ПЕДАГОГИКА ВА ПСИХОЛОГИЯ КАФЕДРАСИДА “СИЗ БОРКИ ОЛАМ МУНАВВАР” НОМЛИ ТАДБИР ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ

Тадбирда кафедра профессор – ўқитувчилари ва Тиббий педагогика факультетининг 1 курс талабалари иштирок этди. Тадбирни кафедра мудири пс.ф.н.доц. Р.Н.Мелибоева табрик сўзлари билан очиб берди ва оилада ва жамиятда аёлларнинг ўрни, бахтли оила сирлари ҳақида сўзлади. 102 Б гурухи талабалари томонидан байрам дастури намойиш этилди. Тадбир давомида оналар, аёллар ва қизларни мадх этувчи шеьр ва қўшиқлар ижро этилди. Сўнгра талабалар иштирокида “Ким зукко” номли викторина ўтказилиб, ғолиблар тақдирланди. Мавзуга оид “Оналарни қадрланг” номли видиоролик намойиш этилди. Тадбир сўнгида ўқитувчи Н.А.Аскарова ҳам байрам билан табриклаб, барчага соғлиқ, бахт, бахорий кайфият тилади. Байрам тадбири юқори савияда ўтди ва барчада байрамона кайфият уйғотди.

Translate: Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan