Хотин-қизлар қўмитаси

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ ХОТИН-КИЗЛАР ҚЎМИТАСИ БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ҲАҚИДА

Тошкент тиббиёт академияси 2005 йил 19 июль ПФ-3629 Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 29 июлдаги 178-сон қарорлари асосида тугатилган биринчи ва иккинчи Тошкент Давлат тиббиёт институтлари негизида ташкил топди ва академия  Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилотига асос солинди.

Бугунги кунда академияда бакалавиатуранинг 6та факультетида: даволаш, тиббий педагогика, тиббий профилактика, тиббий биология, олий маълумотли хамширалик, ҳарбий тиббиёт, 46 магистратура мутахассислиги бўйича талабалар тахсил олишмоқда.

Тошкент тиббиёт академиясида кўп миллатли хотин-қизлар фаолият кўрсатади ва тахсил оладилар. Академия миқёсида профессор-ўқитувчиларнинг 58,0% ини аёллар ташкил этади. Шу жумладан фан докторлари 53,0 %,  фан номзодлари ўртача 60,1 % га тўғри келади.

Президентимиз томонидан 2017-2021 йилларга мўлжалланган “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар Стратегияси” ишлаб чиқилди ва 2017 йил 7 февралдаги  ПФ-4947-сонли Фармони билан тасдиқланди. Стратегияда  таъкидланганидек, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, уларни оиладаги, жамиятдаги мавқеини ошириш, аёллар хуқуқларини химоя қилиш, хамда  соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш –  давлатимиз олдида турган энг устивор вазифаларидан бири бўлиб келмоқда.

Стратегия талаблари асосида Тошкент тиббиёт академияси хотин-кизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти 2017-2018 ўқув йилида  ўз олдига қуйидаги вазифаларни белгилаб олди: 

-Академияда тахсил олаётган талаба қизлар ва фаолият кўрсатаётган аёл ходимлар ўртасида самимий ва соғлом мухитни  ўрнатиш;

-Хотин-қизларнинг, олима аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, уларни оиладаги, жамиятдаги мавқеини ошириш,  аёллар хуқуқларини химоя қилиш;

-Талаба кизларни оилавий хаётга тайёрлаш ва улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш;

-Хотин-қизлар ўртасида спорт ишларини янада такомиллаштириш;

-Талабалар турар жойлари, ижарада турувчи қизлар ўртасида яқиндан мулоқот ўрнатиш, маънавий-маърифий ишларни кенг кўламда олиб бориш;

-Талаба қизлар ва аёл ходимларнинг академия ички тартиб-қоидаларига тўлиқ  риоя қилишини таъминлаш, уларнинг муомала маданияти, кийиниш одобига бўлган эътиборини яънада кучайтириш;

-Қизлар ва аёл ходимларнинг хуқуқий онгини ошириш, мафаатларини химоя қилиш,  уларнинг маънавий-маърифий маданиятини кўтариш.

 Тошкент тиббиёт академиясида 2017-2018 ўқув йилида

 тахсил олаётган талаба қизлар ҳақида маълумот

Факультетлар Умумий талаба қизлар Иқтидорли талаба қизлар Муаммоли қизлар ТТЖда яшайдиган қизлар Ижарада яшайдиган қизлар Мукофотланган талаба қизлар
 Даволаш 661 23 223 227 2
Тиббий-педагогика 209 20 72 20
Тиббий-профилактика 191 12 89 10
ОМХ 259 12 1 160 49 2
Тиббий биология йўналиши 57
жами 1377 67 1 544 306 4

 

Тошкент тиббиёт академиясида 2017-2018 ўқув йилида

 фаолият юритаётган аёллар ҳақида маълумот

Факультетлар Умумий аёллар Олима аёллар Мукофотланган аёллар
Даволаш 480 62 2
Тиббий-педагогика 66 31 1
Тиббий-профилактика ва тиббий биология 82 40
ОМХ 60 6 1
жами 688 139 4

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ ХОТИН-КИЗЛАР ҚЎМИТАСИ БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТИ ХОДИМЛАРИ ҲАҚИДА


Рахманова Лола Каримовна – тиббиёт фанлари доктори,  ТТА 2- сон болалар касалликлари кафедраси доценти, 1- клиника болалар кардиоревматология ва нефрология бўлими рахбари, Тошкент тиббиёт академияси хотин-кизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси. 170 дан ортиқ нашр қилинган илмий ишлар,  булардан: 2 монография, 2 ўқув қўлланма,  2 ихтиро учун патент, 34 услубий қўлланма, 1 рационализаторлик таклифи, 1 информацион хат ҳамда 100 дан ортиқ тезис ва илмий мақолалар муаллифи. Меҳнат фаолияти давомида унинг илмий-тадқиқот изланишлари натижалари, ихтиролари педиатриянинг долзарб масалаларини ҳал этишда кенг қўлланилмоқда. Рахманова Л.К. томонидан республикада биринчи марта ревматоид артритда буйрак зарарланишининг иммунологик механизми ўрганилган, диатезларда (аллергик, лимфатик, нерв-артритик) босқичли иммункоррекция ва эрта профилактика усуллари яратилган. Болалар иммун-нефрологияси соҳасида унинг томонидан буйрак патологиясини ўрганиш бўйича янгича ёндошув ва инновацион лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Рахманова Л.К. ташкилотчи педагог сифатида талабаларга билим беришда замонавий педагогик, информацион технологиялар ва инглиз тилини  қўллашга кенг эьтибор беради, таьлимда  амалиёт ва назариянинг ўзаро интеграциясини чуқур тадбиқ этади. Миллий ва жаҳон мумтоз адабиёти ва шеьриятига қизиқади. Рус ва инглиз  тилида эркин сўзлашади.


Kaримoвa Бaрнoхoн Нoрмaтaлиeвнa-Тошкент тиббиёт академияси 2- сон болалар касалликлари кафедраси ассистенти, гуруҳ куратори, ТТА даволаш факултети Хотин қизлар кўмитаси муовини.

20 дан ортиқ нашр қилинган илмий ишлар, тезис ва илмий мақолалар муаллифи. Унинг илмий-тадқиқот изланишлари натижалари  педиатриянинг турли соҳаларида кенг қўлланилмоқда. Каримова Б.Н.  жамоат ишларида фаол бўлиш билан бирга, талабаларга билим беришда янгича педагогик усуллар ва информацион технологиялардан кенг фойдаланади. Чет тилини ўрганишга чуқур эьтибор беради. Таьлимда  амалиёт ва назарияни ўзаро интеграциясини тадбиқ этади. Иқтидорли талаба қизлар билан турли тугараклар ташкил қилади. Рус ва инглиз  тилида эркин сўзлашади.

 


Аскарова Наргиза Абдивалиевна- Тошкент тиббиёт академияси Педагогика ва психология кафедраси ассисенти, ТТА тиббий педагогика факултети Хотин қизлар кўмитаси муовини.

Аскарова Н.А. бир неча  нашр қилинган илмий ишлар муаллифи. У психология соҳасида илмий-тадқиқот изланишини олиб бормоқда. Аскарова Н.А. академия жамоат ишларида фаол, талабаларга билим беришда талабчан ва замонавий таьлим-тарбия усулларидан самарали фойдаланади. Чет тилини ўрганишга чуқур эьтибор беради. Таьлимда  амалиёт ва назарияни ўзаро интеграциясини тадбиқ этади. Бадиий адабиётга қизиқади, олима аёллар ижодий фаолиятини ўрганиб боради. Рус ва инглиз  тилида эркин сўзлашади.

 


Юлдашева Фируза Умаровна Тошкент тиббиёт академияси Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш, фуқаролар муҳафазаси кафедраси ассистенти, гуруҳ куратори, ТТА олий маьлумотли ҳамшира факултети Хотин қизлар кўмитаси муовини.

Бир қатор нашр қилинган илмий ишлар муаллифи. Юлдашева Ф.У. академия жамоат ишларида фаол бўлиш бирга, талабаларга билим беришда ўз устида тинмай ишлайди, замонавий ўқитиш усуллари ва инглиз тилини қўллашни кенг йўлга қўйган. Таьлим-тарбияда  назарий ва амалий билимларни биргаликда қўллашга эьтибор беради. Спорт мусобақаларига қизиқади. Рус ва инглиз  тилида эркин сўзлашади.

 

 


Аширова Шаҳноза Примқул қизи– Тошкент тиббиёт академияси Муҳарририят ва нашриёт бўлими муҳаррири, ТТА Хотин қизлар кўмитаси матбуот котиби. У республика газета ва журналларида нашр қилинган ўнлаб илмий-оммабоп мақолалар, ҳикоялар ва шеьрий тўпламлар муаллифи. Аширова Ш.П. академия  жамоат ишларида фаол, ижодий изланишда ўзига нисбатан талабчан. Миллий ва жаҳон адабиёти дурдоналарини  қизиқиб ўқийди. Чет тилини ўрганишга чуқур эьтибор беради.

 

 

 


 

   

 

Translate: English, Russian