ТИББИЙ ПРОФИЛАКТИКА ЙЎНАЛИШИ ТАЛАБАЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

«Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз»

Шавкат Мирзиёев

Жорий йил 14 феврал куни Тошкент тиббиёт академияси ректори Лазиз Туйчиев тиббий профилактика йўналиши бакалавр, магистр, клиник ординатор талаба-ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Тошкент тиббиёт академияси жамоаси, Ўзбекистон Республикаси бош Давлат санитария врачининг биринчи ўринбосари, тиббий профилактика йўналиши магистр, клиник ординатор ва талаба-ёшлар иштирок этдилар.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда Ўзбекистон Республикаси бош Давлат санитария врачининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов Санитария-эпидемиология осоишталик агенлиги фаолияти, амалга аширилаётган ислоҳотлар, соҳадаги мавжуд камчиликлар, вилоятлардаги  кадрлар етишмовчилиги ва бошқа масалаларга тўхталиб ўтди. Хусусан, соҳада ишлаётган раҳбарларнинг 30 фоизи ёшлар ташкил этиши, Тошкент шаҳар ва Қорақолпоғистон Республикасида 90-100 фоиз иш ўринлари бандлиги, бироқ бошқа вилоятларда 35-50 фоиз вакант иш ўринлари мавжудлиги, битирувчи талабалар ўқишларини тамомлаб ўз вилоятларида ишлашлари учун барча шароитлар яратиб берилиши ҳақида гапириб ўтилди.

 

 

Учрашув давомида ходим ва талаба-ёшлар томонидан берилган кўплаб саволларга Лазиз Туйчиев ва Ботир Қурбоновлар атрофлича жавоб бердилар.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan