Тошкент тиббиёт академияси ходимлари “Йилнинг энг яхши шифокори” танловида турли номинациялар бўйича ғолибликни қўлга киритдилар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, уларнинг самарали фаолият юритиши учун қулай имкониятлар яратишга устувор вазифа сифатида қарамоқда. Вазирлик ташаббуси билан анъанавий тарзда ўтаётган “Йилнинг энг яхши шифокори” каби танлови ҳам бу борада муҳим ўрин тутмоқда. Шу йилнинг 7 декабрь куни пойтахтимизда ўтказилаётган ушбу танлов ҳар йилгиданда юқори савияда ва кенг миқёсда ўтказилади. Унда биринчи марта 39 та номинация бўйича 117 нафар ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Хусусан, Тошкент тиббиёт академиясининг Умумий ва болалар жарроҳлиги кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор Охунов Алишер Орипович – “Энг яхши профессор” номинацияси бўйича 1-ўринни, Атроф-муҳит гигиенаси кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, доцент Саломова Феруза Ибодуллаевна – “Энг яхши доцент” номинацияси бўйича 2-ўринни, Травматология, ортопедия, харбий дала жарроҳлик ва нейрожарроҳлик кафедраси профессори, тиббиёт фанлари доктори Асилова Саодат Убаевна – “Энг яхши илмий тадқиқотчи” номинацияси бўйича 2-ўринни қўлга киритдилар.

2 Replies to “Тошкент тиббиёт академияси ходимлари “Йилнинг энг яхши шифокори” танловида турли номинациялар бўйича ғолибликни қўлга киритдилар”

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan