“МУСТАҚИЛЛИК МАРАФОНИ” да фаол иштирок этин

2018-йилнинг 9-сентабр куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 27 йиллиги байрами муносабати билан барча ҳудудларнинг марказий кўчаларида 10 км масофадан иборат бўлган “Мустақиллик марафони-2018” бўлиб ўтади. Унда ўқувчилар, талабалар, ота-оналар ва ёш оилалар ҳамда фахрийлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этади.
Марафон ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ўзаро маданий-спорт алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда жисмоний тарбия ва спортни ёшларнинг кундалик турмуш ҳаётига киритиш, шунингдек, соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида ташкил этилмоқда.
Ушбу марафон учун махсус веб-сайти – www.marafon.yi.uz яратилган бўлиб, рўйхатдан ўтган 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган кўнгилли ёшлар ҳамда фахрийлар иштирок этади.
Марафон маҳаллалардаги ёшлар, таълим муассасаларида таҳсил олаётган 16-30 ёшгача бўлган йигит-қизлар ҳамда фахрий кўнгиллилар ўртасида енгил атлетика спорт тури бўйича ўтказиладиган югуриш қоидаларига мувофиқ ўтказилади.
Ушбу марафон орқали ёшларни спорт соҳасига йўналтириш, уларда енгил атлетикага қизиқиш уйғотиш ва шу йўналишда таълим олишга кўмаклашиш, профессионал спорт турларида ўзларини синаб кўришлари учун имконият ва шарт-шароитлар яратиш каби натижаларга эришилади.
Марафон соат 08.00 дан барча ҳудудларнинг марказий кўчаларида старт олади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида 9:00дан 14:00га қадар Нукус кўчасидан (Нукус, А.Қодирий, Абай, А.Навоий, Ш.Рашидов, Мустақиллик кўчалари)дан “Пахтакор” марказий стадионигача бўлган кўчалар (Глинка, Ойбек, А.Темур, Мустақиллик, Ш.Рашидов, Абай, Себзор, Навоий, Юсуф Хос Хожиб кўчалари) Юсуф Хос Хожиб кўчасигача бўлган масофада ҳаракатланиш чекланади.
Ғолиблар қуйидаги мукофотлар билан тақдирланади:
10 км – биринчи 3 талик учун мукофот – велосипед, кейинги 300 киши учун мукофот – медал тақдим этилади.
Қолган барча иштирокчиларга ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқлари топширилади.
Ёшлар иттифоқи — соғлом турмуш тарзи тарафдори!

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan