Илмий тадқиқорт сектори

Илмий тадқиқорт сектори Рахбари

т.ф.н. Акромов Давлатбой Араббаевич

Тел.: +998 71 150 78 41, + 99890 370 16 82.

Email: davlatboy.akramov@tma.uz, davlatboy@mail.ru

Тошкент тиббиёт академияси, Илмий тадқиқот сектор (НИС) бўлимига

ХУШ КЕЛИБСИЗ!

Биз ишончга асосланган узоқ муддатли муносабатларни ўрнатамиз.

Илмий тадқиқот сектори (НИС) – Тошкент тиббиёт академиясининг тузилмалари (МНИЛ. НИС, кафедра ва бошқа бўлинмалар) томонидан бюджетдан ташқари маблағларни ишлаб топиш бўйича илмий-тадқиқот ва илмий амалий ишларни бажаришга йўналтирилган, ахолига пулли хизмат кўрсатиш ва бошқа хизматларни бажариш мақсадида буюртмачилар билан хўжалик шартномаларини тузади, расмийлаштиради ва бажарилишини назорат қилади.

Ҳурматли дўстлар!

Сизни бизнинг веб-сайтимиз сахифаларида кутлашдан мамнунмиз! Тошкент тиббиёт академияси Илмий тадқиқот сектори ташкил этилган буён доимий равишда ўзининг фаолиятини такомиллаштириб бормоқда. Ушбу сайи харакатларимиз бизни етакчиликни сақлаб қолишда ва хамкорларимизга тақдим этилаётган хизматларимиз сифатини юқори даражада таъминлашга имкон бермоқда.

Бўлим хақида

  1. Тошкент тиббиёт академияси, Илмий тадқиқот сектори кафедралар ва бошқа таркибий бўлинмалари томонидан бажариладиган “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази” ДУК томонидан тавсия қилинган янги дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни клиник синовлардан ўтказиш, ЎзР ССВ “Гигиена, санитария ва эпидемиология департаменти” томонидан тавсия этилган янги дори воситалари, биологик фаол қўшимчалар ва овқат қўшимчаларини токсикологик паспорти тузиш, илмий тадқиқот ва илмий амалий ишларни ҳамда бошқа пуллик хизматлар (илмий ташхисиёт лабораториялари, тайёрлов курси, нашриёт ишлари, спорт иншоотларидан фойдаланиш, клиник ординаторларни ёндош фанлардан ўқитиш, мехмонхона ва талабалар турар жойлари яшаш ўринларини ижарага бериш, бўш бино ва иншоотларни ижарага бериш)ни бажариш учун буюртмачилари билан шартномалар тузиш, расмийлаштириш ва бажарилишини назорат қилиш мақсадида ташкил этилган.
  2. Илмий тадқиқот сектори Академия ректори томонидан тасдиқланган “Низом” асосида фаолиятини олиб боради. Илмий тадқиқот сектори фаолиятига Илмий ишлар бўйича проректор бевосита рахбарлик қилади.
  3. Илмий тадқиқот секторида “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази” ДУКси томонидан тавсия қилинган янги дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни клиник синовлардан ўтказишга рухсат этилган кафедра ва бўлинмаларнинг профессор-ўқитувчилари:

 

 

Translate: English, Russian