Тошкент тиббиёт академиясига қарашли талабалар турар жойида ўтказилган “Дирекция кубоги”

Тошкент тиббиёт академияси тасарруфидаги талабалар турар жойларида ўтказилган “Дирекция кубоги”нинг очилиш маросимида талабалар турар жойи дирекцияси директори Э.А.Худайқулов сўзга чиқиб спорт мусобақаларини очиқ деб эълон қилди ва барча спортчиларга омад тилади. Спорт мусобақалари қуръа ташлаш жараёни билан бошланди. Дирекция кубоги тўртта спорт туридан иборат бўлиб унда мини футбол, шахмат, қизлар ва ўғил болалар ўртасида волейбол ҳамда стол тенниси ташкил этилди.

Миллионлар ўйини бўлган футбол барча томошабинларнинг диққат марказида бўлиб жуда қизиқарли бўлиб ўтди.

Унда №8 сонли талабалар турар жойининг “Лочин” жамоаси фахрли 1 ўринни эгаллади, №4 сонли талабалар турар жойи йигитлари 2 ўринни банд этди ҳамда №5 сонли талабалар турар жойи йигитлари 3 ўрин билан кифояланишди.

Ўғил болалар ўртасида ўтказилган волейбол спорт турида №8 сонли талабалар турар жойида истиқомат қилувчи йигитлар пешқадамликни хеч кимга бермасдан фахрли 1 ўринни банд этдилар, №3 сонли талабалар турар жойининг йигитлари 2 ўрин билан чегараланишиди, №5 сонли талабалар турар жойи жамоаси 3 ўринни эгаллашди.

Талаба қизлар ўртасида ўтказилган волейбол спорт мусобақаларида қизларимиз жуда фаол қатнашишди. №8 сонли талабалар турар жойи қизлар жамоаси фахрли 1 ўринни эгаллашди, №5 сонли талабалар турар жойи қизлари 2 ўринни банд этишди.

Барча спорт турлари каби қизиқарли ва барчанинг диққат марказида бўлган шахмат спорт турида иштирок этган талабалар орасида жуда катта қизиқиш уйғотди.

Талаба қизлар ўртасида ўтказилган стол тенниси спорт мусобақаларида қизларимиз жуда катта қизиқиш билан фаол қатнашишди. №3 сонли талабалар турар жойида истиқомат қилувчи Тажибаева Н. фахрли 1 ўринни эгаллади.

Шу тариқа талабалар турар жойлари “Дирекция кубоги” учун ўтказилган спорт мусобақалари барча талабаларнинг хотирасида ўчмас из қолдирди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan