КИЙИНИШ ОДОБИ – ГЎЗАЛ ХУЛҚНИНГ БЕЗАГИДИР

31 октябр куни Тошкент тиббиёт академияси профессор –ўқитувчилари ва талаба – ёшлар ўртасида “Кийиниш одоби – гўзал хулқнинг безагидир” мавзусида Олий маълумотли хамшира факультети талаба-қизлари билан илмий-амалий анжуман ўтказилди. Анжуманда Олмазор туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси О.Т.Арипова, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши ёш оилалар ва хотин қизлар билан ишлаш бўлими мудири З.Н.Саидова “Хислат”, “Беруний” ва “Жийдали” МФЙ хотин қизлари иштирокида “Кийиниш одоби – гўзал хулқнинг безагидир” мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилди.
Тадбир давомида кийиниш одоби – инсоннинг маънавияти ва диди, дунёқарашини белгилаши инсонни муваффақиятга эришишида муҳим омиллардан бири эканлиги, тўй ҳашамларда ўзбекона кийимларни ўрни тўғрисида фикрлар билдирилди ҳамда талабалар томонидан “Кийиниш маданияти ёшлар нигохида” , “Кийиниш одобига риоя қилмасликнинг саломатликка салбий таъсири” мавзусида кўргазмали маърузалар ташкил этилди. Айниқса “Бувим кийган кийимлар” рукни остида талаба-қизларнинг миллий кийимлар намойиши барчада катта таъссурот қолдирди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan