АЁЛ БОРКИ, ОЛАМ МУНАВВАР!

Жорий йил 6 март куни Тошкент тиббиёт академиясида 8 март халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Байрам тадбирида Тошкент тиббиёт академиясида фаолият олиб бераётган “Мўтабар аёл” кўкрак нишони совриндори, Ўзбекистон хотин-қизларининг 100та энг зўр инаватцион лоиҳасида ғолиб бўлган ходимлар, “Ёшлик маликаси” кўрик танлови ғолибалари ва бошқа бир гуруҳ хотин-қизларга Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг “Фаҳрий ёрлиғи”, Тошкент тиббиёт академиясининг эсдалик совғалари тақдим этилди.

Тадбир давомида ТТА маданият уйи ҳамда бадиий тўгарак аъзоларидан иборат иқтидорли талабар томонидан бадиий чиқишлар, сахна кўринишлари билан чиқишлар қилинди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan