tib.30.02 рақамли илмий кенгашга қўйидаги ихтисосликлар бўйича илмий даражаларни олиш учун диссертациялар ҳимоясини ўтказишга рухсат берилсин. 14.00.03-Эндокринология; 14.00.05-Ички касалликлар; 14.00.12-Тиббий реабилитология; 14.00.29-Гематология ва трансфузиология.
Мазкур илмий даражалар берувчи илмий кенгаш асосида қўйидаги ихтисосликлар буйича илмий даражалар берувчи бир марталик илмий кенгаш тузишга рухсат берилсин: 14.00.17-Фармакология ва клиник фармакология; 14.00.20-Тиббий генетика; 14.00.25-Клиник лаборатор ва функционал диагностика; 14.00.36-Аллергология ва иммунология; 14.00.38-Спорт тиббиёти (тиббиёт фанлари). Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги тиббиёт фанлари бўйича фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини берувчи DSc.27.06.2017. Tib.30.02 рақамли илмий кенгашнинг 21 кишидан иборат таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.