Онлайн қабул

Ҳурматли хорижий абитуриент-фуқаролар!

Тошкент тиббиёт академияси (ТТА)га 2018-2019 ўқув йилига ўқишга қабул учун ҳужжатларни онлайн тақдим этиш веб-сайтига хуш келибсиз.

Ушбу сайтда сиз ТТА қабул ҳайъатига керакли ҳужжатларни онлайн кўринишда қуйида келтирилган форма орқали барча пунктлар бўйича керакли маълумотларни тўғри ва аниқ киритиб жўнатишингиз мумкин.

Агар барча сўралган маълумотлар тўғри жўнатилган бўлса, ушбу маълумотлар ТТА қабул хайъати томонидан кўриб чиқилиб Сизга ҳужжатларни оригиналлари билан кўрсатилган санада келиб учрашиш ва тиббий кўрикдан ўтиш бўйича эълон ушбу вебсайтда эълон берилади. Абитуриент билан боғланиш учун телефон ва e-mail манзиллари аниқ кўрсатилиши керак. Тиббий кўрикдан ва ҳужжатлар қайта-қайта кўриб чиқилмайди.


Хорижий фуқаролар томонидан тақдим этиладиган хужжатлар

РЎЙХАТИ

– ОТМ ректори номига ўқишга қабул қилиш ҳақида ариза; (бланка намунаси кўчириб олиб, ёзма кўринишда тўлдириб сўнгра сканерланган ҳолда қуйида сўралган формадан жўнатиш лозим, ARIZA BLANK.pdf)

– паспорт (паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома);

– умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат иловаси билан (ҳужжат ва иловаларини сканерлаб жойлаштирилади. Агар ҳужжатлар рус ёки ўзбек тилида бўлмаса рус ёки ўзбек тилига таржима қилиб нотариал тасдиқланган нусхаларини бириктириб жўнатилади);

– соғлиғи тўғрисидаги тиббий хулоса (086-У форма)

– фотосурат (фотосуратнинг фармати JPG ёки JPEG, оқ фонда, кўзойнаксиз, асосан абитуриентнинг юз қисми олиниши керак, фотошоп мумкин эмас, профессионал фотокамерада олиниши керак.

>> ҲУЖЖАТЛАРНИ ОНЛАЙН ТАҚДИМ ЭТИШ <<

Translate: Russian