Ахборот ресурслар маркази

Кузмина Галина Викторовна

Марказ раҳбари

Тел: +998(71) 214-82-90;

E-mail: tma-biblioteka@mail.ru

Иш жадвали:

Ҳар куни -соат 9-00 дан 18-00 га қадар.

Шанба- соат 9-00 дан 16-00 га қадар.

Якшанба- дам олиш куни.

Талабалар турар жойи қошидаги ўқув заллари

Ҳар куни соат 16-00 дан 22-00 га қадар.

Шанба – дам олиш куни.

Ойнинг охирги жумаси-тозалик куни.

Кутубхона тарихи

АРМ директори  Г.В. Кузьмина

Хизмат тел. 214-82-90, сот. 189-81-10

Тошкент давлат тиббиёт институти кутубхонаси бой тарихга эга.   У дастлаб Туркистон давлат университети кутубхонаси шаклида 1920 йилда барпо этилди. Кутубхона фонди асосини 1919-1920 йилларда университет тиббиёт факультети талабалари томонидан йиғилган дарсликлар ҳамда ўқув қўлланмалар ташкил этарди. Атоқли Москвалик хирург И.И.Постниковнинг рус ва чет тилларида чоп этилган бебаҳо журналлар, диссертациялар, уч мингга яқин томга эга хирургияга оид монографиялар тўплами кутубхона фондини бойитди. Шу қаторда бошқа москвалик олимларнинг шахсий кутубхоналари сотиб олиниб кутубхона фондига қўшилган. Румянцова кутубхонаси ҳамда табиатни синаш жамияти томонидан совға сифатида берилган китоблар кутубхона фондига салмоқли ҳисса бўлди. Китоблар илгари черков бўлган бинога йиғилиб шифокорлар ва талабалар назоратида бўлиб            “ Профессор И.Г. Рождественскийнинг талабалар кутубхонаси” деб номланган.

1925 йилда профессор Н.А. Крюков чет элда хизмат вазифаси пайтида сотиб олинган чет тилидаги адабиётлар Фундаментал тиббиёт кутубхона барпо этилишига асос солди. Кутубхона рахбарлиги профессор Ф.И. Валькерга топширилди.

1927 йилда кутубхона 8 кишилик штат ва китоб жамғариш учун 5000 сўм бюджет олди. Шу йилнинг ўзида юқори малакали ишчи Н.А.Буров ишга келиб, каталоглар яратилишига асос солди.

1935 йилда Ўрта Осиё давлат уневерситети тиббиёт факультети

Мустақил олий таьлим даргоҳига айланиши муносабати билан кутубхона Университет фундаментал кутубхонасидан буткул ажралиб чиқди.

1933 йилда ахборот- библиографик бўлимнинг яратилиши ёш илмий ходимларга ўз илмий ишлари учун рус ва чет тилларда  адабиётлар саралашга кўмак берди. Штатдаги 8 хизматчининг барчаси бир неча чет тилларга эга эдилар.

Улуғ Ватан уруши йилларида кутубхона тиббиёт хизматчилари ва эвакуация госпиталида бўлган ярадор жангчилар ҳамда командирларга хизмат қилган.

Салмоқли китоб фондига эга бўлган кутубхона урушдан кейинги йилларда урушдан талофат кўрган Киев, Харьков, Қрим тиббиёт институтлари кутубхоналарига дублет фондидан 10000 дан зиёд китоб ўтказган. 16000 дан ошиқ тиббий адабиётлар қайта тикланган ва Тожикистон, Қирғизистон тиббиёт институтларига берилди. Шунингдек фонднинг бир қисми ёрдам сифатида Самарқанд, Семипалатинск, Андижон, Ўрта Осиё педиатрия тиббиёт институтларига тақдим этилди.

Қарийб 100 йиллик тарихи ( 2020 йилда 100 йиллиги) давомида кутубхона Ўзбекистон Республикасидаги 700000 дан зиёд китоб экземплярига эга энг йирик кутубхоналардан бири даражасига етди. Фонд тиббиёт ва унга ҳамрох соҳаларга оид ниҳоятда кекса адабиётлар, қўлёзмаларга эга Ўзбекистондаги бой фондлардан биридир. Мазмунан универсал бўлган кутубхона фонди ўз тарихий фаолияти давомида Ватанимизда ва чет давлатларда чоп этилган турли тиллардаги тиббиёт, биология, тиббий кимё, ижтимоий фанлар ҳамда бой бадиий адабиётлар фондига, санъат ва маданият га оид адабиётларга эга.

Замон талаби билан китобхонларга хизмат кўрсатишнинг янги замонавий  усуллари иш жараёнига кириб келмоқда. Булар – моддий –техника базасини яратиш, компьютерлар ҳамда оргтехникага эга бўлиш, доимо ўсиб борувчи электрон китоблар базасини яратиш, автоматлашган изланиш борасида 10000 дан зиёд библиографик ёзувга эга “АРМАТ” дастури асосида электрон каталогни юргизиш кабилар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “ Ўзбекистон аҳолисини ахборот-кутубхона хизмати билан таъминлаш” ҳамда ТТА ректорининг 155 сонли буйруғига асосан 2006 йилдан эътиборан Тошкент Тиббиёт Академияси кутубхонаси Ахборот Ресурс Маркази (АРМ) деб аталди.

Ҳозирги кунга келиб АРМ 8000 дан зиёд китобхонга хизмат этади. Китобхонлар учун абонементлар тармоғи ва ўқув заллари соат 22га қадар хизматда. АРМ фонди 681.594 экземпляр китобдан иборат бўлиб,  улардан 168004 экземпляри ўқув фонди, 33.511 экземпляр давлат ва рус тилидаги ўқув қўлланма, 20000 экземпляр инглиз тилидаги ўқув қўлланмаларидир. Ўқув адабиётнинг асосий қисмини ташкил этган китоблардан 15.907 таси электрон холатга келтирилган. Ўқув заллари жами: 400 ўриндан иборат. Виртуал кутубхона фонддаги барча адабиётларнинг электрон ресурсларидан фойдаланиш имконини беради. 10 та компьютер интернетга уланган.

АРМ ўз фаолияти дастурини ректор тасдиқлаган Низомга асослаган. АРМ 6 бўлимдан иборат: фондларни жамлаш бўлими ва унинг секторлари, илмий ишлов бериш бўлим ва унинг секторлари, ўқув адабиётлар билан хизмат кўрсатиш бўлими ва унинг секторлари, илмий адабиётлари билан хизмат кўрсатиш бўлими ва унинг секторлари, рақамлаш бўлими, компьютерлаш ва электрон каталогизация бўлими, библиографик-маълумот ва оммавий ишлар бўлими, административ бошқарув бўлими. Ҳар бир бўлим тасдиқланган Низомга эга.

АРМ ўз иш кўрсатгичлари бўйича 2 тоифага оид иш хақи олади. Штат 51 хизматчидан иборат.

АРМ жамоаси хизмат кўрсатишнинг янги усуллари устида изланиб оммавий ишларнинг янги формаларини вужудга келтирди. Булар асосан талабалар турар жойлари қошидаги ўқув залларида ўтказилади. Баъзи китоблар ва кафедралар презентациялари, докладлар, ўқув ва илмий видео материаллар ва слайдлар иштирокидаги тематик ўқув семинарлар шулар жумласидандир.

Ҳозирги АРМ

АРМ структураси ва штат рўйҳати Олий таълим Вазирлигининг

2 тоифали кутубхоналарга берилган Буйруғига ҳамда кутубхонанинг иш кўрсатгичларига асосланиб тайёрланган:

– Умумий фонд сони 161654та.

-Йиллик китоб бериш хизмати- 800000 дан ортиқ.

-Китобхонлар сони 4311 та.

-Ходимлар сони 28 та.

16587 ўқув дарслигидан электрон ресурслар базаси яратилган

5 мингдан ортиқ  библиографик ёзувдан иборат бўлган “АРМАТ” дастурига асосланган электрон каталог бўйича изланиш виртуал кутубхона ва хизмат кўрсатиш пунктларида амалга ошириш мумкин.


Ахборот – ресурс марказининг асосий йўналишлари:

  • Барча тоифадаги китобхонларга таълим, илмий ва амалий фаолиятига мувофиқ хизмат кўрсатиш;
  • Ўқув ва илмий жараёнларни қўллаб-қувватлаш, ахборот манбалари тавсияси учун АРМ фондини шакллантириш, электрон оммавий ахборот воситаларида хужжатлар фондини шакллантириш;
  • Фондни шакллантириш, бадиий маънавий-маърифий адабиётлар билан тўлдириш, шу жумладан бадиий адабиётларнинг электрон кўринишга ўтказиш;
  • АРМ фондини электрон форматига рақамлаштириш ва узатиш;
  • АРМАТ дастурига мувофиқ ЭК шаклланиши;
  • Барча тоифадаги китобхонлар иштрокида маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш, китобхонликни ошириш;
  • Талабалар билан ўқув машғулотлар усулларини такомиллаштириш, ёшларни бадиий адабиётлар ўқишларига жалб қилиш, ТМА олимларининг хаёти ва фаолиятини тарғиб этиш, Республика ва Академия хаётидаги энг мухим сиёсий ғоялар, маданий маърифий ахборотларни ёритиб бериш;
  • АРМАТ дастури бўйича Олий таълим Вазирлигининг ягона электрон каталогини ва электрон маълумотлар базасини яратишда қатнашиш;
  • Medline, EBSCOhost, Thomson Reuters (Veb of Science Core Collection), Oksford университет матбуоти ва бошқалар. Электрон маълумотлар базаларидан фойдаланувчилар учун мос ёзувлар ва библиографик ахборот хизматларини кўрсатиш;
  • АРМ ходимларини малакасини ошириш, турли даражадаги кутубхоначилик бўйича Республика ва хорижда ўтказиладиган илмий-амалий анжуманларда иштирок этиш, инглиз тили асосларини ўрганиш, тиббиёт терминологияси ва бошқаларни яхши ўзлаштириш.

Бизнинг жамоа:

Худдиева Гулчехра Илмий – услубий ва ахборот-маълумот бўлим мудири
Арипова Дилдора Ахборот-кутубхона ресурсларини бутлаш, каталоглаштириш ва тизимлаштириш бўлим мудири
Рахимова Клара Ахборот-кутубхона ресурслари билан хизмат кўрсатиш  бўлим мудири
Назарова Мохидилбону Электрон ахборот ресурслари бўлим мудири
Шукурова Иноят Хорижий ахборот-кутубхона ресурслари билан ишлаш бўлим мудири
Мухамеджанова Тохира Бош кутубхоначи
Назарова Шахноза Ахборот-кутубхона технологиялари бўйича етакчи мутахассис
Абдурахимова Васила Ахборот-кутубхона технологиялари бўйича етакчи мутахассис
Тошполатова Мухаббат Кутубхоначи ( 1-тоифа)
Мирзаева Мухлиса Кутубхоначи ( 1-тоифа)
Эргашева Манзура Библиограф (1- тоифа)
Пулатова Раъно Кутубхоначи ( 1-тоифа)
Носирова Лайло Кутубхоначи ( 1-тоифа)
Аскарова Шохиста Библиограф (1- тоифа)
Назарова Гулноз Библиограф (1- тоифа)
Саидова Гулчехра Кутубхоначи (1- тоифа)
Собирова Умида Кутубхоначи (1 –тоифа)
Тошбоева Феруза Кутубхоначи ( 1 –тоифа)
Абдукаримова Гулчехра Кутубхоначи ( 1-тоифа)
 Орлик Елена  Ахборот-кутубхона технологиялари бўйича етакчи мутахассис

Излаш, буюртма ва хужжатлар билан ишлаш

  • АРМ хужжатларидан фойдаланиш хизмат кўрсатиш тизими орқали амалга оширилади. Булар: 3 абонент ва 8 ўқув залларидир.
  • Интернетдан виртуал кутубхона хизмати чегарасида фойдаланилади.
  • Адабиётлар излаш ва унинг буюртмаси одатий каталоглар ҳамда “АРМАТ” дастурига асосланган электрон каталог асосида олиб борилади. Электрон каталогдан фойдаланиш ҳуқуқига барча эга.
  • АРМ дан фойдаланувчилар қуйидаги хизмат имкониятларига эга:
  • Алфавит каталогдан излаш
  • Систематик каталогдан излаш
  • Тиббий кўргазмали рубрикалардан излаш.(MeSH)
  • Электрон каталогдан излаш
  • Хужжатнинг мавжуд электрон нусхасига буюртма бериш
  • Электрон нусхаси бўлмаган хужжатга буюртма бериш
  • Биринчи ўриндаги муҳим хизматлар 214 82 90 телефон орқали ҳам бажарилади. Фойдаланувчи мавзуга керакли хужжатларга олдиндан буюртма бериб уларни олиш вақтини белгилайди.

АРМ структураси

АРМ структураси ва штат рўйҳати Олий таълим Вазирлигининг

2 тоифали кутубхоналарга берилган Буйруғига ҳамда кутубхонанинг иш кўрсатгичларига асосланиб тайёрланган:

-Йиллик китоб бериш хизмати- 800000 дан ортиқ.

-Китобхонлар сони 4311 та.

-Штат бўйича хизматчилар сони 28 та.

Умумий фонд сони 161654та.

Электрон ресурслар базаси яратилган 16587 ўқув дарсликлари

5 мингдан ортиқ библиографик ёзувларни “ АРМАТ “ дастури асосида электрон катологга киритилди.

Электронный каталог по программе «Армат»- свыше 5 тысяч  библиографических записей. Поиск  информации по электронному каталогу можно проводить в виртуальной библиотеке и в пунктах обслуживания ИРЦ.

АРМдаги даврий нашрлар (2018 йил)

Бола ва замон
Гулистон
DARMON
Демократлаштириш ва инсон хуқуқлари
Ёшлик
Yosh kuch
Жамият ва бошқарув
Жахон адабиёти
Журнал теор. и клин.мед.
Звезда Востока
Ижтимоий фикр
Неврология
Педиатрия
Ўзбекистон тиббиёт журнали
Санам
Санъат (узб)
Санъат (ингл)
Саодат
Соғлом авлод учун
Тафаккур
Корхонани бошқариш
Юристга
Шарқ табобати
Шарк юлдузи
Ўзбекистонда ижт.фанлар
Экономическое обозрения
Uzbekistan central Asia
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси
Ўзбекистон тарихи
Ўзбекистон Респуликаси. Конун хужжатлари тўплами
Ўзбекистон Республикаси хукуматининг карорлари тўплами
Хуқуқ ва бурч
Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис палатаси Ахборотномаси
Ўзбекистон хирургияси
Хамшира
Кутубхона Уз
Сихат- саломатлик
Фармацевтика журнали
Фуқаролик жамияти
ТТА ахборотномаси
Бюллетень Ассоц. Врачей
Шошилинч тиббиёт ахборотномаси
Талабалар дунёси
ХХ1 аср Технологиялари
Сирли олам
Фан ва турмуш
Management
Соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш
Узбекистан Today
Инфекция иммунитет и фармакология.
Бух.учет и налого.обл. Гл.бухга
Бюллетень ОАК
Кардиология Узбекистана
Медикал
Инфоком УЗ

МДХ журналлари (2018 йил)

Акушерство и гинекология
Ангиология и сосудистая хирургия
Анестезиология и реаниматология
Архив патологии
Бюллетень экспериментальной биологии и медицины
Библиотека
Вестник оториноларингологии
Вестник офтальмологии
Вестник хирургии им. И.И. Грекова
Вестник травматологии и ортопедии им. Н.Н. Приорова
Гематология и трансфузиология
Гигиена и санитария
Детская хирургия
Журнал микробиологии, эпидемиологии и иммунобиологии
Хирургия. журнал им. Н.И. Пирогова
Клиническая медицина
Кардиология
Медицинская сестра
Морфология
Нефрология
Патологическая физиология и экспериментальная терапия
Проблемы эндокринологии
Пульмонология
Российский вестник акушера-гинеколога
Терапевтический архив
Экспериментальная и клиническая фармакология
Эндоскопическая хирургия
Эпидемиология и инфекционные болезни
Неврологический журнал
Анналы хирургии
Аллергология и иммунология
Здоровье
Репродуктивное здоровье детей и подростков
Российский журнал гастроэнтерологии, гепатологии, колопроктологии
Клиническая лабораторная диагностика
Педиатрия журнал им. Сперанского
Российский офтальмологический журнал
Аспирант и соискатель
Анналы хирургической гепатологии
Вестник российской академии медицинских наук

Translate: English, Russian