Ёш ижодкорлар билан “Созлар навоси” мавзусида ижодий учрашув

Тадбир Тошкент тиббиёт академиясига қарашли 4-сонли талабалар турар жойида ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон давлат концерваториясининг ёш ижодкорлар ўртасида ўтказилган кўпгина халқаро танловлар ғолиби бўлган талабалари Ишжанов Фаррух, Насруллаев Садулла, Дусчанов Хайрулла, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши бош мутахассиси Убайдуллаева Мухлиса меҳмон сифатида иштирок этдилар.

Тадбирда Ўзбекистон давлат концерваторияси талабалари томонидан жонли ижродаги қўшиқлари, мусиқий чиқишлари талаба-ёшларда мусиқа ва жонли ижродаги миллий қўшиқчилик санъатимизга бўлган қизиқишларини янада ортишига замин яратди. Шунингдек тадбирда Даволаш факультети талабаси Мадаминов Абомуслим жонли ижродаги қўшиқлари билан йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.

Тадбир сўнгида меҳмонлар ва барча иштирокчи талабалар биргаликда қўшиқ ижро этишди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan