Сурхондарё вилоятида ТТА Термиз филиали талабалари иштирокида Наврўз умумхалқ байрами нишонланди

2018 йил 15 март куни Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали жамоаси  Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган Наврўз умумхалқ байрамини ўтказишда талабалар томонидан саҳналаштирилган байрам рақслари ва фольклёр ашулалари билан маънавий-маърифий тадбирида иштирок этишди.

Ушбу тадбир Сурхондарё вилояти Термиз туманида жойлашган “Отчопар” мажмуасида эрталаб соат 800 дан 1500 гача халқ сайли сифатида ташкил этилди ва унда Термиз филиали талабалари кўтаринки руҳ билан ўзлари тайёрлаган тадбирларни намойиш қилишди.

Талабаларимиз томонидан Академиянинг Термиз филиалига ажратилган қўрғонда Сурхондарё вилояти тарихини безатувчи қадимий ҳар -хил идишлар, амалий санъат анжомлари, чанқовуз, бахшиларнинг мусиқа асбоблари, Сузана, кашта сурхонча кийим кечаклар ва миллий таомлар жумладан сумалак ва бошқа миллий таомлар ташкил қилинди.

Тадбир жуда кўтаринки руҳда ташкил этилди ва барча қатнашувчиларга манзур бўлди.


Тадбир жараёнидан қисқача фотолавҳалар:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan