МУҲИМ 5 ТАШАББУС АМАЛДА

Фарзандларимизнинг турли радикал ва зарарли ғоялар таъсирига тушиб қолишига йўл қўймаслик ҳар биримизнинг асосий вазифамиздир. Уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун замонавий шароит ва имкониятлар яратилган. Шу билан бирга, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш долзарб масала ҳисобланади. Ёшлар қанчалик маънавий баркамол бўлса, турли ёт иллатларга қарши иммунитети ҳам шунча кучли бўлади.

Жорий йилнинг 30 сентябрида Тошкент тиббиёт академиясида Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббуснинг бешинчи йўналиши бўйича, яъни хотин-қизларни иш билан таъминлаш, талаба-қизларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилган ишларни янада яхшилаш мақсадида тикувчилик тўгараги ташкил этилди. Мазкур тўгарак учун барча керакли асбоб-ускуналар билан жиҳозланган хонанинг очилик маросими бўлиб ўтиб, талабаларга фодаланишлари учун топширилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan