Таълим сифатини назорат қилиш бўлими

 Адилов Шуҳрат Қаюмович

Бўлими бошлиғи

Тел.: (+998 98) 123-61-36

E-mail: nazorat@tma.uz


Тошкент тиббиёт академияси таркибидаги Таълим сифатини назорат қилиш бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 515-сон қарорининг 14-бандига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, бевосита Тошкент тиббиёт академияси таркибига киради.

Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари, Давлат инспекцияси ҳамда ТТА ректорининг буйруқлари ва қонуний кўрсатмаларига, шунингдек Бўлим тўғрисидаги Низомга мувофиқ олиб боради.

Бўлим амалга оширилган ишлар, муаммолар ва камчиликлар тўғрисидаги маълумотларни мунтазам равишда ТТА ректорига ҳамда Давлат инспекциясига тақдим этади.

Бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • Таълим йўналишлари ва мутахассисликларнинг давлат таълим стандартлари (ДТС), малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурлари билан таъминланганлигини таҳлил этиш ва уларни экспертиза қилиш;
  • ТТАда таълим жараёни сифатини, унинг ўқув адабиётлари ва ўқув-услубий материаллар билан таъминланганлик даражасини ўрганиш;
  • ТТА талабалари билим ва кўникмаларининг ДТСга мувофиқлигини ўрганиш ва таҳлил қилиш;таълим сифатини оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш;кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини юритиш;
  • ТТАда ички аттестациядан ўтказиш натижалари бўйича таълим сифатига салбий таъсир этувчи омилларни аниқлаш, маълумотларни ТТА ректорига ҳамда Давлат инспекциясига тақдим этиш;аттестация, таълим сифатини ўрганиш билан боғлиқ жараёнларда ТТАда аниқланган камчиликлар ва нуқсонларни ўз вақтида бартараф этилиши бўйича тегишли таркибий тузилмаларга таклифлар бериш;
  • ТТАнинг таркибий тузилмаларида (факультет, кафедра, бўлим, марказ, академик лицей) педагог ходимларнинг касбий малакаси ҳолатини, сифат даражасини аниқлаш мақсадида ички мониторингни ўтказиш, таҳлилий маълумотларни тайёрлаш, аниқланаган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича ТТА раҳбариятига таклифлар киритиш;таълим сифатини ошириш мақсадида профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш жараёнида замонавий усуллар ва услублардан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилиш;
  • ТТА профессор-ўқитувчилари таянч маълумотларининг тегишли дарс берадиган фан(лар)ига мослигини таҳлил қилиш ва хулосаларни ТТА ректорига маълум қилиш;
  • ТТАнинг ўқув жараёни, илмий-тадқиқот ва илмий-услубий ишлар режаларининг бажарилишини мониторинг қилиш;таълим жараёни моддий-техник базаси ҳолатини таҳлил қилиш, уни ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар бериш;
  • ТТАда талабалар амалиётининг таълим йўналишлари ва мутахассисликларни инобатга олинган ҳолда ташкил этилганлигини ва унинг самарасини назорат қилиш;
  • ТТАдаги ижтимоий муҳит, кадрлар тайёрлаш ва таълим сифатини ўрганиш мақсадида доимий равишда талаба, ота-она, профессор-ўқитувчи ва кадрлар истеъмолчилари ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказиш;
  • Давлат инспекциясининг топшириғига биноан ТТА рейтингини аниқлашга ва баҳолашга оид маълумотларни тўплашда, ўтказиладиган аттестация ва таълим сифатини ўрганиш билан боғлиқ жараёнларда иштирок этиш;
  • Талабалар билимини баҳолаш жараёнини таҳлил қилиш асосида рейтинг балларининг холислигини, шаффофлигини ва сифат даражасини баҳолаш;
  • ТТА рейтингини халқаро даражага кўтаришга қаратилган чора-тадбирларни олий таълим муассасаси раҳбарияти билан биргаликда ишлаб чиқиш ва уни ижросини таъминлашда фаол иштирок этиш;
  • бўлим ходимларининг касбий маҳоратини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” жамғармаси ёки халқаро лойиҳалар ва ТТА ҳисобидан ривожланган хорижий давлатларнинг нуфузли ўқув ва илмий марказлари тажрибасини ўрганиш ва уларни таълим жараёнига татбиқ этиш;
  • ТТА тегишли таркибий тузилмалари билан ҳамкорликда таълим сифатини оширишга қаратилган ўқув семинарлари ва тренингларни ўтказиш;
  • ТТАда жамоатчи экспертлар базасини шакллантириш ва улар билан қўйилган вазифалар доирасида семинар машғулотларини мунтазам равишда ўтказиб бориш;
  • Ўқув жараёни билан ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцион ҳамкорлик, инновацион ғоялар, ишланма ва технологияларнинг амалий татбиғи масалалари мониторингини юритиш;
  • ТТА Кенгашида, давра суҳбатлари ва анжуманларда бўлим томонидан таълим сифатини оширишга оид амалга оширилган ўрганиш ва мониторинг натижалари тўғрисида маълумотлар ва таклифлар бериб бориш;

Акбарова Дилфуза Суратовна

Бош мутахассис

Тел.: (+998 97) 737-64-78

E-mail: nazorat@tma.uz

 

 


Абдирахимова Лола Анваровна

Бош мутахассис

Тел.: (+998 90) 946-00-19

E-mail: nazorat@tma.uz

 

 


БАРЧА МУРОЖААТЛАРИНГИЗНИ ҚУЙИДАГИ ПОЧТА МАНЗИЛИ ОРҚАЛИ ЮБОРИШИНГИЗ МУМКИН:

 nazorat@tma.uz


Таълим сифатини назорат қилиш бўлими ходимлари 2018 йил 01.04-10.04 кунлари  Жанубий Кореяда ўз малакаларини ошириб келдилар. 

 

Translate: English, Russian