Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Олий таълим муассасалари талабалари учун “Ёшлар иттифоқи” стипендияси танловини эълон қилади!

ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Олий таълим муассасалари талабалари учун “Ёшлар иттифоқи” стипендияси танловини эълон қилади!

“Ёшлар иттифоқи” стипендияси – барча олий таълим муассасалари талабалари (бакалавр, магистр)га ижтимоий-сиёсий, маънавий ва ҳуқуқий саводхонлиги ҳамда ижтимоий фаоллигига қараб бериладиган рағбатлантирувчи мукофот бўлиб “Ёшлар иттифоқи” стипендияси йилнинг ўн ойи давомида тўлаб бориладиган тўлов бўлиб, стипендиянинг ойлик миқдори энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида белгиланади. 

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

– танлов анкетаси;

– фуқаролик паспорти нусхаси;

– 2 дона (3х4 ҳажмдаги) расм;

– Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг олий таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилот етакчиси ҳамда Иттифоқнинг туман Кенгаши раисидан тавсифий-тавсиянома;

– иштирокчининг иқтидори ва фаоллигини кўрсатувчи ҳужжатлар (фахрий ёрлиқ, диплом, сертификат ва бошқа);

– иштирокчининг фаоллиги ва иқтидорини кўрсатувчи илмий-публицистик материаллар (тўпламлар ёки матбуотда чиққан илмий мақоласи, тезислари, публицистик мақоласи);

– иштирокчининг Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан таъсис этилган лойиҳаларга таклифи ҳамда инновацион ғояси (чоп этилган ҳолда).

Хужжатлар 2019 йил 20 октябргача ТТА Ёшлар иттифоқи БТда қабул қилинади. Маъсул фаол ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш йўналиши етакчиси Ўктамова Динара

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan