2018 йилнинг 25 январь санасида Тошкент тиббиёт академиясида, «LIV Hospital» гинекология бўлими мудири, Туркиянинг гинекология соҳасидаги етук мутахассиси профессор Ломбет Ахмет Арда иштирокидаги интерактив маъруза бўлиб ўтади.
Маълумот учун: профессор Ламбет Ахмет Арда 1989 йилда Анкара университетининг тиббиёт факультетини тамомлаган, Анкара шаҳрида оналик шифохонасида гинекология ва акушерлик ихтисослиги бўйича малака оширган. Ҳамда Туркия ва АҚШ университетларининг гинекология ва перинатология бўлимларида фаолият юритган. Профессар Ламбет Ахмет Арда Туркиянинг “Acibadem” ва “Atasehir” каби етук тиббиёт марказларида ишлаб келган.
Ушбу тадбир Тошкент тиббиёт академиясининг раҳбарияти томонидан, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва чет элдан етук мутахассисларни ТТА да таълим жараёнига жалб қилиш доирасида бажарилмоқда.
Маълумот учун: «LIV Hospital» клиникаси Туркиянинг замонавий кўп тармоқли тиббиёт марказларидан бири саналади. Клиника 2013 йилда ташкил этилган бўлиб у икки тиббиёт марказидан (Анкара ва Станбул шахарлари) иборат. Станбул шаҳридаги марказида эса тиббиёт Университети ҳам мавжуддир.
Маърузанинг мавзуси: «Фертил ёшдаги аёлларнинг соғлиғини ҳимояга олиш, диагностика ва даволашнинг замонавий усуллари».
Ушбу маъруза замонавий, халқаро тажрибаларга асосланган ҳолда тайёрланган бўлиб, унда гинекологик касалликларни даволаш усуллари, фертил ёшдаги аёлларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш, гинекология ва акушерлик соҳасининг бўйича хорижий амалиёт билан танишиш имкониятини беради.
Маърузанинг барча иштирокчилари туркиялик мутахассисга ўз савол ва истакларини бериш имкониятига эгадирлар.
Ушбу маърузада қатнашиш учун ТТАнинг барча профессор-ўқитувчилари, магистр ва бакалавр талабалари таклиф этилади.
Тадбирда қатнашиш бепул.
Иштирок этиш истагини билдирган хоҳловчилар ўз мурожаатлари билан ТТА халқаро алоқалар бўлимига мурожаат этишлари мумкин.
Тел: +998(71)-2148291
ТТА Халқаро бўлими