Энг фаол ва ташаббускор аёллар эътироф этилди

Ўзбекистон Республикасида ўтказилган «Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойихаси» III Республика танловида Тошкент тиббиёт академиясининг профессор-ўқитувчилари фаол иштирок этишди. Мазкур танловда Республикада фаол, олима ва хунармандчилик билан шуғулланаётган   4000 дан зиёд аёллар турли соҳадаги фаолият натижалари билан иштирок этиб, 500 нафари Республика босқичига тавсия қилинган.

 

Танлов натижаларига кўра Тошкент тиббиёт академиясида фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар бир қатор номинациялар бўйича фахрли биринчи ўринга сазовор бўлишди.

 

-“Энг самарали ихтиро” номинацияси бўйича болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедраси профессори Шайхова Гули Исламовна

-“Энг самарали лойиха” номинацияси бўйича атроф-мухит гигиенаси кафедраси доценти Абдукадирова Лола Кабуловна

-“Тиббиёт йуналиши бўйича энг самарали ЭХМ дастури ва маълумотлар базаси” номинацияси буйича 3- сон ички касалликлар кафедраси доценти Абдурахимова Лола Анваровна.

Барча ғолибларни табриклаймиз!!!

2 Replies to “Энг фаол ва ташаббускор аёллар эътироф этилди”

  1. Модомики, буюк бўлишни истар экансан, аввало шу аёлларимиз каби мамлакатимиз буюклиги йўлида хизмат қилиш зарур. Офарин Сизларга мўътабар аёлларимиз.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan