Ҳурматли талабалар ва ўқитувчилар!

Тошкент тиббиёт академиясининг 100йиллигига бағишланган “Ёш олимлар конференцияси” ўтқазилади шу мунлосабат билан “Йилнинг энг яхши талабаси” унвони учун танлов бошланди!

Танлов 3 босқичда ўтқазилади:

1-босқич: Ҳар бир кафедрада бакалавр талабалари ўртасида “Ёш олимлар” конференцияси ўтқазилади ва мезонларга асосланган ҳолда ўринлар тақсимланади. Ўтқазиладиган вақти: 9-14 мартгача.

2- босқич: кафедралар йўналишлари бўйича 8та секцияда биринчи босқичда ғолиб бўлган талабалар ўзларини инновацион ғоялари билан конкурсда қатнашади, улардан хаъят аъзолари финалга йўлланма олган энг иқтидорли талабалардан  бири танлайди. Ўтқазиладиган муддат 18.03.2020й.

Финал- барча финалчилар бир хафта ичида “Мен ТТА талабасиман” мавзусида ўз тақдимотларини тайёрлашлари керак, унда талаба ўз илмий ва инновацион ғоясини қисқача айтиб бериши керак ва ўзини қандай талаба ва нима учун у энг яхши талаба унвонига сазоворлигини презентация қилиши зарур. Бунда хам илмий хам ижодий ёндошув кўзга тутилган.

Финалда ғолиблар қўйдаги номинациялар бўйича аниқланади:

  1. Ўз мутахассислиги бўйича йилнинг энг билимдон талабаси;
  2. Йилнинг энг фаол талаба-ташаббускор;
  3. Йилнинг энг яхши ғояси.

Ушбу номинацияларда ғолиб чиққан талабалар ушбу номинациялар бўйича ТТАни Республика мусобақаларида ҳимоя қиладилар.

Ва энг мухим номинация- “ТТА йилнинг энг яхши талабаси”!

Барча номинациялар ғолиблари қимматбахо совғаларга эга бўладилар.

Мусобақа финал босқичи ТТА қошидаги лицей залида 26.03.2020йили бўлиб ўтади ва байрам концерти хамда кўнгилочар дастур билан бирга бўлиб ўтади.

Танловда иштирок этишни хохлаганлар қуйдаги талабларга жавоб беришлари керак:

  • Узининг илмий ғоясини намойиши;
  • Олий ўқув юртига киргандан бошлаб фанларни ўзлаштириш ва ўқув жараёнлардаги иштироки ва фаоллиги,
  • ТИЖда иштирок этиш фаоллиги,
  • Конференцияларда иштироги, чоп этилган мақола ва тезислари
  • Ораторлик қобилияти,
  • Маъсуллик,
  • Талабалар ва педагоглар томонидан ҳурматга сазовор,
  • Дунёқараши кенг,
  • Тилларни билиши (узб, рус, инглиз…),
  • Тўгаракларда амалий кўникмаларни эгаллаган жихатлари инобатга олинади.

Конференцияни ўтқазиш учун жавобгар кафедранинг ТИЖ рахбари тадбир тўғрисида баённома , баллар варақаси(хакамлар хаъяти томонидан имзоланади) ва факультет деканининг имзоси билан ғолибнинг характеристикасини тақдим қилиш керак.

Илова№1

 

Мезонлар Бахолаш Баллар
1. Структураси – Слайдлар сони таркибининг мазмунига ва давомийлигига мос келади.

– Сарлавха слайд ва хулосалар билан слайднинг мавжудлиги

 

20 б.
2. Кўриниши – Яхши сифатли иллюстрациялар, аниқ тасвир билан, матнни ўқиш осон.-Маълумотларнинг кўриниши воситалари қўлланилади (жадваллар, графикалар..) 15 б.
3. Асосий қисми –         Инновацион ғоя-         Тақдимот ишининг асосий босқичларини акс эттиради (муаммо, мақсад, хулосалар, адабиёт билан ишлаш..)-         Иш мавзусига оид тўлиқ, тушунарли маълумотларни ўз ичига олади-         Имло ва тиниш белгиларининг саводхонлиги 30 б.
4. Тақдимот қилишда талаблар – Маърузачининг нутқи равон, материални аниқ ва тўғри узатади- Маърузачи тингловчиларнинг саволлари ва шархларига бемалол ва тўғри жавоб беради.- Маърузачи қоидаларга аниқ ва мос келади (7дақиқа) 35 б.

 

Translate: Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan